Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий профилактика факультети Фармакология кафедраси


Ичак цестодалари (кенг тасмасимон, қуролли гижжа, қуролсиз гижжа, пакана гижжа)


Download 0.7 Mb.
bet36/53
Sana18.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1574124
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   53
Bog'liq
Маъруза 1янги-2003

Ичак цестодалари (кенг тасмасимон, қуролли гижжа, қуролсиз гижжа, пакана гижжа)


ФЕНАСАЛ – асосан тениаринхоз (ҳўкиз гижжаси), дифиллоботриоз (кенг тасмасимон гижжа), гименолепидоз (пакана гижжа)ларда қўлланилади. Тениозда (чўчқа гижжаси ёки қуролли) фенасални қўллаш маън этилган. Чунки бунда цистицеркоз ривожланиши хавфи бор, яьни қуролли гижжага таъсир этса унинг қисимлари ҳам ҳазм бўлади ва ичидан онкосфералари ҳомилалари чиқади, улар эса ичак деворидан ўтиб қон орқали ҳар хил аъзоларга тарқаладилар ва у ерларда онкосфералардан цисцерклар ривожланади. Фенасалнинг таъсир механизми тасмасимон гижжаларни фаоажлайди ва МИТнинг протеолитик ферментлари таъсирига қарши туриш қобилятини йўқотади, шу туфайли цестодалар вайрон этилади. Фенасал МИТдан ёмон сўрилади. Фенасални баъзан бошқа п-тлар (акрихин, аминсакрихин, эркак папаротниги экстракти) билан бирга қўллаш мумкин. Препаратни катталар бир марта ичадилар. Тузли сурги дорилари ичилгандан кейин препаратнинг самарадорлиги камаяди. Фенасал камдан-кам нохуш ўзгаришлар чиқаради. Лекин бошқа препаратлар билан бирга қўлланилганда қайд қилиш мумкин.
ТРИХЛОРОФЕН - кўпгина цестозларда кучли натижа беради. Таъсир механизми фенасалникига ўхшаш, унга ўхшаш кўрсатмалар бўйича қўлланилади. Трихлорофенни кўпинча фенасал билан бирга қўлланилади.
АМИНОАКРИХИН – химмотерапентик хоссалари ўхшаш, лекин ундан кўра кам заҳар препарат. Безгакка қарши таъсири бор, лекин бази цестодозларни ва трихоманадалар қўзғатадиган кольпитларда ҳам қўлланилади. Гименолопидозларда (пакана гижжа) аминсакрихинни, эркак папаротнигини қўллаш мумкин бўлмаган ҳоллардагина ишлатилади. Бу препаратни наҳорга бир марта ичилади. Бир кун олдин ва аминоакрихинни ва дори ичилган кун (0,5-1 соатдан кейин) сурги дори ичилади. Кўпинча аминоакрихинни фенасал билан бирга қўлланилади. Аминоакрихиннинг гижжаларга қарши таъсири кучи фенасал ва трихлорфенникидан паст. Маҳаллий яллиғланиш чиқаради (диспепсия, тениозларда, қуролли гижжа) аминоакрихинни қўллаш мумкин эмас, чунки цистицеркоз ривожланади.
ЭРКАК ПАПОРОТНИГИ ҚУЮҚ ЭКСТРАКТИ – тасмасимон гижжаларни даволашда кенг қўлланилади. Унинг таъсир этувчи таркибий қисми-филицин кислотаси. Бу препаратни тениипозлар (чўчқа ва буқа), дифиллоботриоз (кенг тасма гижжа), гименолепидоз (пакана гижжа). Дигельментация ўтказишдан олдин (2 кун) сувватли лекин тез ҳазм бўладиган ёғсиз озуқалар қабул қилиниши керак (оқ нон, шўрвали, сут, қатиқ, творог, сутли бўтқалар, кофе, чой, шакар). Даволаш арафасида кечқурун овқат ўрнига 1 ст. ширин чойни сухари билан ичиб, тузли сурги дори берилади. Ёғли сурги (кастор ёғи) бериш мумкин эмас, чунки филицин кислотаси ёғда яхши эриди.
Эрталаб дори ичишдан олдин хўқна қилинади ва эркак папоротнигининг қуюқ экстрактини гидрокарбанат эритмаси билан ичилади (ошқозон сфинктерини бўшатиш учун). Бунда 30 мин. ичида 4-6 гр. препарат ичилади. 30-60 мин. дан сўнг яна тузли сурги берилади, агар 3 соатдан кейин ичи келмаса тозаловчи хўқна ўтказилади. Эркак папаротниги экстракти цистодаларга фаложловчи таьсир кўрсатади. МИТдан озгина сўрилади. Препарат маҳаллий таъсирланиш чақиради (кўнгил айнаш, қайд қилиш, ич кетиш). Агар МИТда ёғ бўлса кучли заҳарланиш бўлади (бош айланиш, фалажланиш, тиришиш, кўз нервининг аррофияси, колопс, юрак нтишмовчилиги), ҳомиладор аёлларнинг боласи тушиши мумкин. Эркак папоротниги экстракти билан даволаш шифокор назорати остида ўтказилади.
Эркак папаротниги экстрактини юрак декомпенсацияси, жигар ва буйрак хасталигида, меъда ва 12 бармоқли ичакнинг яра касаллигида, истмалаш, ҳомиладорлик, кескин озиб кетган беморлар, камқонлик, ўткир сил хасталикларида қўллаш мумкин эмас.
Ичак трематодозларида (сўрувчи) қўлланиладиган воситалар.
Тўртхлорли этилин-анкилостомидозларда яхши самара беради. МИТдан кам сўрилади. Препаратни ичишдан олдин 1-2 кун бемор тайёргарлик кўриши керак (ёғсиз, углеводларга бой озуқалар). Тўртхлорэтилен қабул қилингандан 15-30 мин. сўнг тузли сурги қабул қилинади. Трематодозларда эркак папаротниги препаратлари ҳам яхши натижа беради.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling