Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


дастурлардан фойдаланиш татбиғи ва унинг тажриба-синов натижалари»


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/35
Sana24.12.2022
Hajmi0.55 Mb.
#1051038
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35
Bog'liq
arxitektura qurilish chizmalarini oqitishda grafik dasturlardan fojdalanish metodikasini takomillashtirish

дастурлардан фойдаланиш татбиғи ва унинг тажриба-синов натижалари» 
деб номланган учинчи бобида тажриба-синов ишларини ташкил қилиш, 
натижаларнинг математик статистик таҳлили ва самарадорлиги ёритилган. 
Илмий тадқиқот ишида илгари сурилган барча муаммолар исботи педагогик 
тажриба-синов ишларида нечоғлик тўғри эканлиги, тажриба-синов жараёнлари 
ўзаро алоқадорликда, муаммони ечимини босқичма-босқич ҳал этишга 
йўналтирилган уч босқичда амалга оширилди: 
Биринчи босқич (2017-2019) йилларда илмий тадқиқот муаммоси мазмун-
моҳиятини очиб беришга хизмат қилувчи назарий маълумотлар тўпланди. 
Таълим жараёнида қурилиш чизмачилиги фанини компьютер графикаси ва 
график дастурлар асосида ўқитишнинг бугунги ҳолати ва муаммолари бўйича 
барча илмий, илмий – оммабоп, адабиётлар, ўқув манбалари мазмуни, 
мутахассис кадрларнинг иш тажрибалари, компьютер графикасининг қурилиш 
чизмачилиги фанлари қаторига интеграцияси ва улар билан алоқадорлиги 
ўрганилди ва умумлаштирилди.
Тажриба-синов ишининг биринчи босқичида бир қатор ишлар амалга 
оширилди: 
- тадқиқотнинг назарий қисмининг асосий йўналишини аниқлаб олиш; 
- олий ўқув юртларида график дастурлардан қай даражада фойдаланиш 
ҳолати ўрганиш; 
- тадқиқот ўтказилаётган қурилиш чизмачилиги бўйича керакли ўқув-
меъёрий ҳужжатлар, ўқув-услубий манбаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва 
таққослаш; 
- педагогик тажриба-синов ишларини ўтказиш учун ОТМларда педагогик 
шарт-шароитларни ўрганиш; 
Иккинчи босқич (2019-2020) йилларда тажриба – синов майдонлари 
сифатида белгилаб олинган ОТМларда қурилиш чизмачилиги фанини ўқитишда 
замонавий замонавий график (АрчиCАД) дастурларини ўзаро қиёслаш орқали 
талабалар билим ва фазовий тассавурини ривожлантиришнинг назарий ва 
амалий асослари синовдан ўтказилди. 
Режага биноан педагогик тажриба-синов ишларида белгилаб олинган бир 
қатор мақсадлар амалга оширилди: 
“Қурилиш чизмачилиги” ва “Компьютер графикаси” фанларидан дарсларни 
кузатиш, ўрганиш ва таҳлил қилиб бориш; 


17 
олиб борилаётган илмий тадқиқот ишида маълумотларни янги маълумотлар 
билан бойитиб, янгилаб, шу асосида ўрганилган муаммоларни амалиётга татбиқ 
этиш методикасини замонавий ёндашув асосида такомиллаштириш; 
ўтказилган тажриба-синов ишларидан олинган натижаларни ҳар жиҳатдан 
таҳлил қилиш; 
ўқув жараёнига янги таълим стандартларига жавоб берадиган электрон 
дарслик, лойиҳалашга ундовчи янги замонавий вариантлар, анимацион 
роликлар, видео дарслар ва мавзу бўйича анимацион тестларни қўллаш орқали 
талабаларнинг ўзлаштириш даражасини аниқлаш; 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling