Тошкент вилоят прокуратураси янги конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар ҳАҚида қИСҚа маълумот нурафшон -2023


 Илк бор давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш


Download 211.89 Kb.
bet6/18
Sana10.04.2023
Hajmi211.89 Kb.
#1348760
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
3. Мазмуни ва моҳияти

3.5. Илк бор давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиши ҳақида конституциявий норма киритилмоқда (33-модда).
Маълумот учун: 2011 йил 3 июндаги Резолюциясига мувофиқ БМТ Интернетдан фойдаланиш ҳуқуқини инсоннинг ажралмас ҳуқуқларидан бири сифатида эътироф этади. Бу каби нормалар Грузия, Мексика ва бошқа давлатларнинг конституцияларида мустаҳкамланган.
3.6. Фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари кенгайтирилмоқда, хусусан фуқароларнинг давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгалиги конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда (37-модда).
IV. Асосий қонунда мустаҳкамланган давлатнинг ташқи сиёсати принциплари “давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги” қоидаси билан тўлдирилмоқда ва “тинчликсевар ташқи сиёсат” унинг асосий вектори сифатида белгиланмоқда.
Киритилаётган тузатишлар:
– Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги,
куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг бузилмаслиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа принцип ва нормаларига асосланади (17-модда);
– Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларни ҳар тарафлама ривожлантиришга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади (18-модда).
V. Конституцияда сиёсати ижтимоий адолат ва бирдамлик тамойилига қаратилган, фуқароларнинг муносиб турмуш даражаси ва сифатига эришишга, муҳтожларга ёрдам кўрсатишга қаратилган ижтимоий давлат белгилари
ўз ифодасини топди.
5.1. Aҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини қўллаб-қувватлаш, жамиятда ижтимоий тенгсизликни юмшатиш, муносиб турмуш шароитларини яратиш; ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги учун давлатнинг фуқаролар олдидаги ижтимоий масъулиятини кучайтиришга қаратилган нормалар мустаҳкамланмоқда. Илк бор ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда.
Киритилаётган тузатишлар:
– қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас (46-модда);
– ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга. Ҳеч ким суднинг қарорисиз
ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас.
Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади. Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади. Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади (47-модда);
– меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир. Давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг турмуш сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратишга ҳамда уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чораларни кўради.
Бундан ташқари Асосий қонунда давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиши, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашиши, уларга зарур бўлган ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлаши аниқ белгиланмоқда (57-модда).

Download 211.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling