5.3 Спирограмма таҳлили, ташқи нафас функцияси асосий кўрсаткичларини аниқлаш
Ташқи нафас олишнинг асосий кўрсаткичлари
1. Нафас частотаси (НЧ) - бир минутдаги нафас тўлқини, нормада 1 минутда 12 дан 18 гача бўлади.
2. Нафас олиш сиғими (НС) - нормал нафас олиш ва нафас чиқаришдаги ҳаво сиғими, ўртача 300 дан 900 мл гача боради. Шундан 150 мл ҳалқум , трахея, бронхлардаги функционал ўлик муҳит ҳавоси (ФЎМҲ) бўлиб, газ алмашинишида қатнашмайди. Бу ҳаво кирган ҳаво билан аралашади, уни ҳўллаб, илитиб беради. Сурункали ялиғланиш пайтида НС пасайиб кетади, бронхларнинг зарарланиши пайтида эса кўпайиб кетади.
3.Нафас чиқаришнинг резерв ҳаво сиғими (РС)- 1500-2000 мл, нормал нафас чиқаришдан сўнг яна нафас чиқариш мумкин бўлган ҳаво. Ўпканинг ва бронхнинг сурункали яллиғланиш касаликларида бу кўрсаткич камайиб кетади.
4. Нафас олишнинг резерв ҳавоси - 1500-2000 мл, нормал нафас олгандан сўнг қўшимча максимал нафас олиш ҳавосидир. Бронхиал астма ва сурункали пневмония касалликларида бу кўрсаткич камайиб кетади.
5. Ўпканинг тириклик сиғими (ЎТС)- нафас олиш ва нафас чиқариш резерв ҳавоси билан нафас олиш сиғими (ўртача 3700 мл) нинг йиғиндисидан иборат, максимал нафас олгандан кейин чуқур нафас чиқаргандаги ҳаво миқдоридир. ЎТС аниқлашда махсус формулалардан фойдаланилади (соғлом одам, маълум бир вазни, бўйи, жинсга боғлиқ). ЎТС ўпка вентиляцияси (пневмония, эмфизема, пневмосклероз) бузилган пайтда сезилярли пасайиб кетади.
6. Ўпкадаги қолган ҳаво сиғими (ҚҲ) - максимал нафас чиқаргандан сўнг ўпкада қоладиган ҳаводир, гелий газанализатори ёрдамида аниқланади. Бу кўрсаткич нормада ўпканинг умумий ҳажмига нисбатан 25-35% ни ташкил этади, ўпка тўқимасининг эластиклиги камайганда кўпайиб кетади.
7. Ўпканинг умумий максимал сиғими (УМС) – нафас олганда ва чиқаргандаги резерв ҳаво ва қолган ҳаво йиғиндиси, ўртача 5000-6000 мл.
Do'stlaringiz bilan baham: |