Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети


Корин аортасининг сурункали окклюзиялари


Download 318 Kb.
bet7/9
Sana06.05.2023
Hajmi318 Kb.
#1435362
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2. Окклюзионнқе заболевания аортқ и артерий н.к. узб

Корин аортасининг сурункали окклюзиялари
Қорин аортасининг сурункали стенозлари ва окклюзиялари оёқ ишемияси манзараси билан ўтадиган оғир касалликлар ҳисобланади, уларни Лериш 1940 йилда яхши тасвирлаб берган. Терминал қорин аортасининг стенозловчи зарарланишлари туғма ва орттирилган касалликларга боғлиқ, бўлиши мумкин. Аорта қорин бўлимининг гипоплазияси ва атрезиясини туғма касалликларга киритиш мумкин.
Этиология ва патогенез. Қорин аортасининг торайиши ва тўлиқ обтурацияси яллиғланишсиз ўтадиган ва яллиғланиш билан ўтадиган орттирилган касалликлардан келиб чиқиши мумкин. Яллиғланишга алоқадор бўлмаган аорта касалликларидан атеросклерозни кўрсатиб ўтиш мумкин. Аортанинг интимал саркома, қорин бўшлиғи ва гениталий ўсмаларидан зарарланиш имконияти жуда кам бўлади.
Аортанинг яллиғланиш касалликлари орасида унинг стенозга учрашига захм артериити, инфекцион артериитларнинг бошқа турлари, шунингдек носпецифик аортит сабаб бўлади (В. С. Смоленский, 1964). Сўнгги йилларда қорин аортаси окклюзияларининг бирмунча кўп учраши исботлаб берилди.
Томирларнинг облитерацияловчи касалликлари бўлган беморлар орасида қорин аортаси окклюзиялари 1-3% ҳолларда учрайди. Лериш синдроми бўлган беморлар орасида бу патологиянинг салмоғи янада юқори. Қорин аортаси окклюзион зарарланишларининг асосий этиологик омили атеросклероз ҳисобланиб, у 50 дан 100% ни ташкил этади (Б. В. Петровский, М. Д. Князев ва б.).
Совет Иттифокида аорта бифуркацияси резекцияси билан бирга аллопротезлаш операциясини биринчи марта 1960 йилда В. С. Савельев бажарган.
Ўзбекистонда қорин аортаси окклюзион касалликлари тўғрисидаги таълимотга Ш. И. Каримов, У. О. Орипов, В. В. Вохидов катта хисса қўшдилар.
Қорин аортаси сурункали окклюзияларининг клиник манзараси. Қорин аортасининг терминал бўлимидаги окклюзиянинг клиник манзараси кўпинча оёқлардаги ишемиялардан иборат. Бироқ, окклюзия жараёнининг турли вариантлари ва даражалари, уларнинг қанча жойни эгаллагани, аорта дистал ёки проксимал сегментлари ва оёқ, буйрак ва висцерал артерияларининг шундай зарарланиши билан бирга учраши касалликнинг кечишини ва клиник манзарасини кескин ўзгартиради ҳамда прогнозни оғирлаштиради. Бу диагностикага, тактика танлашга ва операцион аралашув ҳажм ига ўз таъсирини кўрсатади, Лериш синдроми билан қорин аортаси окклюзияси ўртасида аниқ чегара бўлиши зарурлигини талаб этади. Юқорида айтилганлардан хулоса қилиб, қорин аортаси окклюзиясининг зарарланиш даражаси ва ҳажм ига кўра қуйидаги вариантларини фарқ қилиш мақсадга мувофик:
1. Пастки ичак тутқич артерияси даражасигача бўлган қорин аортаси окклюзияси, унда антеград қон оқими сақланиб қолган - паст окклюзия.
2. Ўрта ичак тутқич артерияси даражасигача тромб четки ичак тутқич артерияси даражасидан юқорига тарқалган қорин аортаси окклюзияси - ўрта окклюзия.
3. Тромб буйрак артериялари оғзигача тарқалган аорта қорин бўлими окклюзияси - юқори окклюзия.
4. Тромб буйрак артериялари оғзигача ёки ундан юқори тарқалиб, паталогик жараёнга антеград қон оқими редукцияси ёки у йўқлиги туфайли буйрак артерияси тромбози қўшилиб ўтадиган аорта қорин бўлими окклюзияси - қорин аорта бўлимининг юқори окклюзияси вазоренал гипертензия ва сурункали абдоминал ишемия синдроми билан.
Қорин аортасининг паст окклюзиясида оёқларда қон айланиши етишмовчилигининг клиник манзараси қуйидагича характерланади: юришда оёқ оғриши, 100-200 м юрилганда оқсоқланиш. Оғриқ оёқнинг хар қандай бўлимида, жумладан дистал бўлимларида бўлиши мумкин. Бироқ оғриқ кўпрок сон ва думбаларда бўлиб, юришда ва жисмоний харакатда пайдо бўлади.
Қорин аортаси юқорига кўтириладиган тромбози жараёнига пастки ичак тутқич артерияси тортилган ўрта окклюзияда оёқ, ишемиясининг юқорида тасвирланган кўриниши оғирлашади. Бундан ташқари, ўнга чаноқ, органларидаги йўғон ичак терминал бўлими ишемиясининг клиник манза­раси қўшилади. Бу патологияда сонлар ички юзаси, чов, жинсий органлар терисида увишиб қолиш сезгиси кўзатилади. Аксарият беморлар бел сохасида доимо оғирлик ёки оғриқ сезадилар, шу сабабли бел-думгаза радикулита ва деформация қиладиган спондилёздан муваффакиятсиз даволанадилар. Тўғри аниқланган диагнозгина бу оғриқларнинг хақиқий табиатини аниқлашига имкон беради. Ишемик синдромнинг белгиларидан бири ичнинг кабзият ёки ич кетиши кўринишида бузилишидир, оғирроқ, ҳолларда ич келмай ва сийдик ажралмай қолади. Тез чарчаб қо­лиш, юриш ва харакат вақтида сон ва думбаларда оғриқ, пайдо бўлиши қорин аортасининг ўрта окклюзияси деб шубха қилишга имкон берадиган симптомдир. Янги коллатераллар вазифаси бузилиб, касалликнинг янада авж олиши ишемия зонаси кенгайишига олиб келади ва одатда оёқ дистал бўлимларининг қон билан таъминланиши ёмонлашади. Бу касаллик клиник манзарасига таъсир кўрсатади. Бу қорин аортаси ўрта окклюзияси бор бемор учун хос. Айрим холлардагина дистал бўлимларда ишемия проксимал йўналишда ортиб бориши мумкин. Визуал кўздан кечиришда амалда ҳамма ҳолларда болдир ва сон мускуллари атрофияси ҳамда тери қопламларининг рангпарлиги ёки мармарсимонлигини пайқаш мумкин. Оёқ панжасидагина эмас, балки болдир, сон ва думба сохасида тери харорати пасайиши эхтимол. Қорин аортаси юқори окклюзияларнинг доимий ва характерли белгиларидан бири бу патология учун патогномоник бўлган импотенция ҳисобланади. Унинг етакчи сабабчиси горсимон таналардан антеград қон билан тўлиқлигининг пасайишидир. Жинсий ожизлик қорин аортаси интер- ва супраренал сегментлари зарарланган қорин аортаси юқори окклюзияси бўлган беморларнинг 55 фоизида аниқланади. Оёқлар, шок органлари ва йўғон ичак ишемияси симптомларига артериал гипертензия симптоматикаси қўшилиб келади. Кўпчилик ҳолларда улар буйраклар қон таъминоти бўлиши билан боғлиқ. Бироқ қатор ҳолларда артериал гипертензия буйрак артериялари зарарланмай ўтадиган қорин аортасининг пастки окклюзияси бўлган беморларда аниқлади.
Ичак тутқич артериясидан пастдаги қорин аортаси окклюзияси беморларнинг 35 фоизида, ўрта ва юқори окклюзияларда эса бу рақам 65 фоизга етади. Бу далил шуни кўрсатадики, окклюзион жараён қорин аортасида проксимал тарқалганда артериал гипертензияли беморлар сони кўпаяди. Қорин аортаси окклюзиясига шубха туғдирадиган симптомлардан бири оёқнинг ҳамма нуқталарида пульсациянинг йўқлиги ҳисобланади.

Download 318 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling