Тошкент тиббиёт академияси ҳАЛҚ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси физиотерапия фани бўйича ўҚув услубий мажмуа


Физиотерапия фани бўйича ўзлаштирадиган амалий кўникмалар рўйхати


Download 1.37 Mb.
bet36/304
Sana17.01.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1098067
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   304
Bog'liq
ўқув услубий мажмуа ФТ

Физиотерапия фани бўйича ўзлаштирадиган амалий кўникмалар рўйхати :
1.Гальванизация муолажасини ўтказиш.
2.Электрофорез муолажасини ўтказиш.
3.УВЧ-терапия муолажасини ўтказиш.
4.Диадинамотерапия муолажасини ўтказиш.
5.Дарсонвализация муолажасини ўтказиш.
6.Магнитотерапия муолажасини ўтказиш.
7.Ультратовуштерапия муолажасини ўтказиш.
8.Парафинз-окерит аппликация муолажасини ўтказиш.
9.Физиотерапевтик муолажаларга рецепт ёзиш.
Амалий кўникмалар баҳолаш мезонлари
Жорий назоратнинг 40%ни амалий қисм ташкил қилади. Максимал 20 баллга тенг.
Физиотерапия фанидан жорий назорати бўйича ўзлаштириладиган ҳар бир амалий кўникмалар босқичда амалга оширилади ва максимал 100 балл билан баҳоланади.
Амалий кўникмалар қадамма-қадам бажарилишида ҳатолар қилинганда, бажарилмаган қадам ҳисобидан максимал ажаратилган баллар олиб ташланади. Охирги қўшилган баллар суммасидан қуйидаги коэффицент билан ҳисобланади, 20 * х/100 коэффицентга ўтказилади.
Масалан: талаба 80 балл олса амалий кўникмани жорий баҳолашдаги балли 16 га тенг бўлади. 16 балл ёки жорий баҳолашни 38% ташкил этади.



Жорий баҳолаш

Назарий қисм – 25%
12.5 минимал балл



Аналитик қисм – 30%
15.0 балл

Амалий қисм – 40%
20 балл

ТМИ –
5%
2.5 балл.

Текшириш тадбирлари
Ўқув машғулотини ўзлаштириш сифатини баҳолаш 2 хил назорат : жорий ва якуний баҳолаш орқали амалга оширилади.
1.Жорий баҳолаш (ЖБ) - ҳар куни талабаларнинг билими ва амалий кўникмаларни ўзлаштирилиши текширилиб борилади. Баҳолаш қуйидагича амалга оширилади :
-соволларга оғзаки жавоб бериши;
-вазиятли масалаларни ечиш,таклифлар бериш;
-амалий кўникмаларни бажариш;
-янги усулларни қўллаб, билимни баҳолаш;
-мавзу бўйича тестларни қўллаш.
Талабаларнинг мустақил ишлари (ТМИ) – талабалар томонидан мустақил тайёрланган ишлари (реферат, слайда, красворд, тарқатма материал, вазиятли масала) амалий машғулотларда эшитилиб, тахлил қилинади ва рейтинг назорати тизими асосида балларда баҳоланади. Мустақил иш мавзусини ўқитувчи белгилайди, бажариш шаклини эса талабанинг ўзи танлайди.
Талабанинг мустақил иши ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 21.02.2005 йил 34-сонли буйруғи ва ТТА ректори 2009 йилдаги буйруғи билан тасдиқланган «Талаба мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида Намунавий низом» асосида ташкил этилади.
Ҳар бир бажарилган иш рейтинг назорати тизимига асосан балларда баҳоланади.
2.Якуний баҳолаш (ЯБ) – амалий машғулотлар тугагач, қуйидагича олиб борилади:.
-ЯБ га жорий баҳонинг максимал рейтинг балининг 55 фоизидан юқори балл олган талабалар қўйилади;
-якуний баҳолаш оғзаки ёки ёзма тест шаклида олинади;
-рейтинг назорти тизимига асосан балларда баҳоланади.
Фан бўйича умумий рейтинг балли ЖБ ва ЯБ балларини қўшиб олинади. Олинган баллар қайднома ва талабаларнинг рейтинг китобчасига қўйилади.
Фан бўйича умумий рейтинг балли қуйидагича баҳоланади :
86,0 – 100,0 балл - аъло
71,0 – 85,9 балл - яхши
55,0 – 70,9 балл - қониқарли
54,9 ва ундан паст - қониқарсиз

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling