Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Download 1.2 Mb.
bet109/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

Спирограммани таҳлил қилишда:

  1. ЎТС максимал нафас чиқариш .

  2. ЎКТС нафас ҳавосини 1 секунд давомида ушлаб турилгандан кейин максимал нафас чиқариш. Бошланғич қисмидан 1 см қолдирамиз ва перпендикуляр туширамиз, кейин чизғич билан кесишган қисмгача ўлчаймиз.

  3. ЎМВ 15 секунд давомида максимал нафас олиш.

  4. Тиффно тести ЎКТС /ЎТС *100%

  5. ҲҲТК бу абсолют катталикдир ҲҲТК= ЎМВ/ ЎТС

  6. Жадвал бўйича бўйи ва вазни ҳисобга олган ҳолда керакли асосий алмашинув

  7. ЎТС жадвал бўйича ҳисобланади

  8. ЎМВ жадвал бўйича ҳисобланади



5.7.Бронхоскопия усули ва уни нафас аъзолари касалликлари билан оғриган беморларда қўлланилишдан мақсад.
Бронхоскопия ёки трахиобронхоскопия - эндоскопик текшириш усули бўлиб, трахеа, бронхларнинг шиллиқ қаватининг тузилишини, ҳолатини, патологик ўзгаришларни бундан ташқари бронх секретининг табиатини текширишда фойдаланилади. Бронхоскопия бронхдаги кераксиз нарсаларни чиқариб ташлашда, полипларни ажратиб ташлашда , шу жойни расмга туширишда ва зарарланган қисм тўқималарни ажратиб олиш. Трахеобронхиал текшириш билан бир қаторда даволаш ишларини олиб боради трахеобронхиал дарахтининг асперацияси яъни бронхлар протеолитик фермент аралашмаси билан ювилади, антибактериал аралашмани қуйилади. Трахеобронхоскопия махсус жиҳозланган эндоскопик хоналарда ўтказилади.


5.8 Рентгенологик текшириш усуллари (бронхография ва томография).
Рентгенологик текшириш усуллари нафас олиш аъзоларининг диагностикасида жуда кенг қўлланилади. Рентгеноскопия ўпка бўшлиғи, бўшлиқдаги зарарланган ўчоқларни , плеврал бўшлиқда суюқлик ва ҳаво бор-йўқлигини, шунингдек диафрагмманинг синхрон ҳаракатини аниқлайди.
Рентгеногафия - рентген тасмасида белгиланади, диагностикада жуда кенг имкониятларига эга, баъзи ўзгаришлар рентгенограммада аниқ кўринади.
Бронхография бронх дарахтини текширишда ишлатилади. Беморнинг нафас йўлидаги бронх бўшлиғига рентген нурини ўтказмайдиган контраст модда юборилади, ўпкани рентгенограмма қилиб бронх дарахтини аниқ тасвирини олишимиз мумкин.
Томография - ўпкани қават қават текшириш. Томографик текшириш бир йўналишда ва полипозицион бўлиши керак.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling