Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


СОДДА ЖОНИВОРЛАРГА ҚАРШИ ТАЪСИР ЭТУВЧИ ВОСИТАЛАР


Download 0.7 Mb.
bet29/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

СОДДА ЖОНИВОРЛАРГА ҚАРШИ ТАЪСИР ЭТУВЧИ ВОСИТАЛАР.


Иссиқ иқлимли мамлакатларда патоген содда жониворлар чақирувчи хасталиклар учрайди жумладан безгак, амебиаз, лямблиоз, трихомонодоз, балантидиоз, лешманиоз. Буларни даволаш учун бир қатор препаратлар қўлланилади:

  1. Безгакни даволаш ва олдини олиш воситалари (хингамин, хлоридин, примахин, хинин, сульфаниламидлар, сульфонлар, мефлохин).

  2. Амиобиазни даволаш воситалари (метронидазол, эмитин гидрохлорид, хиниофон, энтеросептол, хингамин, тетрациклин).

  3. Лямблиозни даволаш воситалари (метронидазол, фуразолидон, акрихин).

  4. Трихомонодозни даволаш воситалари (трихомонацид, тинидазол, метрани-дазол, фуразолидон).

  5. Токсоплазмозни даволаш воситалари (хлоридин, сульфадимизин).

  6. Балантидиозни даволаш воситалари (тетрациклин, меномицин, хиниофон).

  7. Лешманиозни даволаш воситалари (сульюсурьмин, мономицин, акрихин, метронидазол, Na стибоглюконат).

МАЛЯРИЯНИ ДАВОЛАШ ВА ОЛДИНИ ОЛИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ВОСИТАЛАР.


МалярияБезгак Ўзбекистонда деярли тугатилган бўлса хам иссиқ давлатларда кўп учрайди. Безгакни плазмодиялар қўзғатади. Чивин чақанда унинг сўлаклари билан инсонга споразоидлар тушиб тезда жигарда тўпланадилар ва у ерда прэритроцитар шакиллари ривожланиши циклини ўтадилар. Ҳосил бўлган тўқима мерозоидлари эритоцитларга киради (эритроцитар шакллари) ва шизонтларгача ривожланадилар. Шизонтлар кўпайиб эритроцитар мерозоидларни (моруллалар) ҳосил қилгач эритроцитлар ёрилади. Бунда моруллалар қонга чиқиб (истмалаш хуружи) янги эритроцитларга кирадилар ва шизогониянинг янги цикли бошланади. Баъзи эритроцит меразоидлардан жинсий хужайралар гамонтлар ҳосил бўлади. Улар чивиннинг танасида урчишади ва споразоидларни ҳосил қилади (спорогония). Ана шундай қилиб чивин чаққач споразоидлар сўлак билан яна одам танасига ўтади. 3 ва 4 кунлик безгакда преэритроцитар цикл тугагач, меразоидларнинг бир қисми яна гепатоцитларга кириб узоқ вақт давомида ўз ривожланишини давом этиради. Бунда клиник белгилари бўлмайди (плазмодийнинг параэритроцитар формалари). Тропик безгакда бундай бўлмайди.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling