Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси
Download 0.7 Mb.
|
Маъруза 1янги-2003
- Bu sahifa navigatsiya:
- ГАЛОГЕН САҚЛОВЧИ АНТИСЕПТИКЛАР.
БЎЁҚЛАРБРИЛЛИАНТ ЯШИЛИ-трифенил метан ҳосиласи, кучли ва тез таъсирли антесентик ҳоссага эга. Тилла стафилаккоклар, бўғма (дифтерия) таёқчаси, кўпгина грамм мусбат бактериялар брллиант яшилига жуда сезгирдирлар лекин бу антисектикнинг таъсир кучи оқсиллар ва бошқа органик моддалар таъсирида сусайиб кетади. Асосан пиодермияларда ташқи (суртиш учун) қўлланилади. МЕТИЛЕН КЎКИ-бриллиант яшилидан кучсизроқ. Тез қайтарилиб лейкоформага ўтади, қонда метилен кўки лейкоформа билан оксидланиш-қайтарилиш потенциалини ҳосил қилади. М-н: метгемоглабинни қайтариб гемоглобинга ўтказади. Препаратнинг (1%эритмаси 0,1-1 кг) парентерал (т/и) қўлланилади. Асосан метгемоглабин ҳосил қилувчи захарлар билан захарланганда ката дозаларда метилен кмоглобинни мет гемоглобинга ўтказади. Препаратнинг бу хоссаси синил кислотаси билан захарланганда қўл келади, чунки метгемоглабин цианидлар билан боғланиб захарсиз цианметгемоглабин хосил қилади. Метилен кукини-анетсептик восита сифатида ташқи томонда қўлланилади, масалан: автоз стоматит, гингевит, ярали стамотит. Бундан ташқари цистит, уретрит ва пешоб йўлларининг бошқа ҳасталикларида ичилади. РИВАНОЛ (этакридин-лактат)-анча кучли микробларга қарши таъсирга эга, бўлса ҳам таъсири секин аста ривожланади. Яраларни ювиш ва инфекция тушган бўшлиқларни (плевра, қорин, пешоб халтаси, бачадон ва хокозо.) чайқаш учун қўланилади. ГАЛОГЕН САҚЛОВЧИ АНТИСЕПТИКЛАР.Бу гурухга асосан хлор ва йод сақловчи препаратлар киради. Таъсир механизими қуйдагича: Хлор атомар холда протоплазма оқсилларини денатурация қилади, чунки оқсиллар таркибидаги азот атомидаги водоротларнинг ўрнини олади, натижада азот атоми ва карбонил гурухидаги углерод орасида вадород боғланиш ҳосил бўлиши мумкин бўлмай қолади. Шу туфайли оқсилларнинг иккиламчи спирал тузилиши яралмайди. Газ симон хлор ичиш сувини зарарсизлантирида қўлланилади. Тиббиёт-амалиётида ўзидан актив хлорни осон ажратувчи моддалар қўлланилади. Бундай препаратларнинг антесиптик ҳоссалари органик бирикмалар бўлса камаяди, ишқорий шароитда камаяди, кислотали мухитда ортади, юқори температурада ортади, паст температурада пасаяди. ХЛОРЛИ ОХАК-кальций гипохлорид, кальция хлорид, кальций гидроокисининг аралашмаси бўлиб, унинг микробларга қарши таъсир кучи, таркибидаги кальций гипохлоридга боғлиқ. Хлорли оҳак ташландиқ жойлар ахлат хоналар ва молхоналар, отхоналарни ҳамда дез ипритаж қўланса ҳидларни бартараф этиш воситаси сифатида қўлланилади. ХЛОРАМИН-Б. Хлорли охакга нисбатан атомар хлорни аста-секин ажратади. Шу сабабли антимикроб таъсири давомли. Тўқималарга зарарли таъсир кўрсатмаганлигидан яраларни даволашда ҳамда тери ва шиллиқ қаватларни зарарсизлантириш учун қўллаш мумкин. Хлорамин Б қорин тифи, вабо, сил ва бошқа хасталикларда беморларнинг чиқиндиларини (ажратмаларини), овқат анжомларини, қўлларни, йирингли яраллар, жарроҳлик қўлқопларини, катетрлар ва бошқа металлдан бўлмаган асбобларга ишлов беришда қўлланилади. ЙОД-таъсир механизими хлорникидай. Микробларга қарши таъсири фақат элементар йодга ҳос, йодидлар бундай хоссага эга эмаслар. Қўлланилаши: янги яраларни, жарохатларни, операция майдончаси, жарох қўлига ишлов беришда ҳамда замбуруғларга қарши восита сифатида (рангоранг темиратка-лашай) қўлланилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling