Тошкент тиббиёт академияси ҳАЛҚ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси физиотерапия фани бўйича ўҚув услубий мажмуа


Талаба малакаларга эга бўлиши керак


Download 1.37 Mb.
bet15/304
Sana17.01.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1098067
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   304
Bog'liq
ўқув услубий мажмуа ФТ

Талаба малакаларга эга бўлиши керак:
-турли касалликларда физиотерапевтик муолажаларини тўғри тавсия этишни;
-физик муолажаларнинг оптимал таъсирини аниқлашни;
-беморларни санатория курортларга танлаш ва даволаш масалаларини хал этишни;
-санатор-курорт картани тўғри расмийлаштиришни;
-физиодаволашда ва электрожароҳат ҳолатидаги патологик реакция пайтида биринчи ёрдам кўрсатишни;
-физиотерапевтик муолажаларни ўтказиш тартибини;
-умумий даволаш тадбирлари билан бир қаторда (дори-дармон, парҳез, жарроҳлик операциялари ва ҳ.з.) махсус физиотерапектик усулларини белгилаш ва дозалашни аниқлашни.
Талаба кўникмаларни ортириши керак:
-физик муолажа усулларини мустақил бажаришни;
-физиотерапевтик муолажаларга рецептларни аниқ ва тўғри ёзишни;
-физик аппаратларни муолажаларга тайёрлашни;
-бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишни.
1.3.Ўқув режасидаги бошқа фанлар билан алоқаси
Физиотерапия фани бўйича таълим бериш вертикал интеграция бўйича нормал анатомия, нормал ва патологик физиология, биофизика, биокимё, фармакология, ички касалликлар пропедевтикаси, горизонтал интеграция бўйича факультатив ва госпитал терапия, травматология ва ортопедия, факультатив ва госпитал жарроҳлик, доя-гинекология, неврология, ЛОР ва кўз касалликлари, педиатрия фанлари билан узвий боғланган.
1.4.Талабалар билиш керак бўлган амалий кўникмалар минимуми
1. Физиотерпияни қўллаш учун кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.
2.Турли касалликларда физиотерапевтик муолажаларини тўғри тавсия этиш.
3.Физик муолажаларни оптимал таъсирини аниқлаш.
4.Физиотерапевтик муолажаларга рецептларни аниқ ва тўғри ёзиш.
5.Физиотерапетик даволаш муолажаларини тўғри танлаш.
6.Физик аппаратларни муолажаларга тайёрлаш.
7.Физик аппаратлари билан ишлашда техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш;
8.Беморларга физиотерапевтик муолажаларни режалаш ва тўғри тавсия этиш.
9.Беморларга физиотерапевтик муолажаларини ўтказиш.
10.Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш.
11.Беморларни санатория курортларга танлаш ва даволаш масалаларини хал этиш.
12.Санатор-курорт картасини расмийлаштириш.

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling