Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Download 1.2 Mb.
bet22/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

5.4. Тери ости ёғ қаватининг холати
Тери ости ёғ қавати меъёрий, камайган ёки кучайган бўлиши мумкин. Тери ости ёғ қаватини ўта ривожланганлиги экзоген ва эндоген сабаблар натижасида бўлиши мумкин. Етарли даражада ривожланмаганлиги эса организмнинг конституцион хусусиятлари, етарлича овқатланмаслик, хазм аъзолари фаолияти бузилиши сабабли келиб қичиши мумкин. Ўта даражада озиб кетиш кахексия дейилади. Бу узоқ вақтли интоксикацияларда, хавфли ўсмаларда, сил, гипофиз, қалқонсимон ва меъда ости бези касалликларида кузатилади. Шишлар томирлар девори орқали суюқликни чиқиши ва тўқималарда тўпланиши билан боғлиқ. Шишларни ташқари суяклар устидаги терига бармоқ билан босиб кўрилганда хам аниқлаш мумкин. Шиш мавжуд бўлганда бармоқ ўрнида чуқурча қолади ва 1-2 дақиқадан сўнг йўқолиб кетади.


5.5. Лимфа тугунларини текшириш усули
Ўқитувчи лимфа тугунларини пальпациялаш усулини кўрсатади. Унинг катталиги, консистенцияси, оғриқлилиги, харакатчанлиги, бир бири билан ва тери билан бирикиш даражасини аниқлайди. Оғиз бўшлиғидаги яллиғланиш жараёнларида жағ ости лимфа тугунларини катталашиши кузатилади. Ўпка силида, меъда, ичак саратонини бўйин лимфа тугунларига метастази натижасида уларни катталашиши аниқланади. Қўлтиқ ости лимфа тугунлари катталашиши эса сут бези саратонида кузатилади. Лимфолейкоз, лимфогрануломатоз ва лимфосаркоматозда лимфа тугунларини систем катталашиши кузатилади.


5.6. Мушак, суяк ва бўғинларни текшириш услуби
Мушак тизимини кўздан кечиришда унинг ривожланиши, атрофияси, пальпацияда оғриқлилиги аниқланади.
Сўнг бош суяги, кўкрак қафаси, умуртқа поғонаси ва оёқ-қўллардаги турли нуқсонларга эътибор қаратилади. Суякларга уриб кўрилганда уларда оғриқ борлиги аниқланади.
Бўғимларни текширишда уларнинг тузилиши, чегараси, фаол ва пассив харакатда оғриқ борлиги, шиш, атроф тўқималар гиперемиясига диққат қаратилади.


5.7. Бошни кўздан кечириш
Умумий кўрикдан сўнг тана қисмларини кўздан кечириш намойиш этилади: бош, унинг шакли ва катталиги, холати.
Бошнинг ўта катта бўлиши гидроцефалияда кузатилади. Ақлий жихатдан яхши ривожланмасликда эса бош кичик бўлади (микроцефалия). Пешонанинг бўртиб чиқиши билан бошнинг квадратсимон бўлиши туғма заҳм, рахитда кузатилиши мумкин.
Бошнинг ҳолати бўйин миозити, спондилоартритда ташхисий ахамиятга эга. Бошнинг қимирлаб туриши парсинконизмда, пульсацияси эма аортла клапанлар етишмовчилигида (Мюссе симптоми) кўринади. Хатто юз ифодаси, рангига хам эътибор қаратилади.



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling