5.5 Ўпка анатомияси ва физиологияси
Одам ўпкаси учи кесилган конус шаклидаги аъзо бўлиб унинг хар бири плевраль вараққа ўралган. Плевра висцераль ва париеталь варақлардан иборат. Ўнг ўпка 3 қисмдан, чап ўпка 2 қисмдан. Трахеа 2-3 қовурға қаршисида икки асосий бронхларга бўлинди. Ўнг бронх 2,5см, чап бронх 5смга тенг. Асосий бронхлар зоналарга, у эса сегментларга бўлинади .Сегментлар пирамида шаклида бўлади. Сегментлар субсегментларга бўлинади. Бронхлар ичи шиллик қаватдан иборат бўлиб, бу қават кўп қаватли цилиндрик хилпилловчи эпителий ва кўп қаватли шиллиқ ишлаб чикарувчи бокалсимон хужайралардан иборат. Ўпканинг асосий функцияси организмни кислород билан таъминлашдир. Нафас олиш қовурғалараро мушаклар ва диафрагмани қисқариши хисобига хосил бўлиб фаол фаза хисобланади. Нафас чиқариш қовурғалараро мушаклар ва диафрагмани бўшашиши ўпка тўқимасининг эластиклиги туфайли хосил бўлади. 5.6. Ўпка аускультацияси техникаси ва қоидаси .
Ўпкадаги патологияни аниқлаш учун симметрик нукталар буйича солиштирма аускультация текшируви утказилади.
Олд томондан ўпка аускультацияси
1. Врач бемор олдида туради.
2. Бемор қўллари ёнбошига туширган холда ўнг ўпкадан бошлаб эшитамиз.
3. Беморга чуқур бурун оркали нафас олишини илтимос киламиз.
4. Фонедоскоп ўнг сўнг чап ўмров усти чукурчасига куйиб эшитамиз .
5. Нафас олиш ва чикариш 2-3 марта кайтарган холда эшитамиз .Сўнг фонедоскоп L.media clavicularis dexstra ва L.media clavicularis sinistra буйича симметрик нукталарда эшитамиз 1 қовурға оралигидан.
6. Сўнгра 2 қовурға оралигидан L.mediaclavicularis dextra ва sinistra да эшитилади.
7. Сўнгра 3,4,5 қовурға оралигида симметрик нукталарда эшитилади.
Ёнбош сохаларда ўпка аускультацияси.
1. Врач беморни ўнг ёнбошини эшитилаетганда ўнг томонда ,чап ёнбошни эшитаетганда чап томонда туради.
2. Бемор кулларини бошига куйади.
3. Сўнгра L.axill. anterior ,media ва posterior dextra ва sinistra буйича 3,4,5,6 қовурғалар аро симметрик нукталарда эшитилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |