2. Ўқув юкламасининг ҳажми
Умумий иш хажми (соат)
|
Ўқув юкламасини аудитория машғулотлари турига қараб таҳсимланиши (соатда)
|
Мустақил иш (соат)
|
Жами
|
Маъруза
|
Амалий машғулот
|
42
|
28
|
8
|
20
|
14
|
3. Маърузалар
3.1. Маърузаларни мавзуий режаси
№
|
Маъруза мавзуси
|
Сана
|
1
|
Физиотерапия фани масалалари. Физик омилларнинг таъсир механизми. Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Физиодаволаш ва физиопрофилактика.
|
2
|
2
|
Сунъий факторлар. Электр токи билан даволаш (доимий ва импульсли токлар).
|
2
|
3
|
Сунъий факторлар. Ўзгарувчан токлар. Ўзгарувчан электр ва магнит майдонлар. Ёруғлик билан даволаш. Ультратовуш билан даволаш.
|
2
|
4
|
Табиий физик омиллар. Курортлар. Ўзбекистонда санатор-курорт даволаш.
|
2
|
Маъруза 1. Физиотерапия фани масалалари. Физик омилларнинг таъсир механизми. Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Физиодаволаш ва физиопрофилактика.
Мавзу: Физиотерапия тарихи. Ибн Синонинг физиотерапия соҳасидаги илмий мероси. Умумий ва хусусий физиотерапияни ўрганиш мақсади ва вазифалари, физик муолажалар ёрдамида касалликнинг олдини олиш. Физик омилларнинг таъсир механизми. Физиотерапиянинг асосини ташкил қилувчи физик омиллар, классификацияси. Умумий кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Физиопрофилактика.
Маъруза 2. Сунъий факторлар. Электр токи билан даволаш (доимий ва импульсли токлар).
Мавзу: Гальваник токнинг физик харакатеристикаси. Тўқима ва хужайраларда рўй берадиган биофизик жараёнлар. Доимий токнинг одам организмига таъсири. Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.
Электрофорез усулининг афзалликлари. Дори моддаларини юбориш қоидалари, кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Импульс токлари, шакли ва частотасига биноан тавсиф бериш (электроуйқу, диадинамик токлар (ДДТ), синусоидал модуллашган токлари (СМТ, амплипульстерапия), флюктуаризация). Уларнинг таъсир механизми, кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.
Маъруза 3. Сунъий факторлар. Ўзгарувчан токлар. Ўзгарувчан электр ва магнит майдонлар. Ёруғлик билан даволаш.
Ультратовуш билан даволаш.
Мавзу: Ўзгарувчан токларнинг физик характеристикаси. Юқори частотали терапия усуллари, уларни тебраниш частотаси, энергияни юбориш усуллари ва аппарат тузилишига биноан фарқи (дарсанвализация, индуктотермия, ультра юқори ва ўта юқори частотали токлар). Ўзгарувчан ток ва юқори частотали тебранишлар таъсири остида тўқималарда рўй берадиган биофизик ҳодисалар. Ҳар бир омилнинг физиологик таъсири. Хусусий кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Магнит майдонининг физик тафсифи. ММ, ДММ, ЎММ, ИММ маънбалари. ММ таъсирида организмда рўй берадиган биофизик жараёнлар. Кўрсатма, қарши кўрсатмалар. Франклинизация. Даволаш мақсадида юқори кучланишли доимий электр майдонидан фойдаланиш.
Франклинизациянинг таъсир этувчи омиллари. Омил таъсирига жавоб реакциялар. Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.
Ультратовуш терапия. Физик омил тавсифи. Муҳитга қараб ультратовушнинг ютилиши. Ультратовушнинг асосий дозиметрик параметр-ларининг организмга таъсири. Кўрсатма, қарши курсатмалар. Қўлланиладиган доза ва усуллари.
Ёруғлик билан даволаш. Ёруғлик оқимининг физик характеристикаси. Турли спектрдаги нурларнинг биологик таъсири. Организмда кечадиган фотобиологик жараёнлар. Биодоза ҳақида тушунча.
Do'stlaringiz bilan baham: |