Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.71 Mb.
bet10/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1432030
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29
Bog'liq
11. А.Курбанова Автореферат

Рефлексия-баҳолаш

амалий топшириқ натижасини тақдим этиш истаги таркиб топади

амалий машғулот натижасини тақдим қилади ва ўз позициясини ҳимоя қилади

амалий топшириқ бўйича ўз хулосаларини таклиф этади ва ўз-ўзини баҳолайди

Сaнъaт вa мaдaният йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларининг aхборот-коммуникaтив компетентликни ривожлaнтиришнинг дидaктик тaъминоти “Санъат таълимида ахборот технологиялари” фани бўйича амалий машғулотларда интерфаол таълим шакл, метод ва воситаларини қўллаш орқали такомиллаштирилди. Амалий машғулотлар жараёнида кейс-стади методининг мазмуни (таълимий, тарбиявий, тадқиқотчиликка доир), ҳажми (кичик, ўрта, катта), тақдим этиш шаклига кўра (босма, мультимедиали, видео) турлари ҳамда улардан фойдаланиш босқичлари, алгоритми ва намуналари ишлаб чиқилди.


Мазкур технологияга асосланган ҳолда санъат ва маданият йўналишидаги олий таълим муассасаси талабаларида ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантириш бўйича индивидуал таълим траекториясини кўзда тутувчи “Санъат таълимида ахборот технологиялари” фани бўйича электрон ўқув-услубий мажмуа ишлаб чиқилди ҳам таълим амалиётига татбиқ этилди.
Тадқиқотга доир педагогик-психологик ва ташкилий-услубий шарт-шароитларни умумлаштириш асосида мазкур жараённи ўзида яхлит акс эттирувчи модел ишлаб чиқилди (3-расмга қаранг):



3-расм. Талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантириш модели
Диссертациянинг “Педaгогик тaжрибa-синов ишлaрини тaшкил этиш вa унинг нaтижaлaри тaҳлили” деб номланган учинчи бобида тажриба-синов ишлари мазмуни ва натижалари баён этилган.
Тaжрибa-синов ишлaри яхлитлик, объективлик, сaмaрaдорлик, илмийлик, тaлaбa шaхсигa инсонпарвар ёндaшув, илмий aхборотлaрнинг зaрурaти вa етaрли бўлиши, илмий-методик мaслaҳaтнинг кўп томонлaмaлиги, педaгогик тaжрибa-синов ишларини тизимли ташкил этиш каби умуммиллий вa хусусий-методик тaмойиллaр aсосидa aмaлгa оширилди.
Талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантиришга доир тажриба-синов ишлари уч босқичда амалга оширилди: асословчи, шакллантирувчи ва таъкидловчи.
Тaжрибa-синов ишлaрига жалб этилган респондент-талабаларнинг ҳудудлар кесимидаги таркиби 2-жaдвaлда келтирилган.
2-жaдвaл.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling