Ушбу методни амалга ошириш тартиби:
тингловчиларга мавзуга оид бўлган якуний хулоса ёки ғоя таклиф этилади;
ҳар бир иштирокчига ФСМУ технологиясининг босқичлари ёзилган қоғозларни тарқатилади:
Ф – фикрингизни баён этинг.
С – фикрингизни баёнига сабаб кўрсатинг.
М – кўрсатган сабабингизни исботлаб мисол келтиринг.
У – фикрингизни умумлаштиринг.
иштирокчиларнинг муносабатлари индивидуал ёки гуруҳий тартибда тақдимот қилинади.
ФСМУ таҳлили тингловчиларда касбий-назарий билимларни амалий машқлар ва мавжуд тажрибалар асосида тезроқ ва муваффақиятли ўзлаштирилишига асос бўлади.
Намуна: Педагогик маданият – тиббий-педагог шахсий камолотининг муҳим мезони!
Фикр -
Сабаб -
Мисол –
Умумлаштириш
“ФСМУ” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат:
Таълим олувчиларга савол ташланади ва уларга шу савол бўйича ўз жавобларини (фикр, ғоя ва мулоҳаза) билдиришларини сўралади;
Таълим олувчилар савол бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришади;
Таълим олувчиларнинг фикр-ғоялари (магнитафонга, видеотасмага, ранг-ли қоғозларга ёки доскага) тўпланади;
Фикр-ғоялар маълум белгилар бўйича гуруҳланади;
Юқорида қўйилган саволга аниқ ва тўғри жавоб танлаб олинади.
“ФСМУ” методининг афзалликлари:
“ФСМУ” методининг камчиликлари:
таълим берувчи томонидан саволни тўғри қўя олмаслик;
таълим берувчидан юқори даражада эшитиш қобилиятининг талаб этилиши.
Мисол:
Савол: Аллергия деганда нимани тушунасиз?
Фикр -
Сабаб -
Мисол –
Умумлаштириш
“ИНСЕРТ” методи
“ИНСЕРТ” методи - таълим олувчиларни фаоллаштириш мақсадида уларни кичик гуруҳларга ажратган ҳолда ўқув материалини ўрганиш ёки берилган топшириқни бажаришга қаратилган дарсдаги ижодий иш. Ушбу метод қўлланилганда таълим олувчи кичик гуруҳларда ишлаб, дарсда фаол иштирок этиш ҳуқуқига, бошловчи ролида бўлишга, бир-биридан ўрганишга ва турли нуқтаи - назарларни қадрлаш имконига эга бўлади. “ИНСЕРТ” методи қўлланилганда таълим берувчи бошқа интерфаол методларга қараганда вақтни тежаш имкониятига эга бўлади. Чунки таълим берувчи бир вақтнинг ўзида барча таълим олувчиларни мавзуга жалб эта олади ва баҳолай олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |