Тошкент вилоят прокуратураси янги конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар ҳАҚида қИСҚа маълумот нурафшон -2023


VII. Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш


Download 211.89 Kb.
bet17/18
Sana10.04.2023
Hajmi211.89 Kb.
#1348760
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
3. Мазмуни ва моҳияти

VIIФуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш, уларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда фаол иштирокининг конституциявий асослари мустаҳкамланиши.
Киритилаётган тузатишлар:
– ХIII-бобнинг номи «Жамоат бирлашмалари»дан «Фуқаролик жамияти институтлари»га ўзгартирилмоқда. Бу Конституциянинг мазкур бобидаги субъектлар доираси кенгайтирилаётганлигини англатади;
– илк маротаба фуқаролик жамияти институтларига таъриф берилмоқда (69-модда);
– Конституция давлат ОАВлар фаолиятининг эркинлиги, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлашини назарда тутувчи янги нормалар билан тўлдирилмоқда (81-модда);
Ушбу конституциявий тузатишлар киритилиши мамлакатда сўз эркинлиги, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини янада таъминлаш,
ОАВ вакилларининг улар кўрсатаётган ахборот хизматлари учун масъулиятини оширишга хизмат қилади. Натижада бу жамият ва давлат ўртасидаги мулоқотни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади.

– фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ижтимоий шериклик дастурларини ишлаб чиқиш
ва амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш Ҳукуматнинг энг муҳим вазифалари сифатида белгиланмоқда
(115-модда).
VIII. Конституциявий ўзгартиришлар халқ ҳокимиятчилиги принципини кучайтиришга, халқ (бевосита) демократиясининг конституциявий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Киритилаётган тузатишлар:
– қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг янги тури – қонунчилик таклифлари институти киритилмоқда. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг ушбу кўриниши доирасида эндиликда сайлов ҳуқуқига эга бўлган 100 мингдан кам бўлмаган фуқароларга, шунингдек Олий Мажлис Сенати, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) ва МСКга (98-модда) қонунчилик таклифларини киритиш ҳуқуқи берилмоқда;
Фуқароларнинг қонунчилик таклифлари билан парламентга мурожаат қилиш институти конституциявий даражада мустаҳкамланиши:

Download 211.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling