Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Битирув лойиҳа ишининг тузилиши ва хажми
Download 285.43 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Порошокларнинг ДТ сифатида афзаллик ва камчиликлари.
Битирув лойиҳа ишининг тузилиши ва хажми. Битирув лойиҳа иши кириш, икки боб, бешта параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлардан иборат ҳолда ёритиб берилган. Битирув лойиха ишида 30 дан ортиқ адабиётлардан фойдаланилган.
1-БОБ. Дори технологияси фани. Давлат фармакопея. Порошоклар таърифи, таснифи.Порошокларнинг ДТ сифатида афзаллик ва камчиликлари. Порошоклар қадимдан маълум дори шаклларидан бўлиб, ерамиздан олдинги 3000 йил аввал ҳам табобатда қўлланилган. Елаки дориларнинг ўта майдалиги уларнинг таъсир даражасини юқори бўлишини таъминлайди. Шу жихатдан елаки дорилар қаттиқ дори шакллари ичида юқори таъсир даражасига ега дори ҳисобланади. Давлат фармакопеяси таъбири билан айтганда, елаки дорилар — ичиш ва тана юзасига қўллаш учун ишлатиладиган қаттиқ дори шаклли бўлиб, сочилувчанлик хусусиятга ега бўлади. Порошоклар оддий — (Пулверес симплиcес) бир дори моддасидан ташқил топган ёки мураккаб — икки ва ундан ортиқ ингредиентдан иборат (пулверес cомпосити) бўлиши мумкин. Ундан ташкари кукунлар яъни, елаки дорилар алоҳида дозаларга бўлиб тақсимланган (пулверес дивиси) ва тақсимланмаган (пулверес индивиси) бўлади. Ичиш учун мўлжалланган кукунлар асосан дозаланган усулда ёзилади ёки таксимланган бўлади, сиртга ишлатиладиган кукунлар еса тақсимланмаган усулда берилади. Кукунларнинг бошқа дори шаклларидан қуйидаги афзалликлари бор: 1. Дори моддаси яхшилаб майдаланганлиги сабабли юқори фармакологик фаолликка еришиш мумкин. 2. Таблетка ва пилюлялар (хаб дорилар) билан солиштирилганда елаки дориларнинг тайёрлаш технологияси жуда содда. 3. Ихчамлиги ва сақлаш давомида турғунлиги (суюқ дориларга караганда). 4. Таркибининг хилма-хиллиги кукун таркибида органиқ, ноорганиқ моддалар, ўсимлик ва хайвонлардан олинган кукун моддалар, кам миқдорда суюқликлар ҳамда қовушқоқ моддалар бўлиши мумкин (киритилиши мумкин). Порошокларнинг бир қатор камчиликлари ҳам бор: 1. Дори моддаларнинг организмга сўрилиши еритмаларга нисбатан секинрок боради, чунки доривор модда аввал ерийди, кейин еса сўрилади. 2. Баъзи моддалар атроф-мухитнинг таъсири остида ўзгариши мумкин: а) кристаллизацион сувини йўкотиши ; б) хаводаги углерод икки оксидини ютиб, карбонатлар ҳосил килиши; в) хаводаги кислород таъсирида оксидланиши ; намлик таъсирида еса сочилувчанлигини йўкотиши мумкин. 3. Баъзи моддалар меъда ва ичакнинг шиллик пардаларига китикловчи таъсир кўрсатиши мумкин, еритма ҳолида еса бу ҳолат кузатилмайди (калий ва натрий бромид тузлари). 4. Aччиқ таъмли, ёкимсиз ҳидли ва рангли моддалардан тайёрланган кукунлар ичиш учун нокулай бўлгани сабабли махсус капсулаларга солинади. Download 285.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling