Тошкент тиббиёт академияси ҳАЛҚ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси физиотерапия фани бўйича ўҚув услубий мажмуа


Жорий назоратни баҳолаш мезонлари


Download 1.37 Mb.
bet21/304
Sana17.01.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1098067
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   304
Bog'liq
ўқув услубий мажмуа ФТ

Жорий назоратни баҳолаш мезонлари



Ўзлаш-тириш %



Баҳо


Талабанинг билим даражаси



1


96-100

Аъло
«5»


Мавзу бўйича ўз фикрини тўлиқ баён этади, барча берилган саволларга тўлиқ тўғи жавоб беради, таҳлил қилади ва хулоса чиқаради, ижодий фикрлайди, аудиторияда мавзуни муҳокама қилишда фаол қатнашади. Мавзу бўйича вазиятли масалаларни ечади, тест саволларига тўлиқ ва тўғри жавоб беради. Эркин тасаввурга эга бўлиб, керак бўлганда ўқитувчи билан ўз фикрини алмаша олади. ТМИ 10 та манбадан ошиқ бўлган интернет ва охирги йиллар адабиётлари маълумотларидан фойдаланиб ёзилган юқори сифатли рефератлар, слайдлар, банерлар, видеофильмлар мажмуаси тайёрланган.

2

91-95

Мавзу бўйича ўз фикрини тўлиқ баён этади, барча берилган саволларга тўлиқ тўғри жавоб беради, таҳлил қилади ва хулоса чиқаради, ижодий фикрлайди, аудиторияда мавзуни муҳокама қилишда фаол қатнашади, мустақил мушоҳада юритади. Мавзу моҳиятини тушунтира олади, эркин тасаввурга эга бўлади, ўқитувчи билан бемалол фикр алмаша олади. ТМИ 10 та манбадан ошиқ бўлган интернет ва охирги йиллар адабиётлари маълумотларидан фойдаланиб ёзилган юқори сифатли рефератлар, слайдлар, банерлар мажмуаси.

3.


86-90


Мавзу бўйича ўз фикрини етарли даражада баён этади, барча берилган саволларга тўғри жавоб беради, таҳлил қилади ва хулоса чиқаради, ижодий фикрлайди, аудиторияда мавзуни муҳокама қилишда қатнашади. Мавзу бўйича амалий иш натижалари бўйича мустақил текшириш баённомасини тўлдиради. ТМИ 10 та манбадан ошиқ бўлган интернет ва охирги йиллар адабиётлари маълумотларидан фойдаланиб ёзилган юқори сифатли рефератлар, слайдлар мажмуаси.

4


81-85



Яхши
«4»

Мавзу бўйича ўз фикрини етарли даражада баён этади, барча берилган саволларга тўғри жавоб беради, таҳлил қилади ва хулоса чиқаради, ижодий фикрлайди, аудиторияда мавзуни муҳокама қилишда қатнашади. ТМИ 8-10 та манбали интернет ва охирги йиллар адабиётлари маълумотларидан фойдаланиб ёзилган, чиройли расмийлаштирилган, 15-20 та бир турдаги анимацияли рефератлар. Барча маълумот-ларни тўлиқ ҳажмда кўрсатиб беради, бироқ зерикарли расмийлаштирилган.

5

76-80

Жавоблар тўғри, аммо тўлиқ эмас, ўқитувчининг қўшимча саволлари бўйича камчиликни тўлдиради, мавзуни муҳокама қилишда етарлича фаол. Аудиториядаги топширикларни бажарищда катнашади. ТМИ 5-8 та манбали интернет ва охирги йиллар адабиётлари маълумотларидан фойда-ланиб ёзилган, чиройли расмийлашти-рилган, 10-15 та бир турдаги анимацияли рефератлар. Барча маълумот-ларни тўлиқ ҳажмда кўрсатиб беради, бироқ зерикарли расмийлаштирилган.

6.

71-75

Мавзуни муҳокама қилишда етарлича фаол, аммо хатоликларга йўл қўяди, Аудитория ишларини бажаришда қатнашади, керакли ёзишларни амалга оширади. ТМИ 3-5 та манбали интернет ва охирги йиллар адабиётлари маълумотларидан фойдаланиб ёзилган, чиройли расмийлаштирилган, 5-10 та бир турдаги анимацияли рефератлар. Барча маълумот-ларни тўлиқ ҳажмда кўрсатиб беради, бироқ зерикарли расмийлаштирилган.

7.


66-70

Қониқарли
«3»


Жавоблар 50% га тўғри, аммо берилган саволнинг моҳиятини тушунади; топшириқларни бажара олади, бироқ унда 2-3 хатоликларга йўл қўяди.

8

61-65

Жавоблар 50% га тўғри, савол моҳиятини ҳамма вақт ҳам тўғри тушунмайди, топшириқларни ўқитувчи ёрдамида бажаради ва шунда ҳам 2-3 та хатога йўл қўяди. 2-3 та манбали интернет ва охирги йиллар адабиётлари маълумотларидан фойдаланиб қониқарли ёзилган реферат-лар. Реферат чиройли расмийлаш-тирилган, бироқ хатолари бор, кетма-кетликка риоя қилинмаган ҳолда, мавзу ярим чала очиб берилган. Мавзунинг ярим мазмунини очган 5-10 та бир хил турдаги анимацияли, монтон расмийлаштирилган слайдлар мажмуаси тайёрланган. Стендлар, баннерлар ёки ламинация қилинган материаллар маълумотларнинг яримиини ўз ичида мужассамлаб, сифатсиз расмийлаштирилган.

9


55-60


Жавоблар 40% га тўғри, жавоб беришда янглишиб кетади, савол моҳиятини ҳамма вақт тўғри тушунмайди, топшириқларни бошқа талаба ёки ўқитувчи ёрдамида бажаради. 2-3 та манбали интернет ва охирги йиллар адабиётлари маълумот-ларидан фойдаланиб қониқарли ёзилган рефератлар. Реферат чиройли расмийлаш-тирилмаган, хатолари бор, кетма-кетликка риоя қилинмаган ҳолда, мавзуни очиб берилмаган. Мавзунинг ярим мазмунини очган 5-10 та бир хил турдаги анимацияли, монтон расмийлаш-тирилган слайдлар мажмуаси тайёрланган. Стендлар, баннерлар ёки ламинация қилинган материаллар маълумотларнинг яримиини ўз ичида мужассамлаб, сифатсиз расмийлаштирилган.

10


54-30


Қониқарсиз


«2»

40% гача тўғри жавоб бера олади, жавоблар аниқ эмас, топшириқларни бажара олмайди. Уй вазифаси бажарилмаган. Реферат ёмон расмийлаш-тирилган, хатолари бор, кетма-кетликка риоя қилинмаган ҳолда, мавзунинг мазмунини очиб бермаган. 1-2 та интернет ва адабиётлар маълумотларидан фойдала-нилган. Мавзунинг яримидан кам қисмини очган 10 дан кам бир хил турдаги анимацияли, монтон расмийлаштирилган слайдлар мажмуаси тайёрланган. Стендлар, баннерлар ёки ламинация қилинган материаллар кам маълумотларни ўз ичида мужассамлаб, сифатсиз расмий-лаштирилган.

11


30-20

Амалий машғулотга қатнашади, формада, дафтари бор. Уйга берилган вазифа бажарилмаган.Талаба мустақил иш вазифаларини бажармаган.


Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling