Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/35
Sana24.12.2022
Hajmi0.55 Mb.
#1051038
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35
Bog'liq
arxitektura qurilish chizmalarini oqitishda grafik dasturlardan fojdalanish metodikasini takomillashtirish

 
ХУЛОСА 
 
1. CAD график дастурларининг архитектур композицияларни яратишга 
доир автоматлаштирилган-дидактик имкониятлари қурилиш чизмачилиги 
фанини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи конструкциялаш, прогнозлаш
моделлаштириш каби компонентларнинг динамик архитектурли преспектив 
методика билан идентивлик даражаси продуктивлигини бевосита ҳисобга олиш 
орқали аниқлаштирилган. 
2. Талабаларни 
илмий тадқиқотга ва лойиҳа ишига йўналтириш 
технологияси қурилиш чизмачилиги фанининг катта ҳажмли мавзуларини 
концентризм тамойили асосида йирик блокларга бирлаштириб ўқитишнинг 
дидактик имкониятларини кенгайтириш, касбий-мотивацияли фаолият, 
яратувчанлик, аналитик ва синтетик тафаккур параметрларининг идентивлик 
кўрсаткичи барқарорлигига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган. 
3. График дастурлар воситасида танланган объектнинг график акс эттириш 
шаклларини босқичма-босқич лойиҳалаш, талабаларнинг креатив салоҳиятини 
ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳавий топшириқлар мажмуини танлаш 
мезонларини ишлаб чиқиш каби “Қурилиш чизмачилиги” фанини ўқитишнинг 
методик шарт-шароитлари лойиҳавий фаолиятнинг технологик ва рефлексив 
фазалари интенсификациясини таъминлаш такомиллаштирилган. 


20 
4. Қурилиш чизмачилиги фанини ўқитишда талабалар билим малака ва 
кўникмаларини ошириш учун мультимедиали электрон дарслик (компьютер 
графикасининг моделлаштириш (2D, 3D), мультимедиали технологиялар 
(овозли, анимацион, видеофрагмент), интеллектуал компьютер ўйинлари (сўз 
ўйини, кроссворд), виртуал детал моделлар (оддийдан мураккабликка тамойили 
бўйича детал турлари)) яратилди ва амалиётга жорий этилди. 
5. Қурилиш чизмачилиги фанини ўқитиш методикаси автоматлаштирилган 
дастурлардан фойдаланиш орқали архитектур муҳитда визуал коммуникациясини 
ҳосил қилиш, силуэт излаш ёрдамида лойиҳалаш, объектларнинг аксонометрик 
ва перспектив тасвирларни яратишга йўналтирилган талабаларнинг графикли 
фаолиятини фазовий ва мантиқий фикрлаш билан ўзаро оптимал уйғунлигини 
таъминлаш асосида такомиллаштирилди. 
6.Талабаларнинг лойиҳалаш, эркин ижодий фикирлаш, тасаввур эта олиш 
қобилиятларини ривожлантиришда график дастурлардан кенг фойдаланиш 
бўйича тадқиқот натижалари, тавсиялар ишлаб чиқилди ва синовдан ўтказилди. 
7. График дастурлар асосида ўқитиш самарадорлигини тажрибада синаб 
кўриш ва олинган натижаларни математик-статистик таҳлил натижаси таълим 
сифати ва самарадорлигини 72,1% дан 85,2% га кўтариш, яъни 3,18 баробар 
юқори эканлиги, билим кўрсаткичлари ўрта ҳисобда 13,3% га ошганлигини 
кўрсатди.


21 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling