Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Амалий машғулотда ўқитувчига кўрсатма


Download 1.2 Mb.
bet110/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

6. Амалий машғулотда ўқитувчига кўрсатма:
1. Назарий қисм. Амалий машғулотни бошлашдан олдин талабаларнинг анатомия, физиологиядан нафас олиш аъзолари тўғрисидаги билим даражаларни билиб олиш зарур , шу билан бирга ўтган мавзуларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш керак.
Бу масалани ечиш учун шу қисмни анаънавий дидактик таързда (савол бериш ва жавоб олиш ) ўтказиш керак.
Саволлар бир текис ва мураккаблик даражасига қараб берилишига аҳамият бериш керак( аввал анатомиядан кейин физиологиядан). Масалан:
-Ўнг ва чап ўпкада нечта бўлак мавжуд?
-Ўпканинг асосий функционал бирлиги нима?
-Ўпканинг қандай сиғимларини биласиз?
-Нафас олиш ва нафас чикариш ҳавоси орасида қандай газ алмашиниш механизми боради?
-Нафас олиш системасининг патологик типларини санаб беринг?
-Ўпканинг топографик перкуссиясини нима белгилайди? ва ҳ.к.
Ўтган дарсларда ўтилган асосий қонуниятларни қайтариб ўтиш керак, буларни такрорламасдан кейинги мавзуларни ўзлаштириш қийин бўлади. Бу муаммони ечиш учун қуйидаги паст даражадаги саволлар тавсия этилади:
-Юқори нафас йўлларига тегишли қисмларни санаб ўтинг?
-Қайси бронх йўғон ва калта тузилишда бўлади?
-Гипоксия нима?
-Апноэ нима?
Бу жараёнда қобилиятли ва нисбатан қобилиятсиз талабаларни ажратиб олиш. Бу кейинчалик талабаларни гуруҳларга бўлишга ёрдам беради. Ундан кейин машғулот мавзусини бошлаш мумкин бўлади.
Талабаларни текшириш “ротация” усули бўйича ўтказилади. Бу усулни ўтказиш учун шу мавзуга доир саволлар тайёрланади. Талабалар кичик гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳ 10 дақиқа давомида ўз жавоб вариятларини муҳокамма қилиб, ёзиб боради, кейин бошқа топшириққа ўтади, охиригача шу тарзда давом этади. Кейин ҳамма муҳокама қилиб, оптимал жавобни танлашади.
Энг яхши жавоб учун талабалар максимал балл олишади.
Бу қисмга 25 дақиқа ажратилади.
2. Аналитик қисм. Машғулотнинг иккинчи қисмида муаммонинг аналитик ечими топилади. Шу мақсадда вазиятли масалалар қўлланилади. Кейин талабаларга спирограмма, рентгенограмма, томограмма, бронхограммалар тарқатилади. Барча ишлар қилингандан сўнг , спирограммадан нафас олиш системаси етишмовчилигининг даражаси ва типи аниқланади, рентгенограмма, томограмма ва бронхограммани тўғри таҳлил қилиш ўргатилади.
Бу қисм ҳам 25 дақиқа давом этади.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling