Талабалар сони – 60-120.
|
Давомийлиги – 90 минут.
|
Ўқув машғулоти шакли
|
Маъруза – визуализация.
|
Маъруза режаси
|
Қорин аортаси ва унинг тармоқлари окклюзион касалликлари хакида тушунча.
Қорин аортаси ва унинг тармоқлари окклюзион касалликлари таснифи.
Қорин аортаси ва унинг тармоқлари окклюзион касалликлари сабаблари.
Қорин аортаси ва унинг тармоқлари окклюзион касалликлари клиник манзараси.
Қорин аортаси ва унинг тармоқлари окклюзион касалликлари ташхис куйиши.
Даволаш усуллари: жаррохлик ва эндоваскуляр.
Хирургик амалиётда учраган мисоллар демонстрацияси (беморлар, слайдлар, ангиограммалар).
|
Маъруза мақсади: талабаларни қорин аортаси ва унинг тармоқлари окклюзион касалликлари, амалиётлардан кейинги келиб чикадиган асораталар ва сабаблар, унинг ривожланиши, клиник келиб чикиши ва асоратлари, киёсий ташхислаш, текширувлар ва даволаш усуллари билан таништириш.
|
Ўқитувчининг вазифалари:
Ушбу касалликнинг клиникаси ва кечиш хусусиятлари ҳақида талабалар билимларини мус-таҳкамлаш ва янада чуқурлаш-тириш.
Бошқа касалликлар билан дифференциал ташхис ўтказиш тамойилларини тушунтириш.
Талабаларда касалликни ўз вақтида эрта аниқлаш ва хавфли асоратлар ривожлани-шидан аввал беморларни ихтисослаштирилган муасса-саларга юбориш кўникмалари-ни шакллантириш.
Талабаларда реабилитацион чора-тадбирларни буюришда асосли қарорларни мустақил қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш.
Касалликнинг янги даволаш усуллари ва олдини олиш чора-тадбирлари тамойиллари билан талабаларни таништириш.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
Талаба билиши лозим:
Қорин аортаси ва унинг тармоқлари окклюзион касалликлари тушунчаси, касаллик ривожланишига олиб келувчи омиллари.
Қорин аортаси ва унинг тармоқлари окклюзион касалликлари ташҳислаш.
Дифференциал диагностика ўтказиш хусусиятлари.
Хирургик даволаш тамойиллари.
Реабилитация ва профилактика ўтказиш тамойиллари.
|
Ўқув методлари ва техникаси
|
Маъруза – визуализация, техника: блиц-сўров, йўналтирувчи саволлар, «ҳа-йўқ» техникаси.
|
Ўқув воситалари
|
Лазер проектор, визуал материаллар, информацион таъминот.
|
Ўқув шакллари
|
Коллектив билан ишлаш.
|
Ўқув шароитлари
|
ТСО билан ишлашга мўлжалланган аудитория.
|