Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Download 0.7 Mb.
bet3/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

ОКСИДЛОВЧИЛАР.


Бу гурухга водород перекиси ва калий перманганат препаратлари киради. Бу иккала препарат ҳам антисептик ва дезодорантлик хоссасига эга. Таъсир механизими кислородни ажратилиши билан боғлиқ. Лекин молекуляр-кислород кучсиз микробга қарши таъсирга эга. Шу сабабли водород перексини яралларни тозалаш учун қўлланилади, чунки молекуляр кислород ажралганда кўпиради ва газ пуфакчалари ўзлари билан йиринг бўлакларини, қон лахталарининг ўлган тўқима бўлакларини чиқариб ташлайди. Н2О2 асосан томоқни чайқаш, ўрта қулоқни ювишда ҳам қўлланилади. Н2О2 қон ивишини тезлаштиради, чунки кислород фибриногенни фибринга айланишини тезлаштиради. (Масалан: бурундан қон кетишида).
ПЕРМАНГАНАТ КАЛИЙ- Водород перекисига нисбатан кучли, лекин қисқа таъсирга эга. Бу модда фаол оксилланувчи, чунки ажралган кисларод пуфак шаклида ажралмай оксидланувчи субстратга ўтади. Калий перманганат кичик концентрацияларда хидсизлантирувчи ва буруштурувчи, ката концентрацияларда куйдурувчи ва яллиғлантирувчи хусусиятига эга.
Қўлланилиши: йирингли яралар ва бўшлиқларни чайқаш, ювиш учун морфин билан ўткир заҳарланишда меьдани ювиш учун қўлланилади.

АЛЬДЕГИД ВА СПИРТЛАР ГУРУХИ.


ФАРМАЛЬДЕГИД эритмаси (40%)кучли микробларга қарши ва дезодорант (хидсизлантириш) таъсирига эга. Формальдегид бактерияларнинг вегитатив формаларидан ташқари, уларнинг спораларига ҳам таъсир кўрсатади (масалан: куйдирги-сибир яраси). Таъсир механизими: оқсилларнинг аминогрухлари билан боғланиб уларни денатурация қилади. Шу сабабли формальдегид тўқималарга салбий таъсир этиб уларни яллиғланишига сабаб бўлади. Бундай ҳолат унинг қўлланилишини чеклайди. Терига формальдегид буруштирувчи таъсир этиб. Тер безларини жарохатлайди, шу туфайли тери қуриб қолади.
Қўлланилиши: хоналарни, уй анжомларни, кийим кечакларни дезинфекция қилиш учун.
ГЕКСАМЕТИЛЕН ТЕТРАМИН (Уротропин) – пешоб йўлларининг инфекциясида қўлланилади, пешобнинг кислотали мухитида аммиак ва формальдегидга парчаланади. Капсулаларда ичилади (ошқозоннинг кислотали муҳитида парчаланмаслиги учун).
ЭТИЛ СРИПИРТИ-жаррохлик асбоблари, қўллар ва операция майдонига ишлов бериш учун қўлланилади. Концентрацияси ошган сари микробларга қарши таъсир ортади. 95 % асбоблар, 70%-қўл терисига ишлов бериш учун қўлланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling