Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Нафас олишнинг минутлик ҳажми (НОМҲ)


Download 1.2 Mb.
bet106/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

8. Нафас олишнинг минутлик ҳажми (НОМҲ) - нафас олиш ва нафас чиқаришда 1 минут давомидаги ҳаво ҳажми. Бу кўрсаткич нафас олиш ҳажмини нафас частотасига кўпайтирганимизда топиш мумкин. НОМҲ нормада 5 дан 10 литргача боради. НОМҲ нинг кўпайиб кетиши нафас аъзоларнинг фаолияти ошганлигидан далолат беради, бу эса нафас олиш етишмовчилигига олиб келиши мумкин, унинг камайиб кетиши эса мослаштириш механизмларини бузилганини кўрсатади, буни касалликнинг оғирлашган босқичида кузатиш мумкин.
9. Ўпканинг максимал вентилатиляси (ЎМВ) - нафас олиш зўриқиши натижасида ўпкада 1 дақиқа ичида алмашина оладиган ҳаво ҳажмидир, нормада 1 дақиқада 80 дан 200 гача боради.
ЎМВ резерв имкониятларни билдирувчи кўрсаткич, яъни организмнинг имкониятларига қараб ўпка вентиляцияси ўзгариб туриши мумкин. Бу эса нафас етишмовчилигини бошланғич босқичларини аниқлаш мумкин.
10. Нафас олиш резерви (НР) - нафас олиш аъзоларнинг ишлаш қобилиятини билдирувчи кўрсаткич, ЎМВ ва НОМҲ орасидаги фарқни кўрсатади. Нафас олиш резерви ЎМВ билан муносабатлари нормада 85-95% тенг. Ўпка тўқимасида патологик жараёнлар ривожланишига қараб нафас олиш резерви кескин камайиб боради.

  1. Ўпканинг кучайтирилган тириклик сиғими (ЎКТС) – кучли нафас чиқарилганда бир секунд давомидаги ЎТС кўрсаткичи, ЎТС фоизларда белгиланади, Вотчало-Тиффно пробаси дейилади, ЎТС нинг 70% ни ташкил этади.( Тиффно индекси ). Ўпканинг обструктив касалликларида Тиффно кўрсаткичи тезда ўзгаради.

  2. Нормал нафас олиш ва нафас чиқариш давомийлиги тинч нафас олиш пайтида аниқланади. Нормада нафас олиш ва нафас чиқариш фазаларнинг нисбати 1:1,3. Беморларда обструктив жараёнлар аниқланганда бу кўрсаткич анча ошиб кетади.

  3. Кислороднинг минутлик ютилиши (КМЮ)- бир дақиқа ичида тўқималар томонидан ютиладиган кислород миқдори. Бу кўрсаткич спирограмма бурчагига қараб аниқланади. Нормада 200-300 мл ни ташкил этади.


  4. Download 1.2 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling