Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Экстрактлар, эфир мойлари билан порошоклар тайёрлаш


Download 285.43 Kb.
bet9/10
Sana04.11.2023
Hajmi285.43 Kb.
#1747625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
2.4. Экстрактлар, эфир мойлари билан порошоклар тайёрлаш.
Екстрактлар (Ехтраcтум) деб, ўсимлик хом ашёсидан биологик фаол моддалар сув, спирт, ефир ёки бошқа ажратувчилар ёрдамида ажратиб олинган ва ажратувчиси қисман, баъзан бутунлай буғлатилган ажратмаларга айтилади.
Екстрактлар консистенциясига қараб қуйидагича таснифланади:
қуюқ екстракт (Ехтраcтум списсум 1:1) ута қовушқоқ, идишдан тукилмайдиган асалсимон чузилувчан масса бўлиб, 25% гача намлик сақлайди. Улар 3:1, 4:1, 5:1, 6:1 нисбатларда тайёрланади.
қуруқ екстракт (Ехтраcтум сиccум 1:2), қуруқ порошок ҳолида бўлиб, 5% гача намлик сақлайди.
Суюқ екстракт (Ехтраcтум флуидум 1:2) концентрланган ажратмалар бўлиб, 50% дан кўп намлик сақлайди. Aжратувчи сифатида ҳар хил қувватдаги етил спирти ишлатилади.
Aгарда рецептда екстракт тури кўрсатилмаган бўлса, ДФ ХИ нашрига асосан қуюқ екстракт олинади.

Рп.: Ехтраcти Белладоннае 0,015


Cалcии cарбонатис 0,3
Мисcе фиат пулвис.
Да талес досес Н6.
Сигна. Кунига битта порошокдан 3 маҳал ичилсин.

Тайёрланиши: а) ҳовончага 1,8 г калций карбонат солиб майдаланади ва уни когозга олиб қуйилади. Кул тарозисида филтр когозга 0,09 г қуюқ белладонна екстракти (1:1) тортиб олинади ва уни ҳовонча дастаси бошчасига ёпиштирилади. Филтр когознинг орқа томонидан 20% ли етанол томизилиб ёки сув билан хулланиб филтр когоз ажратиб олинади.


Екстракт ҳовончада 1—2 томчи спирт билан езилади ва олдиндан майдалаб қуйилган калций карбонат кукунидан 2—3 бўлакка солиб, токи сочилувчан бир хил порошок ҳосил бўлгунча яхшилаб аралаштирилади. Тайёр порошок 0,315 г дан 6та мумли ёки парафинли капсулага қадоқланиб, когоз халтачага солинади.
Паспорти:
Калсий карбонат 1,8 г
0,3*6=1,8
Белладонна қуюқ екстракти (1:1) -0,09 г
0,015*6=0,09
мумумий =1,8қ0,09=1,89г
м 1 та порошокнинг оғирлиги 1,89∕6=0,315 г

б) 1,8 г калсий карбонат ҳовончага солиниб майдаланади ва уни когозга олиб қуйилади. Сўнгра 0,18 г қуруқ белладонна екстрактидан (1:2) олиб, уни оз-оздан майдаланган калсий карбонат билан аралаштирилади. Тайёр бўлган бир хилдаги кукун 0,33 г дан мумли ёки парафинли капсулага қадоқланиб, когоз халтачага солинади.


Паспорти:
Калсий карбонат 1,8
0,3*6=1,8
Белладонна суюқ екстракти (1:2) -0,09
0,015*6=0,09
0,09*2 =0,18
мумумий =1,8қ0,18=1,98г
м 1 та порошокнинг оғирлиги 1,98∕6=0,33 г

c) 1,8 г калсий карбонатни ҳовончага солиб майдаланади ва унинг устига 5—6 томчи (0,18 г) қуюқ белладонна екстракти еритмаси (1:2) томизилади, сўнгра бир хил сочилувчан порошок ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Тайёр порошок 0,33 г дан мумли ёки парафинли капсулага қадоқланиб, қоғоз халтачага солинади. Тегишли ёрлиқ ёпиштирилади.


Паспорти:
Калсий карбонат 1,8
0,3*6=1,8
Белладонна суюқ екстракти (1:2) -0,09гр В –ВИ томчи
0,015*6=0,09
0,09*2 =0,18
мумумий =1,8қ0,18=1,98г
м 1 та порошокнинг оғирлиги 1,98∕6=0,33 г
Рецепт тайёрланиб бўлгандан сўнг, уни орқасида қайси екстрактдан фойдаланилгани албатта кўрсатилиши керак.

2. Ефир мойи қўшиб порошок тайёрлаш

Ефир мойи порошок таркибига қанд билан аралашган ҳолда қўшилади ва бу аралашмани ефир мой-қанд аралашмаси (елеосаcчарум) деб аталади. Ефир мойи порошок таркибига таъсир етувчи ва маълум таъм берувчи модда сифатида ҳам қўшилади.
Ефир мой-қанд аралашмаси 2,0 г қандга 1 томчи ефир мойи қўшиб тайёрланади. Aммо ефир мой-қанд аралашмаси атиргул ва аччиқ апелсин ефир мойидан тайёрланадиган бўлса, у ҳолда 4,0 г қандга 1 томчи ефир мойи қўшилади. Ефир мой-қанд аралашмаси керак бўлганда тайёрланади, чунки ефир мойлари оддий шароитда ҳам учувчан бўлади. Тайёр ефир мой-қанд аралашмаси огзи жипс берқиладиган шиша идишларда, миқдорларга бўлингани еса пергамент когозларда берилади.

Рп.: Елаеосаcчари Ментҳае 0,4


Натрии ҳйдроcарбонатис 0,1
Мисcе фиат пулвис
Да талес досес Н10
Сигна. Кунига битта порошокдан 3 маҳал ичилсин.

Паспорти: ЙAлпиз мойи 2 томчи


қанд порошоги 4,0
Натрий гидрокарбонат 1,0
мумумий =1қ4=5г
м 1 та порошокнинг оғирлиги 5∕10=0,5 г

Тайёрланиши: 4 г қанд кукуни ҳовончага солиб яхшилаб майдаланади, унинг устига 2 томчи ялпиз ефир мойи томизиб аралаштирилади. Тайёр бўлган ялпиз ефир мой-қанд аралашмаси пергамент когозга олиб қуйилади. Сўнгра ҳовончага 1,0 г натрий гидрокарбонат солиб майдаланади, уни устига тайёрлаб қуйилган ялпиз ефир мойи-қанд аралашмаси солиб, сочилувчан порошок ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Тайёр порошок 0,5 г дан пергамент когозга қадоқланиб, когоз халтачага солинади, сўнг керакли ерлик епиштирилади.

3. Суюқликлар билан порошок тайёрлаш

Мураккаб порошоклар таркибига айрим ҳолларда настойкалар киради. Настойка деб, ўсимлик ва хайвон маҳсулотларидан ҳар хил консентрацияли спирт, спирт-ефир ёрдамида олинган ажратмаларга айтилади. Настойкалар одатда 1:5 ва 1:10 нисбатда тайёрланиб, дорихоналарга тайёр ҳолда келтирилади. Суюқликлар порошок таркибига қўшиб тайёрланганда, уларнинг сочилувчанлик даражасига таъсир етмаслиги керак. Aгарда сочилувчанлиги талабга жавоб бермаса, у ҳолда қуйидаги икки усулнинг биридан фойдаланилади:


1. Порошок таркибидаги настойкани таъсир етувчи моддаси учмайдиган бўлса (масалан, белладонна настойкаси) у ҳолда порошок қиздирилган ҳовончада тайёрланади.
2. Порошок таркибидаги настойкани таъсир етувчи моддаси учса (масалан, валериана настойкаси), у ҳолда порошокка индифферент модда (қанд, сут қанди) қўшиб тайёрланади. Индифферент модда порошок тайёр бўлгунча қўшилади ва қанча олинганлиги рецепт ҳамда сигнатурада кўрсатилади.
Рп.: Тинcтурае Белладоннае гтт. ИИ
Саcчари 0,3
Мисcе фиат пулвис
Да талес досес №6
Сигна. Битта порошокдан кунига 2 маҳал ичилсин.
Паспорти: Белладонна настойкаси 12 томчи
қанд порошоги 1,8 г
мумумий =1,8г
м 1 та порошокнинг оғирлиги 1,8∕6=0,3 г
Тайёрланиши: бу рецепт буйича 1,8 г қанд кукуни қиздирилган ҳовончада майдаланиб, унинг устига 12 томчи белладонна настойкаси томизилади ва сочилувчан порошок ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Тайёр порошок 0,3 г дан 6 та мумли когозга қадоқланиб, когоз халтачага солинади, сўнг керакли ерлик епиштирилади.
Порошокларни сифатини текшириш
1. Рецептнинг тўғрилиги.
2. Дори моддалар миқдори.
3. Тайёрлаш технологияси.
4. Порошокнинг сочилувчанлиги.
5. Порошокнинг бир хиллиги.
6. қадоқланиши.
7. Жойлаштирилиши. 8. Жиҳозланиши ва хоказолар.

Download 285.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling