Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси
Ишқорий ва ишқорий ер металлари тузлари
Download 0.7 Mb.
|
Маъруза 1янги-2003
- Bu sahifa navigatsiya:
- Натрий тузлари.
Ишқорий ва ишқорий ер металлари тузлари.Улар организмнинг ионлар таркибини сақлашдан ташқари ички муҳитнинг осмотик босимини мувофиқлаштиришда қатнашадилар. Ҳужайра ташқариидаги /экстрацеллюяр/ суюқликда осмотик босим натрий+, хлор-, карбонат ионлари ҳисобига хужайра ичидагиси /интрацеллюяр/ эса К+, фосфот, карбонат ва оқсиллар ҳисобига амалга ошади. Натрий тузлари.Натрий ионлари қоннинг осмотик босимини доимийлигини таъминлайди. Бунда асосан натрий миқдори 150г ва унинг деярли ҳаммаси натрийхлор сифатида қон ва тўқима суюқлигида жойлаш-ган. Натрийхлорқондаги концентрацияси бир хил=0,6%. Катта ёшдаги одам бир кунда овқат маҳсулотлари билан 10-15г натрий хлорни қабул қилади ва шунча миқдори пешоб таркибида ажралади. Инсон умуман тузсиз овқатни истеъмол қилганда ҳам 1 кунда=2г натрий хлор йўқотади /пешоб орқали/. Кўпгина патологик ва экстремал холатларда инсон натрийни йўқотади: кучли ва давомли терлаш, ич кетиш /вабо, ич-буруғ/ қайт этиш/ юқори ичак тутилиши/, полиурия, терининг катта қисми куйганда, гипоальдос-теронизмда ва бошқалар. Бунда натрий хлор эритмаси қутилади. Натрий хлорнинг концентрайияси қонда юқорида кўрсатилган ҳолатларда ўзгармайди, чунки сув қондан тўқимага ўтади ва натижада қон қуйилади, тўқималар эса сув миқдори ортади /гидратация/. Бунда силлиқ мушакларнинг қисқариб қолиши /спазм/ кузатилади. /ичак коликасииссиқ цехлардаги ишчиларда/. Скелет мушакларининг тиришиши, МНСнинг сусайиши, қон айланиши-нинг бузилиши ривожланади. Оғир ҳолатларда ўлимга олиб келади. Натрий хлор дефицитини олдини олиш учун унинг эритмаларини ичимлик суви ўрнида қўллаш керак /0,2%/. Аддиссон хасталигида /алдостерон кам/ натрий кўплаб йўқотилганлигидан кунига 10-20г ортиқча натрий хлор берилади. Натрий хлор табобатда қўлланиши унинг осмотик таъсири билан боғлиқдир. Натрий хлорнинг изотоник эритмаси /0,85-0,9%/ асосан қон йўқотилганда қон ҳажмини ошириш мақсадида, яраларни, кўз, бурун шиллиқ қаватларини ювишда, дориларни эритиш ва томирга томчилаб киритишда, сувсизланган беморларда қўлланилади. Гипертоник эритмаси: йирингларни сўриб йўқотишда, грануляцияни кучайтиришда, микробларга қарши таъсири /сувсизлантириш/, томоқ чайқашда, ҳуқна /қабзиятда/, гипертоник эритмасини тери остига киритиш мумкин эмас, некроз бўлади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling