Тошкент тиббиет академияси 1-сонли факултет ва госпитал жарроҳлик кафедраси


Ўт йўллари касалликларини ташхислашда инструментал усуллар


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/22
Sana10.01.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1087487
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Ўткир холецистит ва унинг асоратлари 2

Ўт йўллари касалликларини ташхислашда инструментал усуллар


6
Тошли холецистит ва унинг асоратлари диагностикаси беморни операциядан
олдинги даврда ва операция вақтида қўлланиладиган махсус тадқиқот усуллари ёрдамида
ҳар томонлама текширишга асосланади. Сўнгги пайтларда ўт пуфагида, экстрагепатик ўт
йўлларида ва ошқозон ости безида патологик жараённи аниқлашнинг асосий махсус усули
- бу ультратовуш текшируви хисобланади.
Ультратовуш текшируви ўт пуфаги ва ўт йўллари касалликларини ташхислашда
асосий усул бўлиб, бу ўт пуфагидаги майда (ҳажми 1-2 мм) тошларни, унинг девор
қалинлигини ва яллиғланиш пайтида унинг ёнида суюқлик тўпланишини аниқлашга
имкон беради. Бундан ташқари, ултратовуш текширувида сафро йўлларининг кенгайиши,
ошқозон ости безининг ҳажми ва тузилиши ўзгариши аниқланади. Ултратовуш ёрдамида
яллиғланиш ёки бошқа патологик жараённинг динамикасини кузатиш мумкин.
Эндоскопик ультратовуш текшируви ўн икки бармоқли ичакнинг катта сўрғичи
ёки умумий сафро йўлининг терминал қисмидаги ўсмалар, стриктуралар ва қолдиқ
холедохолитиазни аниқлаш имконини беради.
Компютер ва магнит-резонанс томография (КТ, МРГ) жигар ва ўт йўлларининг
локал касалликларини ташхислашда энг информатив усул ҳисобланади. Уларнинг
имкониятлари ултратовушдан юқори. Агар обструктив сариқликнинг сабабларини
аниқлаш керак бўлса, эндоскопик ретроград панкреатохолангиографияга алтернатив
бўлган магнит-резонансли холангиопанкреатикография (МРТ) дан фойдаланиш мумкин.
Охирги вақтларда ошқозон-ичак тракти МРТ диагностикасида МР тасвирларни
олиш
учун
юқори
тезликли
дастурларни,
хусусан,
магнит-резонансли
холангиопанкреатографияни
(МРПХГ)
татбиқ
этилиши
МРТ
диагностика
имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди. Ушбу усулнинг афзаллиги, сафро
йўллари ва ошқозон ости безининг яхлит тўғридан-тўғри тасвирини контраст воситаларни
киритмасдан олишдир. Ушбу усул ҳозирги кунда кенг қўлланиладиган усуллар:
эндоскопик
ретроград
холангиопанкреатография
(ЭРПХГ),
тери
жигар
орқали
холангиография (ЧЧХГ), лапароскопик холетсистография ва дуоденохолангиография
билан кўплаб параметрлар бўйича рақобатлаша олади. Одатда, ўт пуфаги, умумий ўт ва
жигар йўллари, ўнг ва чап бўлак йўллари МРПХГ да аниқ кўринади. Сегментар ва
субсементар жигар ичи йўллари деярли кўринмайди. Лекин МРПХГ да пуфак йўли ва
Одди сфинктерсохаси етарлича визуал кўринмайди. Ўт йўллари тизимининг тошлари,
жойлашувидан қатъи назар, МРПХГ да яхши кўринади. Айтиш керакки, МРПХГ билан ўт
пуфагидаги визуализация қилинган тош ҳажми 5 мм дан кам эмас, кичикроқ бўлса, улар
ўтнинг ўзидан сигнални яширади. МРПХГ нинг ЭРПХГ дан устун томони каналларни
тўсқинлик қилинган жойдан олдин ва кейин контрастлаш имконияти, шунингдек
МРТнинг одатий расмини баҳолашда органнинг ўзи (ошқозон ости бези, жигар, ўн икки
бармоқли ичак) тузилишини баҳолаш қобилияти билан характерланади. Бу баъзи ҳолларда
торайишнинг табиати ва сабабини (масалан, яллиғланиш табиати) аниқлашга имкон
беради. Холедохда, жигар ичи йўлларида ва жигар паренхимасида локализация қилинган
ўсма жараёнлари МРТ билан яхши тасаввур қилинади. МРПХГ шунингдек ошқозон ости
бези саратони ва сурункали псевдотумороз панкреатитни дифференциал ташхислашда
ёрдам беради.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling