Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Кимёвий тузилиши бўйича безгакка қарши воситалар қуйдаги гуруҳлардан иборат


Download 0.7 Mb.
bet30/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

Кимёвий тузилиши бўйича безгакка қарши воситалар қуйдаги гуруҳлардан иборат:

  1. Хинолин унумлари - (хингамин, хинин, прмахин, мефалохин).

  2. Пиримидин унумлари - (хлоридин, триметоприм).

  3. Акридин унумлари - (акрихин).

Безгакка қарши препаратлар безгакнинг ҳар хил турига ҳар хил таъсир этганлигидан улар қуйидаги гуруҳларга бўлинадилар:

  1. Гематошизотроп воситалар (асосан эритроцитар шизонтларга таъсир этадилар).

  2. Гистошизотроп воситалар (тўқима шизонтларига таъсир этадилар преэритроцитар ва параэритроцитар шакллари);

  3. Гамонтотроп воситалар (жинсий шакилларига таъсир этадилар);

ГЕМАТОШИЗОТРОП ВОСИТАЛАРИ.


ХИНГАМИН (Делагил) - энг кўп қўлланиладиган безгакка қариш восита. Плазмодийларнинг эритроцитар шаклларига таъсир этади. Таъсир кучи бошқа препаратларникидан юқори. Плазмодийларнинг хингаминга чидамлилиги секин ривожланади. Плазмодий вивакснинг жинсий шаклларига кучсиз таъсир этади. Хингамин барча плазмодийларнинг жинссиз эритроцитар шаклларини тезда халокатга учратади. МИТдан хингамин тез ва тўла сўрилади қонда макс. концентрацияси 1-2 соатдан кейин ривожлнади. Препаратнинг 50% қон зардобидаги оқсиллар билан боғланади. Организимдан аста - секин ажралади (Т1/2=3 кун). Пешоб билан ўзгармаган препаратнинг 70% ажралади. Хигамин нуклеин кислоталар сентезини ва бир қанча ферментлар фаоллигини сусайтиради, иммуносупрессив таъсирига эга. Шу туфайли ичакдан ташқаридаги амибиазда, коллагенозлар (ревматоид артрит), амилоидозлар, аритмиялар (экстросистолиялар, мерцал. аритмиянинг пароксизмал шаклида) қўлланилади. Хингамин асосан ичилади. Хасталикнинг оғир ва тез кечувчи турларига м/и, ҳатто т/и киритилади. Безгакни даволаш хингамин қисқа вақт қўлланилганидан деярли нохуш таъсир кўрсатмайди. Лекин ревматоид артритларни даволашда узоқ муддат қўлланилади (3 – 4 - 6 ой) ва турли нохуш таъсирлар юзага чиқади: дерматит, бош оғриғи, бош айланиш, диспепсия, қулоқларнинг шанғиллаши, аккомдациянинг бузиши, кўришнинг сусайиши, лейкопения, кўзда пигментларнинг хосил бўлиши кузатилади. Хингаминнинг катта долзалари гепатит, миокардит сочнинг оқариши, ретинопатия, томирга тез-киритса коллапс юзага келиши мумкин. Қуйидаги ҳолларда хингаминни қўллаш ман этилади: юракнинг оғир хасталикларида, буйракнинг диффуз жароҳатланишида, жигар фукциясининг бузилишида, қон ҳосил қилувчи аъзоларнинг шкастланишида.
ХЛОРИДИН-гематошизотроп восита. Таъсир механизими: дегидрофолатредук-таза фаоллигини сусайтириб плазмодийлар организимида дегидро фолиев кислотасининг алмашувини бузади. Хлоридин барча плазмодийлар турининг жинссиз эритроцитар формаларига таъсир кўрсатади, лекин хингаминга нисбатан секин таъсир этади. Плазмодийларнинг барча тури гамонтларини жарҳатлайди ва чивин танасида плазмодийлар ривожланишини бузади (споратония).
Хлоридин тўқималарда кўп миқдорда тўпланади (хингаминдан камроқ) ва давомли таъсир этади (2 хафта). Хлорединни асосан шахсий профилактика учун қўлланилади. Сут таркибида ажралади, шу сабабли чақалоқларда безгакни олдини олиш учун қўлланилади. Лекин хлоридинга безгак плазмодийларининг чидамлилиги тез ривожланади. Бундай ҳолларда хингаминни сульфаниламид препаратлари билан бирга қўлланилади. Хлоридин билан даволаш 3 кун давом этади. Хлоридин токсоплазмозни даволашда ҳам яхши натижа беради.
Нохуш таъсири: бош оғриғи, бош айланиши, юракда санчиқлари бўлиши, диспепсия, мегалобластик анемия (чунки фолиев кислотаси алмашинуви бузилади). Тератоген таъсири бор. Қон системаси ва буйрак хасталигида хлоридинни қўллаш мумкин эмас.
ХИНИН – хин дарахти пўстлоғидан олинадиган алколоид бўлиб 3 ва 4 кунлик безгак шизонтларига танлаб таъсир этади. Безгакнинг ўткир иситмалаш хуружларини бартараф этади, лекин гометоцитларга таъсир этмайди шу туфайли хасталикни чивинлар орқали тарқалишини бартараф этмайди. Бу восита энтерал қабул қилинади, МИТ дан секин сўрилади, қонда макс. концентрацияси 4 - 6 соатдан кейин бўлади. Лекин организмдан тез ажралади. Томирларга киритилса, макс. концентрацияси 20мин. бўлади. Безгакка қарши таъсири хингаминга ўхшаш бўлса хам ундан кучсизроқ.
Таъсир механизми: плазмjдийларнинг нафас олиши ферментларини сусайтириб энергия ҳосил бўлишини кескин камайтиради ва плазмадийлар кўпая олмайди. Хинин ҳарорат марказига таъсир этиб тана ҳароратини иситмалашда пасайтиради, юрак мушакларининг қўзғалувчанлигини пасайтиради, рефрактор даврини узайтиради, юрак мушакларининг қисқаришини пасайтиради, бачадон қисқаришини кучайтиради, қора талоқни қисқартиради. МНС ни сусайтиради: карахтлик, қулоқ шанғиллаши, руҳий тушкунлик, ҳарорат бошқариш марказини ва оғриқни сезишни камайтиради. Хинин асосан хингамин ва бошқа препаратлар самарасиз бўлганда қўлланилади. Безгак оғир кечганда хлорларда хининни тери остига киритилади (мушак ичига мумкин эмас). Жуда оғир холларда вена ичига (1мл.50% эритма –20мл. глюкоза билан). Лекин хининга идиоеинкразия булса вена ичига киритиш ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Хинин заҳарлилиги юқори бўлганлигидан кўпгина асоратлар беради. Бош айланиши, эшитишни ва кўришни бузилиши, буйрак функциясини сусайиши, диспепсия, аллергик реакциялар. Хининга идиосикразия бўлганда унинг кичик дозалари ҳам эритема, эшак еми, тана ҳароратини кўтарилиши, бачадондан қон кетиши, гемоглобинурия билан боғлиқ иситмалаш беради. Хинин препаратлари: Хинин НСI , хинин сульфат, Хинин дегидрохлорид.
АКРИХИН – плазмодийнинг эритроцитар шаклларига таъсир кўрсатади. Лекин кучсиз препарат ва қисқа таъсир этади. Синтетик препарат. Таъсири хининга ўхшайди, яъни барча турдаги плазмодийларнинг шизонтлари ва меразоидларига таъсир этади, лекин гаметалар ва эритроцитлардан ташқаридаги шаклларига таъсир кўрсатмайди. МИТ дан акрихин яхши сўрилади. Конда макс. конц-яси 2-3 соатдан кейин ҳосил бўлади.
Организмда акрихин аста парчаланади, буйрак орқали секин ажралади. Шу сабабли акрихин организмда узоқ вақт ушланиб қолади. Акрихинни овқатдан кейин ичилади. Безгак комасида вена ичига, мушак ичига киритилади. Акрихин хининга нисбатан кам захарли.
Нохуш таъсири: кам бўлиб жиддий хавф туғдирмайди. (диспепсия, қовурға тагида оғриқ). Акрихин тери ва шиллиқ қаватларни сариқ рангга бўяйди (зарарсиз).
Лекин склера бўялмайди. Сариқ ранги даволаш тугагунча кейин ҳам 1 - 2 ҳафта сақланиши мумкин. Баъзи хасталикларда акрихин харакат ва гапириш қўзғалишини ҳам орентацияни бузилишини чақиради (акрихин мастлиги). У 1 - 3 соат давом этиши мумкин. Баъзан эса “акрихинли психозлар” - галюцинация, қўзғалиш ёки депрессия чақиради ва у бир ҳафтадан ортиқ давом этади. Бундай ҳолатларда беморларга кўп сув ичириш, глюкоза ва тинчлантирувчи воситалар берилиб, акрихин беришни тўхтатилади. Акрихинни ҳозирда безгакка қарши восита сифатида кам қўлланилади. Асосан уни тери лешманиозида, ляблиозда ва баъзи гельминтозларда ишлатилади (тасмали гижжаларда).
БИГУМАЛЬ-организимга метаболизмга учраб, метаболтлари безгакка қарши таъсир этади. Бигумаль асосан хамма турдаги плазмодийларнинг эритроцитлар ичида ривожланиш циклини сусайтиради. Тропик безгак шизонтлари бигумалга, акрихин ва хингаминга нисбатан юқори даражада сезгирдир. Бу билан бир қаторда бигумаль гаметоцитларнинг ривожланишини (чивин организимида) тўҳтатади (споротонцид таъсир) хамда паразитнинг эритроцитлардан ташқари ривожланишига салбий таъсир этиб, қонда уларнинг пайдо бўлишини камайтиради.
Таъсир механизими: плазмодийларда фолиев кислотасини алмашинувини бузади. МИТдан яхши сўрилади. Буйрак орқали тез ажралгани учун акрихинга нисбатан тез-тез киритилади. Плазмодийларнинг бигумальга чидамлилиги тез ривожланади. Бигумаль асосан тропик безгакни химиопрофилактикаси ва даволашда қўлланилади. Бигумал терапевтик дозада нохуш таъсир кўрсатмайди, лекин узоқ вақт қўлланилганда меъда секрециясини пасайтиради, иштаха йўқолади, айниқса оч қоринга ичилса. Бигумальнинг камчиликлари: таъсирининг секин ривожланиши, организимдан тез ажралиши, унга плазмодийларнинг чидамлилиги тез ривожланишидир.
ГЕМАТОШИЗОТРОП - таъсирга сульфаниламид препаратлари хам эгадирлар, жумлада сульфазин, сульфапиридазин, сульфадиметоксин, сульфален.
СУЛЬФОН - (диафенил сульфен (дапсон) - плазмодийларга қарши таъсири секин ривожланади. Шунинг учун уларни бошқа препаратлар билан бирга (безгакка қарши) қўлланилади.
ГИСТОШИЗОТРОП воситалар. Хлоридин, Примахин.
ПРИМАХИН - барча турдаги плазмодийларнинг параэритроцитар шакилларига, жинсий шакилларига (гометалар) ва шизонтларига халокатли таъсир кўрсатади. МИТдан яхши сўрилади, организмда тез метаболезмланади, метобалитлари буйрак орқали бир сутка давомида ажралади. 3 - 4 кунлик ва тропик безгакнинг кеч қайталанишни олдини олиш ва хингамин билан биргаликда шахсий ва жамоат прафиликтикасида қўлланилади. Препаратни беморлар яхши қабул қиладилар лекин қоринда оғриқ, диспепсия, юрак атрофида оғриқ, холоизлик, цианоз (метгамоглабинемия) бўлиши мумкин. Эритроцитларнинг глюкоза - 6 – фосфат дегидрофенава ферменти (ДГ) дефицит бўлган шаҳсларда эритроцитларнинг ўткир гемолизи ва гемоглобинурия кузатилади. Примахинни акрихин билан биргаликда қўлаш мумкин эмас, чунки примахинни ажралиши камайиб, унинг заҳарлилиги ортади. Одатда акрихин қабул қилишни тўхтатилгандан кейин бир ойдан сўнг примахин берилади, чунки акрихин секин ажралади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling