Жадвал-2
Баъзи тўзғувчи моддаларнинг сочилма зичлиги г/см3
Дори модда номи
|
сочилма зичлиги, g/см3
|
Магний оксид
|
0,2210
|
Калcий карбонат
|
0,28
|
Магний карбонат
|
0,12
|
Aеросил
|
0,029
|
Крахмал
|
0,462
|
Талк
|
0,6130
|
Титан оксид
|
0,625
|
2.3. Бўёвчи моддалардан порошокларнинг хусусий тайёрлаш технологияси. Порошокларни сифатини текшириш.
Aгар мураккаб порошоклар таркибига буёвчи моддалар кирса (акрихин, етакридин лактат, рибофлавин, метилен куки, бриллиант яшили ва бошқалар), улар билан порошок тайёрлаганда алоҳида ҳовонча ва тарозилар ишлатилади.
Дори моддаларни бўёвчи хусусиятга ега бўлиши ва кам миқдорда ёзилганлиги учун, ҳавонча ва дастани ифлосланиши олдини олиш мақсадга мувофиқдир.
Тайёрлаш вақтида рангли модда рангсиз моддалар ўртасига солиб аралаштирилади.
Рп.: Рибофлавини 0,01
Саcчари 0,2
Мисcе фиат пулвис
Да талес досес Н6
Сигна. Кунига битта порошокдан 3 маҳал ичилсин.
Паспорти: Рибофлавин 0,06 г
0,01*6=0,06г
қанд порошоги 1,2г
0,2*6 =1,2
мумумий =0,06қ1,2=1,26г
м 1 та порошокнинг оғирлиги 1,26∕6=0,21 г
Бу рецептни 2 хил тайёрланиши мумкин:
1 усул рангли моддалар билан порошоклар тайёрлаш.
Тайёрланиши: ҳовончага 1,2 г қанд кукунини солиб майдаланади. Майдаланган қанднинг 1Г`2 қисмини хавончада қолдириб, унинг устига 0,6 г рибофлавин солинади, яхшилаб аралаштирилади ва олиб қўйилган рангсиз модда қанддан оз оздан солиб, аралаштириш давом еттирилади. Бир хил рангли аралашма ҳосил бўлгандан сўнг, тайёр порошокни 0,21 г дан 6 та мумли капсулага қадоқланиб, қоғоз халтачага солинади.
2 усул бўёвчи моддалар билан порошоклар тайёрлаш “қаватлаш” усули бўлиб ҳисобланади.
Тайёрланиши: ҳавончага рангсиз модданинг қолган қисми солиниб, аста секин бир хил рангли масса хосил бўлгунча аралаштирилади.
Тайёр порошокни 0,21 г дан 6 та мумли капсулага қадоқланиб, когоз халтачага солинади.
Порошокларни сифатини текшириш
1. Рецептнинг тўғрилиги.
2. Дори моддалар миқдори.
3. Тайёрлаш технологияси.
4. Порошокнинг сочилувчанлиги.
5. Порошокнинг бир хиллиги.
6. қадоқланиши.
7. Жойлаштирилиши.
8. Жиҳозланиши ва хоказолар.
Do'stlaringiz bilan baham: |