Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Ичак гелминтозини даволаш воситалари


Download 0.7 Mb.
bet35/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

Ичак гелминтозини даволаш воситалари


ЛЕВАМИЗОЛ-аскаридоз, некатрроз, стронгилоидоз ва қисман анкилостомидозни даволашда яхши самара беради. Бундан ташқари ичакдан ташқаридаги гельминтозда-филяриатозни даволашда ҳам ижобий натижа беради. Левамизол гижжаларнинг СДГ (сукцинат-дегидрогеназа) ва фумарат-редуктоза ферменти фаоллигини бузиб эцергия алмашинувини сусайтиради. Шу сабабли нематодлар учун жуда муҳим бўлган реакция-фумаратни қайтарилиши блокланади. Натижада гельминтлар мушаклари деполяризацияланиб улар фалажланадилар. Гельминтлар нажас таркибида ажралади. Сурги дори бериши шарт эмас. Левамизолни бир марта уйқудан олдин ичилади. Керак ҳолда даволаш курси бир ҳафтадан сўнг қайтарилади. Одатда бир марта қабул қилингандан кейин 90-100% дегельминтация кузатилади. Левамизол гижжаларга қарши қўлланилганда нохуш таъсир юзага келмайди. Левамизолда иммуномодуляторлик ҳоссаси ҳам мавжуд. Т-лимфоцитлар функциясининг бузилишида, бирламчи ва иккиламчи иммун танқислигида қўлланилади.
Пипиразин адипинат - энг кўп тарқалган нематодозлар “аскаридоз” ва энторобиозларни (острицалар билан касалланиш) даволашда энг самарали восита ҳисобланади.
Таъсир механизими: гельминтлар организимга кириб уларнинг нерв системасини фалажлайди. Натижада гижжалар харакатсизланадилар, шу билан бир қаторда пиперазин макро организимининг ичак перистальтикасини кучайтиради. Бу эса гижжаларнинг тирик ҳолда организимдан (ичакдан) ташқарига ажралиб чиқишига қулайлик яратади. Агарда беморда қабзият бўлмаса, сурги дори бериш шарт эмас. Даволашни амбулатор ўтказса ҳам бўлади. Ҳар курсни орасида етти кун бўлиши керак. МИТдан пиперазин яхши сўрилади. Препарат ва унинг метаболитлари асосан буйрак орқали ажралади. Аскаридозда препарат 90-100% дегельментация беради (левамизолдан озгина кучсиз). Пиперазин кам заҳар, нохуш таъсири камдан-кам бўлади: кўнгил айнаш, қоринда оғриқ, бош оғриқ. Лекин катта дозаларда берилса (керагидан ортиқ) мушакларнинг ҳолсизлиги, тремор, харакат бошқарилишини бузилиши кузатилади.
НАФТАМОН – аскаридоз, анкилостомидоз, энтеробиоз, трихостронгилоидоз, трихоцефалезларда препарат паразитлар мушакларини контрактурасига олиб келади ва уларни ичакдан бартараф этилишига замин яратади. Нафтамон таблеткасини нахорга сув билан ютилади (чайнаш мумкин эмас). Катталар ва 10 ёшдан катта болаларга 5гр=10 таб. Бир кун олдин бемор аччиқ, ёғлиқ маҳсулотларни, сутни камроқ қабул қилгани маьқул. Нафтамон ични суради. Шунинг учун сурги дори бериш шарт эмас. Нафтамон билан даволаш стационарда ўтказилади. Нафтамон терапевтик дозларда нохуш таъсир этмайди. Баьзан кўнгил айнаш, қайд қилиш, тез тез ич кетиши мумкин. Препаратни жигар функцияси бузилган ҳолларда қўллаш мумкин эмас.
ДИФЕЗИЛ – нафтамон ҳосиласи. Трихоцефалезни (власоглав) даволашда қўлланилади. Схема бўйича 5 кун кетма-кет наҳорда ичилади. Кўргил айнаш, қайд қилиш, ич кетиш препарат ичишни тўхтатгандан кейин йўқолади. Дифезилни жигарда кучли ўзгаришлар бўлган ҳолларда бериш мумкин эмас.
ПИРАНТЕЛ – аскаридоз, энтеробиоз, анкилостомидоз, некаторозларда самарали воситалар. Трихоцефалезда самарадорлиги сусроқ. Нонуштадан кейин таблеткани чайнаб ютиш даркор. Нохуш таъсири деярли йўқ, лекин пирантелни ҳомила-дорларга бериш таьқиқланган.
Кислород кўпигини аскаридозни даволашда қўллаш мумкин. Ошқозонга зонд орқали (200-1500мл) киритилади. Лекин самарадорлиги левамизол, пиперазин, нафтамон ва бошқалардан суст.
ПИРВИНИЙ ПАМОАТ – цианин бўёқларига киради. МИТдан ёмон сўрилади, шу сабабли ичак изида юқори концентрация ҳосил қилади ва ичак гельментларига кучли таъсир этишига шароит яратади. Пирвиний памоат энтеробиоз ва строн-гилоидозларда (ичак угрицалари) юқори самарадордир, лекин бошқа турдаги гижжаларга таъсир кўрсатмайди.
Таъсир механизми: холин эстераза ферменти фаолиятини сусайтириб, гаментларни спастик фалажлайди.
Нонуштадан кейин бир марта 5 мг/кг ҳисобидан қабул қилинади ёки суспензиясидан бир чой қошиқ 10 кг вазнга ичилади. 2-3 ҳафтадан сўнг даволашни қайтариш мумкин. Пирвиний памоат камдан-кам нохуш таъсир этади. Нажасни ёрқин қизил ранга бўяйди. Препаратни ичак хасталикларида, буйрак ва жигар функцияларининг бузилишида қўллаш маьн этилади.
МЕБЕНДАЗОЛ (вермокс) – гижжаларга қарши кенг таъсир спектрига эга, лекин энтеробиоз, трихоцефалез, аскаридозларда кўпроқ яхши натижа беради. Таъсир механизими: гижжаларни глюкозани ҳазм қилиш ва АТФни ҳосил бўлишини сусайтириш билан боғлиқдир. МИТдан ёмон сўрилади (10%) ва ўзгармаган ҳолда нажас таркибида ажралади. Энтеробиозларда (остраца) бир марта ичилади. 2-4 ҳафтадан кейин қайта даволаш мумкин. Трихоцефалезда 2 марта кўпроқ дозада берилади. Бир нечта гижжалар билан юқтирилган ҳолатларда (полиинвазия) мебендазолни 3 кун кетма-кет қабул қилинади. Ҳомиладорларда қўллаш маън этилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling