Тошкент вилоят прокуратураси янги конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар ҳАҚида қИСҚа маълумот нурафшон -2023


Download 211.89 Kb.
bet15/18
Sana10.04.2023
Hajmi211.89 Kb.
#1348760
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
3. Мазмуни ва моҳияти

6.7. Илк маротаба Конституцияда барча даражадаги ҳокимларнинг ваколатлари белгиланмоқда (ҳудудларнинг иқтисодий, ижтимоий, маданий
ва экологик ривожланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш; маҳаллий бюджетни шакллантириш, ижро этиш ва бошқалар) (123-модда)
.
Умуман олганда, юқорида кўрсатилган ўзгаришлар ижро ҳокимияти органларининг масъулиятини оширишга, давлатнинг янги мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда Ҳукумат ва ҳокимлар олдида турган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлашга хизмат қилади.
Конституциянинг бешинчи бўлимида мустаҳкамланган мазкур ўзгартиришлар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан маъмурий ислоҳотларнинг асоси ва мантиқий давомига айланади.
СУД ҲОКИМИЯТИ.
6.8. Суд ислоҳотлари 2017 йилда бошланган. 2017-2021 йиллардаги конституциявий ислоҳотларга мувофиқ:
– Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди;
– Олий суд ва Олий хўжалик суди негизида фуқаролик, жиноий, маъмурий ва хўжалик судлов соҳасидаги ягона олий суд ҳокимияти органи – Олий суд ташкил этилди;
– маъмурий, иқтисодий судлар ташкил этилди;
– Конституциявий суднинг мустақиллиги мустаҳкамланди, ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилди.
Қонун лойиҳасида назарда тутилаётган ўзгартиришлар ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давомидир. Конституциявий Қонун лойиҳаси билан судьялар мустақиллиги, одил судлов тизимини демократлаштиришнинг конституциявий асослари Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим шартлари сифатида сезиларли даражада мустаҳкамланмоқда.
Киритилаётган тузатишлар:
– Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг конституциявий асослари мустаҳкамланмоқда – у судьялар корпусининг шакллантирилишини, суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлайдиган судьялар ҳамжамиятининг мустақил органи ҳисобланади
(135-модда);
– судьялар дахлсиз ва муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги, давлат судьянинг ва унинг оила аъзоларининг хавфсизлиги таъминланиши белгиланмоқда (136-модда);
– судларнинг фаолиятини молиялаштириш фақат Давлат бюджетидан амалга оширилиши ҳамда у одил судловни тўлиқ ва мустақил амалга ошириш имкониятини таъминлаши кераклиги тўғрисидаги норма (140-модда)
ва бошқалар мустаҳкамланмоқда.

Download 211.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling