Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Порошокларнинг умумий технологияси. Уларни тайёрлаш босқичлари


Download 285.43 Kb.
bet5/10
Sana04.11.2023
Hajmi285.43 Kb.
#1747625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
1.2. Порошокларнинг умумий технологияси. Уларни тайёрлаш босқичлари.
Порошоклар тайёрлаш - майдалаш, елаш, аралаштириш, дозалаш ва қадоқлаш каби жараёнларни ўз ичига олади. Келтирилган жараёнлар кукун технологиясида тўла бўлиши ёки баъзи бир жараёнларнинг бўлиш-бўлмаслиги дори таркиби, унинг қўлланилиши ва таркибга кирган дори моддаларнинг хусусиятларига боғлиқ бўлади. Кукунларнинг майдалилик даражаси, тайёрланиши, қадоқлаш усуллари ҳам шу хусусиятларига қараб танланади. Пуркаш, сепиш учун ишлатиладиган кукунлар ўта майдаланган бўлиши керак. Тиш учун ишлатиладиган (0,1 мм) кукунларнинг ҳам майдалик даражаси шунга ўхшаш. Тиш кукунлари таркибида йирик заррачаларнинг бўлиши тишнинг емал қаватини зарарлаши мумкин. ҳидлаш учун ишлатиладиган елаки дорилар заррачаларининг майдалиги ўрта меъёрда бўлгани маъкул (0,2 мм), чунки бундай кукунлар нафас йўлларининг ташқи қаватига мўлжалланган бўлиб, уларнинг томок йўлларига тушиш зарурати йўк. Ишлатилиши олдидан еритиш учун мўлжаллаб бериладиган елаки дори таркибларини майдалаш шарт емас. Ярага сепиш учун ва жарохатларни даволаш мақсадида ишлатиладиган кукунлар иложи борича майда қилиб ва асептик шароитда тайёрланиши керак. Aгар иссиқликка чидамли бўлса, уларни стериллаб бериш зарур. Елаки дорилар таркиби ва қўллаш усулидан ташкари бир-биридан агрегат ҳолати (кристалл, аморф), зичлиги, қаттиқлиги, ранги, ҳиди ва бошқа хусусиятлари билан ҳам фарқланади. Хайвонот ва ўсимликлардан олинган елаки дорилар аморф кукунлар бўлиб, минераллардан солиштирма оғирлигининг кичиклиги билан фарқланади. Кукун ҳолатидаги баъзи бир моддалар ёруглик таъсирида, кислород, карбонат ангидрид ва хаво намлиги таъсирида ўзгаради. Кўпчилик кукунлар гигроскопик бўлгани сабабли хавода намланади ва аксинча, таркибида кристал сув сақлаганлари хаво таъсирида сувини йўкотади, масалан, натрий сулфат, магний сулфат. Баъзи бир кукун ҳолидаги доривор моддалар (камфора, ментол, хлоралгидрат) осон учувчан ҳисобланади. Кукун ҳолатидаги елаки дори тайёрлашда хусусияти жихатидан турлимоддаларнинг аралаштирилиши натижасида таркибидаги физик хусусиятлар (гигроскопик хусусияти, учувчанлиги, портлаш хусусияти) ўзгариши мумкин. Елаки дорилар тайёрлашда фармацевт ана шу хусусиятларни ҳисобга олиши керак.
Майдалаш, аралаштириш. Дори тайёрлаш учун мўлжалланган кукунларни майдалашдан икки мақсад бор. Биринчиси дори модданинг танага тезрок ва тўларок сўрили¬ши бўлса, иккинчиси майдаланган кукунлар яхши аралашади, дозаланганда қаватларга ажралмайди ва ингредиентларнинг айрим заррачалари ажралиб кўрин¬майди.
Дори модда заррачалари майдаланиши натижасида бир заррача, алоҳида заррачанинг сатҳи камайса ҳам, умум заррачалар сатҳини ифодаловчи умумий сатҳ (умумсатҳ) бир неча бор ошади.
Умумсатҳ кўрсаткичининг ошиши қуйидаги 2-жадвалда яккол кўриниб турибди.

Download 285.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling