Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Download 0.67 Mb.
bet15/27
Sana25.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1654727
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27
Bog'liq
Сафарова Мунаввар

«Қора қути» методи. Бу метод асосида ечиладиган муаммолар аниқ вазиятни таҳлил қилиш орқали амалга оширилади, яъни таҳлил давомида иштирокчилар беихтиёр камчиликлар (дефектлар)нинг юзага келиши масалаларига тўхталадилар. Иштирокчиларни бунга махсус, мақасдга мувофиқ қўйилган саволлар ундайди. Масалан, «Бу вазият нимага олиб келади?» ёки «Бу ҳолатда механизмлар иши қай даражада барқарор?» ва б. «Қора қути» методининг моҳияти шундаки, унда камчиликлар сабаби йўл-йўлакай аниқланади. Бунда кишиларнинг ижодий ташаббуслари ривожлантирилади.
Кундалик тутиш методи. Гуруҳнинг ҳар бир аъзосига ён чўнтак дафтарчаси тарқатилади. Унга, айтайлик, бир ҳафта давомида муҳокама қилинадиган муаммо бўйича туғилган фикрлар қайд қилиб борилади. Барча иштирокчиларнинг ёзиб борган фикрлари пешқадамлар томонидан таҳлил қилиниб, тайёрланган материал охирги муҳокамага олиб чиқилади. Бу метод қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради: биринчидан, туғилган ғоя, аниқ рационал таклиф ўша гуруҳнинг фикри даражасига кўтарилади, иккинчидан, турли хилдаги тортишувлар, нуқтаи назарлар гуруҳ мажлисигача ҳал қилинади, кескинлашган нуқтаи назарлар ҳам текисланади.


«Кейс-стади» методи.
Методнинг мақсади: «Кейс-стади» - инглизча сўз бўлиб, («case» – аниқ вазият, ҳодиса, «study» – ўрганмоқ, таҳлил қилмоқ) аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил қилиш асосида ўқитишни амалга оширишга қаратилган метод ҳисобланади. Кейс методини амалга ошириш босқичлари:

Иш босқичлари

Фаолият шакли ва мазмуни

1-босқич: Кейс ва унинг ахборот таъ-миноти билан таништириш

якка тартибдаги аудио-визуал иш;


Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling