Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Лямблиозни даволашда қўлланиладиган воситалар


Download 0.7 Mb.
bet32/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

Лямблиозни даволашда қўлланиладиган воситалар.


(Метранидазол, акрихин, фуразолидон, аминохинол)
АМИНОХИНОЛ - хинолин унум бўлиб, лямблиоз, тери лешманиози, токсоплезмоз, носпецифик ярали колитлар ва баъзи системали коллагенозлар (қизил бўрича)ни даволашда қўлланилади. Лямблиозда препаратни овқатдан кейин 5 кунлик цикллар билан ичилади. Цикллар орасида 4 - 7 кун дам берилади. Одатда 2 та цикл ўтказилади. Аминохинолни беморлар яхши қабул қиладилар. Акрихинга ўхшаб терини сариқ рангга бўямайди. Камдан кам нохуш таъсир этади: кўнгил айнаш, бош оғриғи, иштаҳанингпасайиши, препаратнинг дозаси ошириб юборилса: уйқусизлик, қулоқнинг шанғиллаши, холсизлик ривожланади. Аллергик реакциялар ривожланганда препаратни қабул қилиш тўхтатилади.

Трихомонодозларни даволашда қўлланиладиган воситалар.


(Метронидазол, тинидазол (фазижин), трихомонацид, фуразолидон)
Трихомонацид
- хинолин унуми. Трихомонадаларга кучли таъсир этади. Эркак ва аёлларда трихомонадалар чақирадиган пешоб йўлларининг ва жинсий аъзоларнинг хасталикларида қўлланилади.
Препаратни овқатдан сўнг кунига 2-3 марта ичилади ёки маҳаллий қўлланилади. Даволаш 5 - 6кун давом этади. Қайта даволаш 10 – 20 кундан кейин ўтказилади. Трихомонацид катта долзаларда шиллиқ қаватларни яллиғланишига олиб келади. Бунда қон ва уретрадан кўп миқдорда ажралмалар чиқади, нохуш таъсуротлар сезилади.

Лешманиозни даволаш воситалари.


(Мономицин, акрихин, солюсурьмин, аминохинол, глюканатим)
СОЛЮСУРЬМИН
- беш валентли суртманинг икки натрийли тузи билан глюкокон кислотасининг бирикмаси. Таркибида 21 - 33% сурьма бор. Висцеррал лешманиозда т/и киритилади. Ҳар куни 1 марта узлуксиз 1,5 - 3 ҳафта. Даволашда қўлланилади. Тери лешманиозида айниқса сурункали туберкулоид формасида ҳам қўлласа бўлади.
Асоратлари - иккиламчи бактериал инфекция (олдини олиш учун биргаликда антибиотик ва сульфаниламид препаратлари ишлатилади).

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling