Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


III. БОБ. МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИДАН ДИДАКТИК ЎЙИНЛАР ВА ОРГАНАЙЗЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕХАНИЗМИ


Download 0.67 Mb.
bet11/27
Sana25.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1654727
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
Сафарова Мунаввар

III. БОБ. МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИДАН ДИДАКТИК ЎЙИНЛАР ВА ОРГАНАЙЗЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕХАНИЗМИ

3.1 Дидактик ўйинлар ва органайзерлардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини лойиҳалаш


Бўлажак шифокорларни тайёрлашда таълим фаолияти сифатини ошириш учун, хозирги вақтда тиббий таълим жараёнида Терапия фанларини ўқитишнинг замонавий методлари кенг қўлланилмоқда. Ўқитишнинг замонавий методларини қўллаш ўқитиш жараёнида юқори самарадорликка эришишга олиб келади. Терапия фанларини укитишда таълим методларини танлаш ҳар бир дарснинг дидактик вазифасидан келиб чиқкан холда танлаш мақсадга мувофиқ саналади.
Бу методларни интерфаол ёки интерактив методлар деб ҳам аташади. Интерфаол методлар деганда-таълим олувчиларни фаоллаштирувчи ва мустақил фикрлашга ундовчи, таълим жараёнининг марказида таълим олувчи бўлган методлар тушунилади. Бу методлар қўлланилганда таълим берувчи таълим олувчини фаол иштирок этишга чорлайди. Таълим олувчи бутун жараён давомида иштирок этади. Таълим олувчи марказда бўлган ёндошувнинг фойдали жиҳатлари қуйидагиларда намоён бўлади:
- таълим самараси юқорироқ бўлган ўқиш-ўрганиш;
- таълим олувчининг юқори даражада рағбатлантирилиши;
- илгари орттирилган билимнинг ҳам эътиборга олиниши;
- ўқиш шиддатини таълим олувчини эҳтиёжига мувофиқлаштирилиши;
- таълим олувчининг ташаббускорлиги ва масъулиятининг қўллаб-қувватланиши;
- амалда бажариш орқали ўрганилиши;
- икки тарафлама фикр-мулоҳазаларга шароит яратилиши.
АҚЛИЙ ҲУЖУМ” методи
Ақлий ҳужум” методи - бирор муаммо бўйича таълим олувчилар томонидан билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум бир ечимга келинадиган методдир. “Ақлий ҳужум” методининг ёзма ва оғзаки шакллари мавжуд.
“Ақлий ҳужум” методи таълим берувчи томонидан қўйилган мақсадга қараб амалга оширилади:
1. Таълим олувчиларнинг бошланғич билимларини аниқлаш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод дарснинг мавзуга кириш қисмида амалга оширилади.
2. Мавзуни такрорлаш ёки бир мавзуни кейинги мавзу билан боғлаш мақсад қилиб қўйилганда –янги мавзуга ўтиш қисмида амалга оширилади.
3. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсад қилиб қўйилганда-мавзудан сўнг, дарснинг мустаҳкамлаш қисмида амалга оширилади.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling