Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Download 0.7 Mb.
bet31/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

ГАМОНТОТРОП ВОСИТАЛАР.


Бу гуруҳга примахин (гамонтоцид), Хлоридин (гамонтостатик), Бигумаль, хиноцид киради.
ХИНОЦИД - безгак плазмодийсини параэритроцитар тўқима формоларига таъсир кўрсатади. Препарат хамма плазмодийнинг жинсий шакилларига танлаб таъсир кўрсатади. Асосан 3 - ва – 4 кунлик безгакнинг олдини олиш ҳамда шаҳсий профилактика тугагандан кейин ҳасталикни қайталанилишини олдини олиш учун қўлланилади. Тропик бехгакда хингамин ёки бошқа гамонтларга таъсир кўрсатмайдиган препаратларни қўллаб бўлгандан кейин, безгакни тарқалишини (чивин орқали) олдини олиш учун ишлатилади.
Нохуш таъсири: кўнгил айнаши, лаб ва тирноқ остини цианози, буйрак ва пешоб халтасининг яллиғланиши, истмалаш, кучсиз гемолиз, лейкопения, ёки лейкоцитоз. Бу ўзгаришлар препаратларни қабул қилишини тўхтатса ўз - ўзидан бартараф бўлади. Хиноцидни бошқа препаратлар билан (безгакка қарши) биргаликда қўллаш мумкин эмас, чунки уларнинг заҳарлилиги ортади.
Безгакка қарши воситаларни қўллаш принциплари:

  1. Шахсий химио-профилактика – (преэритроцитар шакилларига таъсир этувчи воситалар: хлоридин, хингамин ва бошқалар).

  2. Безгакни даволаш – (гематошизотроп: хингамин, хлоридин, акрихин).

  3. Қайталанишни олдини олиш – (параэритроцитар шакилларига таъсир этувчи препаратлар: примахин).

  4. Жамоат химиопрофилактикаси – (гомонтотроп препаратлар: примахин, хлоридин).

Амиобиазни даволашда қўланиладиган воситалар. Entamoeba histolytica чақириладиган дизинтерия хасталиги иссиқ иқлимли давлатларда кенг тарқалган. Амёбалар асосан йўғон ичакни шкастлайди, лекин амёбалар ичакнинг ичида ва унинг девори билан бир қаторда, бошқа аъзоларда ҳам жойлашади. (Жигар, гепатит, ўпка ва бошқалар).

Амёбаларга қарши воситалр қуйдаги гуруҳларга бўлинади:


  1. Паталогик жараённи хар қандай жойлашишида хам самарадор бўлган препаратлар (амебицидлар-метронидазол).

  2. Ичак ичида жойлашган амёбаларга таъсир этувчи бевосита амебицидлар (хиниофон, энтеросептол).

  3. Ичак ичида ва унинг деворида ўрнашган амёбаларга бивосита таьсир этувчи амебицидлар (тетрациклинлар).

  4. Ичак деворида ва жигарда ўрнашган амёбаларга таъсир этувчи тўқима амебцидлар (эметин гидрохлорид).

  5. Асосан жигар ўрнашган амёбаларга таъсир этувчи тўқима амебицидлар (хингамин).

МЕТРАНИДАЗОЛ - нитроимидазол-унуми. Содда хайвонларга кенг таъсир спектрига эга. Амёбалар, трихомонадалар, лямблиялар ва анаэроб микроорганизмларни кўпайишини тўхтатади. Энтерал йўл билан киритилганда хам самарадор. МИТдан тез сўрилади. Жигарда анчагина қисми метаболизимга учпайди. Метаболитлари буйрак орқали ажралади. Препаратнинг бир қисми сўлак, сафро, сут ва ичак орқали ҳам ажралади. Метранидазолни ичилади ва маҳаллий (кин ичига)қўлланилади. Беморлар препаратни яхши қабул қиладилар.
Нохуш таъсирлари: диспепсия, тремор, харакатни бошқаришни бузилиши (препарат бериш тўхтатилади), кандидомикоз. Метронидазол пешобни қизил қўнғир рангга бўяйди. Хомиладорлик, эмизувчи аёллар, қон ҳосил бўлишининг бузилишларида, МНСнинг ўткир хасталикларида қабул қилиш мумкин эмас. Метранидазол билан даволанишда ароқ ичиш мумкин эмас.
ТИНИДАЗОЛ - тузилиши ва ФДси метронидазолга ўҳшаш. Амёбали дизинтерия, трихоманодоз ва лямблиозда қўлланилади. Кўпгина облигат анаэробларга бактериоцид таъсир этади. МИТдан яхши сўрилади. Меторнидазолдан фарқ қилиб, қон плазмасида юқори концентрациялар ҳосил қилади ва таъсири давомлироқ.
ХИНИОФОН – 8 - оксихинолин ҳосиласи (8-окси 7–йодхинолин – 5-сульфон кислотасининг гидрокарбонат Nа билан аралашмасидир). Хинифон амёбалар- нинг баъзи ферментларининг сусайтиради. Бу препарат ичак деворининг чуқур қисмида жойлашган паразитларга таъсир этмайди, лекин ичак ичини ва шиллиқ қаватлар юзасини улар ҳалос этади.
Хинофонни амёбали дизинтерияни тугатиш ва амёбаларни ташувчанлигини бартараф этиш учун қўлланилади. Кунига 3 маҳал 8 - 10 кун давомида ичилади ёки хўқна қилинади. Препарат кам заҳар, нохуш таъсири: ич кетиш, кўз нервининг яллиғланиши.
ЭНТЕРОСЕПТОЛ - ичак ичида жойлашган амёбаларга салбий таъсир кўрсатади, МИТдан хиниофонга нисбатан яхши сўрилади…
ЭМЕТИН ГИДРОХЛОРИД - ипекакуна ўсимлигининг илдизидан ажралган алкалоид. Ичилганда қайт қилдиради ва ични суради. Шу сабабли уни гидрохлорид тузи сифатида мушаклар ичига киритилади. Препарат ичак деворининг ичида, жигар ва бошқа аъзоларда (ичакдан ташқари) жойлашган амёбаларга ҳалокатли таъсир кўрсатади. Ичакнинг ичидаги амёбаларга таъсир этмайди. Организимдан эметин секин ажралади (бир ойдан ортиқ) шу сабабли кумуляцияланади: қайд қилиш, кўнгил айнаш, қоринда оғриқлар, юрак фаолиятини сусайиши баъзан шишларнинг пайдо бўлиши мумкин. Эметин асосан ўткир амёбали дизинтерияда оғриқ, истмалаш ва ич кетишни бартараф этишда, хамда ичакдан ташқаридаги (жигар абцесси ва бошқалар) амебиазни даволашда қўлланилади. Бунда эметин амебестатик таъсир кўрсатади. Бундай таъсири эметинни ката дозаларини киритилганда бир неча соатдан кейин бошланади. Эметинни юрак ва буйракнинг органик хасталикларида қўллаш мумкин эмас.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling