Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети


Download 318 Kb.
bet4/9
Sana06.05.2023
Hajmi318 Kb.
#1435362
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2. Окклюзионнқе заболевания аортқ и артерий н.к. узб

Клиникаси. Артериал ўзагининг аорта-ёнбош сегменти зарарланганда оёқ ишемияси клиник манзараси ривожланишига фақат 3 та омил сабаб бўлиши мумкин: 1) аорта атероматоз пилакчалари ярага учраб, дистал ўзаннинг атероматоз эмболияси; 2) терминал аорта ва умумий ёнбош артерияларининг тромбози; 3) оёқлар дистал бўлимлари (сон ва тақим сегментлари) биргаликда атеросклеротик зарарланиши. Худди шу «кўп қаватли» атеросклеротик зарарланиш зўриқиш ишемияси манзараси, сўнгра тинчликдаги оёқ ишемияси авж олишига олиб келади. Бу жараён оёқларнинг рўйрост трофик ўзгаришлари билан, гангрена ривожланиши билан тугалланади. Оёқларнинг кли­ник юзага чиқадиган ишемияси қорин аортаси терминал бўлимининг тўлиқ окклюзиясида ёки аорта-ёнбош сегмент стенозида пайдо бўлади.
Қорин аортаси стенозловчи зарарланишларининг клиник манзараси жойлашган ўрнига, узунлигига, коллатерал қон айланиши авж олишига ва касалликнинг қачон бошланганига боғлиқ ва чаноқ органлари, думба ва оёқ мускулларида ишемия авж олиши билан алоқадор бўлади.
Беморлар юрганда биринчи галда болдир мускулларидаги оғриқдан нолийдилар. Оғриқ текис жойдан юрганда тўсатдан пайдо бўлади ва тез ўтиб кетмайди. Бемор тўхтаб қолишга мажбур бўлади. Тоққа кўтирилганда ёки зинапоядан чиқилганда оғриқ тезрок пайдо бўлади. Қорин аорта­си зарарланган беморларнинг амалда қарийб 90 фоизи оқсоқланиб қолганликлари сабабли врачга мурожаат қиладилар. Аорта окклюзияларида ишемик оғриқлар асосан думба мускулларида, болдир ва сон мускулларида (аксарият орқа ва латерал сатхи бўйлаб) харакат вақтида пайдо бўлади. Эрта босқичда оқсоқланишнинг бу тури думбалар сохасида ва сонларнинг орқа юзасида тортишиш кўринишидаги оғриқ сезгилари юзага келишидан иборат бўлади. Врачлар кўпинча буни бел-думгаза радикулити ёки куймич нерви яллиғланиши деб ҳисоблайдилар. Айрим беморлар чаноқ туби мушакларининг артериал етишмовчилиги симптомларини - сфинктердан бўладиган оқсоқликни қайд қиладилар. Беморлар одимлашдаги оғриқдан ташқари оёқ увишиши, совқотишини қайд қиладилар. Бундан ташқари, оёқлардаги туклар тўкилиб, оёқ бармоқларидаги тирноқлар секин ўсади.
Қорин аортаси окклюзияловчи касалликларининг иккинчи классик симптоми жинсий ожизлик ҳисобланади. Қорин аортаси окклюзиясида бу симптом 53,7% беморларда аниқланади. Жинсий майлсизлик келиб чиқишида чаноқ органи ишемияси билан бирга сурункали артериал спинал етишмовчилик муҳим ўрин тутади.
Кўздан кечирилганда оёқ мушакларининг оз-моз гипотрофиклиги маълум бўлади. Беморларнинг ярмида тери катламлари, айникса оёқ панжасининг рангги ўзгарган - цианоз, шиш ва гиперемия.
Пайпаслаб кўриш панжаларнинг иккала артерияларида (панжанинг орқа артерияси ва орқа катта болдир артерияси) пульсация йўқлигини топишга ёрдам беради. Одатта тақим артериясида ҳам пульсация бўлмайди. Кўпроқ зарарланган томондаги сон артериясида ҳам одатда пульсация бўлмайди. Айни вақти - бошқа периферик артерияларнинг пульсациясини ҳам аниқлаш шарт. Аускультация қорин аортаси зарарланишининг энг муҳим диагностик белгиси - систолик шовқинни топишга имкон беради, у кўпроқ сон артериялари устида эшитилади. Беморларнинг деярли учдан бир қисмида систолик шовқин қорин аортасининг нақт тепасида аниқланади. Бу шовқин аксарият стенозланган томир устида эшитилади, окклюзияланган артерия устида у бўлмаслиги мумкин. Қорин аортаси зарарланганда оёқлардаги артериал босим аниқланмайди ёки кескин пасайган бўлади. Бемор қор­ни босиб ётганида артериал босимни аниқлаш учун манжеткани сонига қўйилади ва стетоскоп билан тақим артерияси эшитиб кўрилади.

Download 318 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling