Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети
қорин аортаси ва унинг магистрал тармоқлари касалликлари
Download 318 Kb.
|
2. Окклюзионнқе заболевания аортқ и артерий н.к. узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этиологияси.
қорин аортаси ва унинг магистрал тармоқлари касалликлари
«Лериш синдроми» атамаси клиник амалиётда қорин аортаси бифуркацияси ва ёнбош артерияларнинг стенозлайдиган ва окклюзия қиладиган зарарланишлари натижасидаги бузилишлар йиғиндисини ифодалашда ишлатилади. Бу синдром клиник манзарасини биринчи марта 1923 йилда француз хирурги Рене Лериш батафсил тасвирлаган. Бу касаллик патологик анатомик текширишларда 0,14% холларда учрайди (Felson, 1954). Бу касалликда ГФР да йилига қарийб 30 минг, АҚШ да эса 37 минг реконструктив томир операциялари бажарилади. Беморларнинг тахминан 25 фоизида консерватив даволаш иккала оёқни ампутация қилиш билан тугалланади. Умр кўриш ва оёқ ҳолати прогнози жиддий: касалликнинг дастлабки симптомлари пайдо бўлгандан 8 йил ўтгач, беморларнинг учдан бир қисми нобуд бўлади, бунда уларнинг ярмида гангрена сабабли оёқлари ампутация қилинади, учдан икки қисмидан ампутация бирмунча кейинги даврда қилинади, қолган учдан бир қисмида оёқ ҳолати ёмонлашиб боради. Этиологияси. Қорин аортаси ва ёнбош артерияларининг стенозлайдиган зарарланишлари туғма ва орттирилган касалликлардан юз бериши мумкин. Туғма касалликларга аорта қорин бўлими гипоплазияси ёки атрезиясини киритиш лозим. Касаллик ҳам яллиғланиш бўлмайдиган, ҳам орттирилган яллиғланиш касалликларидан келиб чиқиши эхтимол. Аортанинг яллиғланишга алоқадор бўлмаган касалликлари орасида атеросклероз кўп учрайди (70-85%). Аортанинг яллиғланиш касалликлари орасида унинг стенозига - захм аортити, инфекцион артериитларнинг бошқа турлари, шунингдек носпецифик аорта-артериит сабаб бўлиши мумкин. Қорин аортасининг окклюзияловчи касалликлари классификацияси жараённинг жойлашуви ва турини ҳамда ишемия манзарасининг қандайлигини ҳисобга олган ҳолда этиологик принцип бўйича тузилади. Этиологияси бўйича қорин аортаси зарарланиши орттирилган (атеросклероз, носпецифик аорта-артериит, эндартериит, постэмболик окклюзия, шикаст оқибатлари ва б.) ва туғма (гипоплазия, аплазия, фиброз-мушак дисплазияси) турларга бўлинади. Қорин аортасининг стенотик зарарланиши ёнбош артерияларнинг бир ёки икки томонлама зарарланиши билан ўтиши мумкин. Сўнгги хили типик Лериш синдроми ҳисобланади. Артерияларнинг зарарланиш даражаси (стеноз ёки окклюзия) ва дистал томир ўзани ҳолати, хусусан сон-тақим зонасида окклюзия борлиги ва болдир артериялари окклюзиялари борлигини аниқлаш муҳим. Сон артериялари окклюзиясида асосий коллатерал сифатидаги сон чуқур артериясининг ўтказувчанлиги муҳим аҳамиятга эга. Ишемик синдромнинг юзага чиққанлигига кўра касалликнинг 4 босқичи фарқ, қилинади. I босқичда оёқда оғриқ, зўр жисмоний ҳаракатда, масалан, 1 кмдан кўп масофа босиб ўтилганда пайдо бўлади. Ишемиянинг II босқичида оғриқ, камроқ йўл юрилганда вужудга келади. 200 метрлик масофа шартли мезон қилиб олинган. Агар бемор одатдагича одимлаб 200 м дан ортиқ масофани оғриқсиз босиб ўтса, унинг ҳолатини ишемиянинг II «А» босқичи сифатида белгилайдилар. Агар нормал одимлашда 200 м юрилмасдан оғриқ пайдо бўлса, бу - ишемиянинг II «Б» босқичи ҳисобланади. Тинч турилганда ёки 25 м дан кам юрилганда оғриқ турса, бу - ишемиянинг III босқичи сифатида қаралади. Ишемиянинг IV босқичи тўқималарнинг яра-некротик ўзгаришларга учраши билан таърифланади. Download 318 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling