Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Антегистамин ва калцийхлор берилса юқорида кўрсатилган ўзгаришлар бартараф бўлади. Маскардит, гепатит, ҳомиладорликда қабул қилиш мукин эмас


Download 0.7 Mb.
bet38/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

Антегистамин ва калцийхлор берилса юқорида кўрсатилган ўзгаришлар бартараф бўлади. Маскардит, гепатит, ҳомиладорликда қабул қилиш мукин эмас.
БИТИОНОЛ – асосан фасциолезида (қўйлар жигар фасциолези) ва ўпка парагонимозларида даволаш воситаси сифатида қўлланилади. Бир курс даволаш 90% беморларни соғайишига олиб келади. Ичилгандан сўнг қонда препаратнинг максимал концентрацияси 4-8 соатдан кейин юзага келади. Препарат асосан буйрак орқали пешоб таркибида ажралади.
Препаратни 50 мг/кг дозасини 3 га бўлиб 1 кун давомида кунора ичилади.
Нохуш таъсири: диарея, абзоминал, спазмлар, анорексия, кўнгил айнаш, қайт қилиш, бош оғриғи, бош айланиши, аллергик реакциялар, токсик гепатит, лейкопения. Ёши 8 га етмаган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ичакдан ташқарида ўрнашган цестодозларни даволаш воситалари (альбендазол, мебендазол)


Альбендазол-имидазол ҳосиласи, гижжаларга қарши кенг таъсир спектрига эга: острицалар, аскаридозлар, трихоцефалез, стронгилоидоз, анкилостомоз ҳамда эхинококкозлар ва цистицеркозаларда. Препарат МИТдан тез сўрилади. Қонда макс. концентрацияси 3 соатдан кейин бўлади. Т1/2=8-9 соат. Жигарда парчаланади, метаболитлари пешоб ва оз миқдорда нажас билан ажралади. Агар ёғлиқ овқат қабул қилинса препаратнинг сўрилиши оч қоринга нисбатан 4 марта ортиб кетади.
Таъсир механизми: паразитларни атроф муҳитдан глюкозани қабул қилиши жараёнини блоклаб, гликоген миқдорини кескин камайтиради. АТФ синтезланиши тўхатайди. Ичаккни гижжалардан халос этиш учун альбендазолни оч қоринга ичиш керак, тўқималарда жойлашган гижжалардан қутилиш учун ёғлиқ овқат билан ичиш керак (400 мг). Ҳар турдаги паразитлар учун алоҳида даволаш схемаси мавжуд.
Нохуш таъсири “қисқа даволашда (1-3 кун) камдан-кам ривожланади. Диария, эпигастрияда кўнгилсиз оғриқ, ноқулайликлар, бош оғриғи, уйқусизлик, холсизлик, кўнгил айнаш.
Давомли қабул қилинганда (эхинококкоз 3 ой)- гепатотоксик таъсир, диспепсия, сочни тўкилиши, алергик реакциялар, камқонлик, лейкопения ривожланади.



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling