Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси
Download 1.2 Mb.
|
методичка узб.1-20
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.2. Умумий кўрикнинг ахамияти
- 5.3. Тери ва кўзга кўринувчи шиллиқ қаватлар холати
- Розеола
- Пўрсилдоқ тошма
5. Машғулот мазмуни.
5.1. Умумий кўрик ўтказиш усули Умумий кўрик беморни объектив текшириш учун илк қадам хисобланади. Кўрик маълум шароитларни талаб қилади: етарли даражада кундузги ёруғлик бўлиши, энг яхшиси чап томондан тушиб туриши, бемор имкони борича тўлиқ ечинган холатда бўлиши керак. Тана ва кўкрак қафасини кўрикдан ўтказишда текширилувчи вертикал холатда бўлгани маъқул. Беморни вертикал ва горизонтал холатида қори текширувдан ўтказилади. Кўрик бир тизимда ўтказилиши лозим. Агар кўрик вақтида диққат-эътибор сусайтирилса, ташхис учун мухим бўлган белгилар, масалан, жигар циррозидаги “жигар кафти”, томир юлдузчаларини эътибордан четлатиш мумкин. Кўрик беморни умумий холатини, эс-хушини, тана тузилишини, холатини, овқатланиши ва тери қопламлари холатини белгилашга имкон беради. 5.2. Умумий кўрикнинг ахамияти Лаборатор ва асбоб-ускуналар билан текшириш усулларини кенг тарқалиб боришига қарамасдан хар қандай мутахассис шифокор учун умумий кўрик асосий диагностик усул хисбланади. Беморларни кўриш вақтида аниқланувчи патологик белгилар ташхис қўйишда ва анамнез йиғишда катта ёрдам беради. Масалан, акромегалияда юз тузилишини ўзгариши, озиб кетиш, қовоқлар юмилганда қалтирашлар, характерли кўз симптомлари, тиреотоксик бўқоқда қалқонсимон без катталашиши ва бошқалар. 5.3. Тери ва кўзга кўринувчи шиллиқ қаватлар холати Терини кўриш вақтида унинг рангига, эластиклигига, намлигига, томир юлдузчалари, чандиқлар, ксантелазм, пигментация ва тошмалар борлигига эътибор берилади. Терининг оқариши камқонликнинг турли шаклларида кузатилади: - сариқлик – Аддисон-Бирмер камқонлигида, яшил – хлорозда, ер ранги – саратонли камқонликда, - жигарранг – молярияда, “сутли кофе” – септик эндокардитда, қизил ранг – истималарда, танани қизиши, эритремияда кузатилади. Цианоз эса қон айланишини етишмовчилигида, ўпка касалликларида кузатилади. Терининг сариқ ранглда бўлиши жигар касалликлари билан боғлиқ. Тери эластиклиги иккита бармоқ орасига бурма олиш йўли билан аниқланади (одатда қорин девори ва қўлларнинг ёйилувчи қисмида). Теридаги тошмалар ўзининг шакли, катталиги, ранги, турғунлиги, тарқалиши бўйича турлича бўлади (розеола, эритема, пўрсилдоқ тошма, пурпура). Розеола – 2-3 мм катталикдаги доғсимон тошма бўлиб, босиб кўрилганда йўқолади (ич терлама, паратифоз касалликлар, захм). Эритема – терининг бироз гиперемияланган қисми, меърдаги сохаларда фарқ қилувчи тошма (аллергия, сарамас, септик касалилкларда, кварц лампа билан нурлантиришдан сўнг). Пўрсилдоқ тошма – юмалоқ ёки овал шаклидаги, кучли қичувчи пўрсилдоқ (аллергияда). Герпетик тошма – 05-1 см пуфакчалар. Уларда олдинига тиниқ, сўнг хиралашган суюқлик бўлади (ўпканинг крупоз яллиғланишида, безгакда, гриппда). Пурпура – Верльгоф касаллигида, гемофилияда, цинга, механик сариқликда кузатилувчи теридаги қон қуюлишлар. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling