Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси


Беморнинг шикоятларини характери бўйича 3 гурухга ажратиш


Download 1.2 Mb.
bet7/163
Sana14.05.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1460510
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   163
Bog'liq
методичка узб.1-20

Беморнинг шикоятларини характери бўйича 3 гурухга ажратиш мумкин:

  1. Аниқ ва равшан шикоятлар туркуми (йўтал, нафас бўғилиши, қусиш, оғриқ, шиш, харорат кўтарилиши)

  2. Ноаниқ, мужмал шикоятлар туркуми ("мазам йўқ", "оғриб туради", "юрагимни хис қиламан") - сурункали касаллик ва хар хил функционал бузилишларда.

  3. Жуда кўп ва турли-туман, жуда батафсил, шу билан бирга ноаниқ
    (невротик шикоятлар) шикоятлар туркуми.

Мазмунга кўра шикоятлар қуйидагиларга бўлинади :

  • Морфологик ўзгаришларга (шакл, холат, тананинг баъзи бир қисмлари кўринишини ўзгариши, шиш, ўсма)

  • Функционал ўзгаришлар, организмнинг у ёки бу функцияларининг
    бузилиши (нафас сиқиши, ич кетиши) га шикоят

  • Нохуш сезиш (рухий кечинма), оғриқ, ёмон қабзият

Бемор ўз фикрларини етарли даражада баён қилиб бўлганидан сўнг, шифокор кейин ташаббусни ўз қўлига олади ва беморнинг монологини, ўзаро диалоги, дўстона ва самимий сухбат ўтказиб беморнинг хар бир шикоятини батафсил аниқлаш ва таърифлашга интилади.
Беморнинг умумий ахволи, организмнинг алохида аъзо ва тизимларининг функциялари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун қуйидаги схема бўйича суриштириш мақсадга мувофиқдир.
Беморни умумий бахолаш учун қуйидагиларни аниқлаш керак :

  • Нохуш холат (умумий дармонсизлик, тез чарчаш, бўшашганлик, мехнат кобилиятининг пасайиши)

  • Озиб кетиш

  • Семизлик

  • Ташналик

• Кўп терлашлик
Нафас олиш тизими:
ЙЎТАЛ:

  • Қуруқ ёки балғамли йўтал.

  • Йўталнинг пайдо бўлиш вақти: эрталаб, кечкурун, тунда.

  • Доимий ёки вақти-вақти Билан.

  • Йўтал характери: қаттиқ, кучли, овозсиз, қув-қув йўталиш.

  • Йутални пайдо бўлиш шароити: танани маълум холатини ўзгариши билан боғлиқ (қандай), овқатдан кейин ва хоказо.

БАЛҒАМ:

ҚОН ТУФЛАШ (ТУПУРИШ):

  • Жадаллиги, аралашма ёки тоза қон

  • Қоннинг ранги: оч қизил, тўқ рангли

• Тез-тез қайталаниши
КЎКРАК ҚАФАСИДАГИ ОҒРИҚЛАР :

  • Оғриқ характери: тўмтоқ, ўткир, зиркираган, санчиқли

  • Нафас билан боғлиқлиги

  • Оғрикни нима енгиллаштиради

  • Кўкрак қафасини босганда (сиққанда ), танани хар томонга букканда

НАФАС ҚИСИШИ:
• Доимий, тинчликда, жисмоний зўриқишда, юрганда, ўриндаги холатда, гапирганда
• Инспиратор, экспиратор, аралашма

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling