Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


-Мавзу: Тана қисмлари бўйича кўрикдан ўтказиш: бош, юз, бўйин, оёқ-қўллар, тери қопламлари – 2 соат


Download 1.2 Mb.
bet20/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

1. 5-Мавзу: Тана қисмлари бўйича кўрикдан ўтказиш: бош, юз, бўйин, оёқ-қўллар, тери қопламлари – 2 соат


2. Машғулот мақсади: Талабаларга беморларни умумий кўрикдан ўтказиш қоидаларини ўргатиш. Кўрикдан ўтказиш кетма-кетлигини кўрсатиш. Талабаларга бошдаги, юз қиёфасидаги, бўйиндаги ўзгариларни аниқлашни, тери, три ости ёғ қавати, суяк-мушак тизими ва бўғинлар холатини бахолашни ўргатиш.


Калит сўзлар:
Кўрик, бош, кўз, оғиз, бурун, бўйин, оёқ-қўл, тошмалар, тургор, намлик, чандиқлар.


Режа:
830 - 835 - Талабаларнинг дарсга тайёргарлигини текшириш.
835-915 - Интерактив усул дискуссия ёрдамида талабадан мавзуни сўраш.
920 - 1000 - Касалларни кўриш ва текшириш.
1000 - 1005 - Ўтилган дарсга якун ясаш, балл қўйиш.


3. Машғулот вазифалари:
- умумий кўрикнинг ташхис қўйишдаги ахамиятини тушунтириш;
- талабаларни умумий кўрикдан ўтказиш усули ва тизими билан таништириш
- у ёки бу патологияга хос бўлган бош шакли, юз қиёфасини, бўйин конфигурациясини ўзгаришларини тушунтириш
- тери қопламларини бахолашда керак бўлувчи асосий кўрсаткичларни кўриб чиқиш
- тери ости ёғ клечаткасини ривожланганлик даражасини аниқлашни ўргатиш
- талабаларга мушак, суяк ва бўғимларни текшириш усулларини ўргатиш


4. Кутилаётган натижалар.
Талаба:
1. Умумий кўрикдан ўтказиш қоидаси ва кетма-кетлигини билиши;
2. Умумий кўрик вақтида у ёки бу патологияга хос бўлган бош шакли ва ўлчами, юз қиёфаси ва бўйин конфигурацияларини аниқлашни билиши;
3. Касалликларда тери тошмаларини тавсифини билиши;
4. Тери ости ёғ клечаткасини текшириш усулини билиши;
5. Мушак, суяк, бўғимларни текшириш усуллари билиши;
6. Умумий кўрик маълумотлари асосида тўғри ташхис қўйишни билиши;

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling