Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Download 1.2 Mb.
bet8/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

Юрак-қон томир тизими.
ЮРАК СОХАСИДАГИ ОҒРИҚ:

  • Доимий ёки хуруж билан

  • Жойлашиши (туш орқасида, юрак сохасида, юрак чўққи турткиси сохасида ва хоказо)

  • Иррадиацияси

  • Характери: зирқираб, санчиқли, қисиб, тўмтоқ

  • Нима билан кузатилади - вахима, қўркув хисси билан, холсизлик билан, совук тер билан, бош айланиши билан ва хоказо

  • Жадаллиги

  • Давомийлиги

  • Оғриқ хуружларининг тезлиги

  • Оғриқ сабаблари ва холатлари (жисмоний харакат пайтида, хаяжонланганда, уйқкуда ва хоказо)

  • Беморнинг оғриқ пайтидаги ахволи ва мажбурий холати

  • Терапевтик муолажанинг самараси, юракнинг тез-тез уриб кетиши

ЮРАК УРИШИ:

  • Юрак уришининг характери: доимийлиги, хуружли (жадаллиги,
    давомийлиги ва тезлиги)

  • Вужудга келиш сабаби: жисмоний харакатда, тинч холатда, холатни
    ўзгартирганда, хаяжонланганда ва хоказо.

  • Нима билан кузатилади (харсиллаш, юракдаги оғриқ ва хоказолар), нимадан сўнг йўқолади

ШИШЛАР:

  • Оёқда ва тананинг бошқа жойларида

  • Пайдо бўлиши вақтлари (эрталаб, кечки пайтда)

ПУЛЬСАЦИЯНИ ХИС ҚИЛИШ: тананинг қайси қисмларида, нимадан сўнг пайдо бўлади ва йўқолади
ПЕРИФЕРИК ҚОН ТОМИРЛАР СПАЗМИНИНГ БЕЛГИЛАРИ: ўзгарувчан оқсоқлик, «ўлик бармоқ» хисси, нимадан пайдо бўлади ва йўқолади
Овқат хазм қилиш тизими.
ИШТАХА: яхши, пасайган, кучайган, бузилган, овқатдан кўнгил кетиши (қандай)
ТЎЙИШ ХИССИ: оддий, тез, доимий очлик хисси
ТАШНАЛИК: сутка мобайнида ичиладиган суюқлик миқдори, оғизнинг қуриши
ОҒИЗДАН ХИД КЕЛИШИ: ёқимсиз, чучмал, аммиакли
ОВҚАТНИНГ ЮТИЛИШИ ВА ЎТИШИ: оғриқли, қийин, қандай овқатлар ўтмайди
СЎЛАК АЖРАЛИШИ
КЕКИРИШ: нима билан, пайдо бўлиши вақти, ифодаланиши, баландлиги
ЖИҒИЛДОН ҚАЙНАШИ: овқат қабул қилиш билан боғлиқлиги, нима енгиллаштиради
КЎНГИЛ АЙНАШИ: овқат қабул қилиш билан боғлиқлиги ва характери
ҚАЙД ҚИЛИШ :
• Оч қоринга, овқатдан кейин (дарров ёки маълум бир вақтдан сўнг), қайт қилишдан олдинги хисси, қайт қилиш беморнинг ахволини енгиллаштирадими

  • Қусуқ массасининг характери: ейилган овқат билан, кофе қуйқаси рангида, янги қон аралашмаси билан ва хоказо

  • Унинг хиди (бадбўй, нордон ва хоказо ), хидсиз

ҚОРИНДАГИ ОҒРИҚЛАР :

  • Оғриқ жойлашиши ва иррадиацияси

  • Қачон ва қайси холатларда пайдо бўлади: овқатдан олдин, кейин (қанча овқатдан кейин), тунги оғриқлар.

  • Овқат қабул қилиш билан оғриқлар камаядими? Оғриқни енгиллаштирадиган бошка омиллар (қайт қилиш, дорилар қабул қилиш, иссиқ ва хоказо)

  • Оғриқ характери: ўткир, тўмтоқ, зиркираш, хуружли ёки кучаювчи

  • Оғриқ давомийлиги

  • Нима билан кузатилади

  • Оғриқдан сўнг пайдо бўлмайдими, сийдикнинг қизариши, ахлатнинг рангсизланиши

Кўкрак ости сохасида оғирлик ва қадалиш бўлиши. Қориннинг димланиши, елнинг чиқиши, қориннинг гулдиллаши.
ИЧ КЕЛИШИ:

  1. Доимий, доимий эмас, бевосита ёки маълум муолажадан кейин (хуқналар, сурги воситалари), қийинлик билан

  2. Қабзият: ич қотиши неча кун давом этади

  3. Ич кетиши: нима билан боғлиқ, кун давомидаги частотаси

  4. Ич бураш (тенезм)

  5. Ахлат массаси характери (суюқ сувсимон, бўтқасимон, гуруч ювундиси кўринишида ва хоказо) ранги ва хиди; аралашмалари - қон, йиринг, хазм бўлмаган овқат қолдиқлари, гижжалар

  6. Қон ажралиши (дефекациядан олдин вақтида ёки охирида)

Орқа чиқарув сохасида ачишиш, қичиш ва оғриқнинг бўлиши. Тўғри ичакнинг ту шиши.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling