Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-расм. “Қурилиш чизмачилиги” фани ўқитишда ArchiCAD


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/35
Sana24.12.2022
Hajmi0.55 Mb.
#1051038
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35
Bog'liq
arxitektura qurilish chizmalarini oqitishda grafik dasturlardan fojdalanish metodikasini takomillashtirish

1-расм. “Қурилиш чизмачилиги” фани ўқитишда ArchiCAD 
график дастурининг имкониятлари 
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, талабалар фазовий тасаввурини 
ривожлантириш учун компьютерда моделлаштириш, уларни синтезлаш, таҳлил 
қилиш, таққослашга асосланган муаммоли масалаларни компьютерда 
моделлаштиришга оид қўлланмалар, тавсиялар, мултимедиали ўргатувчи 
дастурлар ишлаб чиқиш зарур. Бундай дастурларни белгиланган педагогик 
талаблар, техник параметрлар асосида ишлаб чиқиш, график таълим амалиётида 
қўллашнинг оптимал механизмларини яратиш учун эса махсус тадқиқот олиб 
бориш талаб этилади. 
Диссертaциянинг «Қурилиш чизмачилиги фанини ўқитишда талабалар 
фазовий тасаввурини график дастурлар асосида ривожлантириш 
методикасини такомиллаштириш» деб номланган иккинчи бобида CAD 
ArchiCAD 
график 
дастурининг 
имкониятлари 
Архитектура қурилиш 
чизмаларининг икки 
ўлчамли чизмалари 
(ортогонал чизмалари) 
автоматлаштирилган 
Архитектура қурилиш 
чизмаларининг 3D 
модели (яққол 
тасвири) 
автоматлаштирилган 
Архитектура қурилиш 
чизмаларининг барча 
чизмалари умумий 
ҳолга келтирилиши 
автоматлаштирилган 


12 
график дастурларнинг қулай функционал (чизиш, уч ўлчамлилик ва виртуал 
моделнинг проекцияларини яратиш) имкониятлари архитектура-қурилиш 
чизмаларини ўқитишда репродуктив, вариатив, қисман изланувчан, креатив ва 
статистик кўрсаткичларини факторли таҳлил қилиш асосида қурилиш 
чизмачилиги фанининг мазмуни архитектура қурилиш соҳасига оид график 
дастурларнинг функционал имкониятлари, иншоатларнинг уч ўлчамли модель 
асосида унинг ортогонал проекцияларини автоматлаштирилган тарзда ҳосил 
қилиш ҳақидаги маълумотларни киритиш билан такомиллаштирилган. 
“Қурилиш чизмачилиги” фанини график дастурлардан ArchiCAD дастурини 
ўзаро қиёслаш орқали ўқитишнинг инновaцион методикаси кўрсатилган.
“Қурилиш чизмачилиги” фанини ўқитишни замон талаблари даражасига 
етказиш учун фан дастурида кўрсатилган мавзулар бўйича маълумотларни 
тўплаш ва уларни мултимедиали компьютер технологиялари ёрдамида қайта 
ишлаш юқорида қайт этилган тамойиллар асосида график таълимни 
тамойиллик-педагогик асослари бўлиб, бу масала бугунги куннинг долзарб 
муаммоларидан бири ҳисобланади. Замонавий компьютер технологияларни 
таълим жараёнида қўлланилиши анъанавий педагогик технологияларни инкор 
этмаган ҳолатда параллел олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Зеро, шундай 
ёндашув график материалларни самарали ўзлаштирилишида кутилган натижани 
беради. Айниқса, “Қурилиш чизмачилиги” фанини ўқитишда график 
дастурлардан фойдаланиш, ўқув материалини англаш даражасини оширишни 
таъминлайди.
“Қурилиш чизмачилиги” фанида битта эмас, бир нечта график дастурларни 
ўқитиш ва талабаларни бўлажак касбий фаолиятида дастурларнинг янги 
имкониятларини мустақил ўзлаштира олишини таъминлаш учун уларнинг 
аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув фаолиятини тўғри ташкиллаштириш 
муҳим. “Қурилиш чизмачилиги” фани учун ажратилган вақтдан унумли 
фойдаланиш ва шу билан бирга рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг энг 
мақбул усулларидан бири бу график дастулар тизимига тааллуқли бир неча 
график дастурларни ўзаро қиёслаб ўқитиш саналади. Қиёслаш усули янги 
билимларни фаол ўрганиш йўлларидан бири ҳисобланади, чунки у талабанинг 
мустақил таълим олиш фаолиятини талаб қилади: қиёслаш учун материал 
қидириш, деталларни ажратиш. Ўқитиш методи мураккаб, кўп ўлчовли таълим 
бўлиб, «соф» методлар мавжуд эмас. Ҳар қандай таълим жараёнида бир 
вақтнинг ўзида бир неча усуллар қатнашади, бир-бирини тўлдиради ва ўзаро 
алмаштиради. Муаллифда “Қурилиш чизмачилиги” фанининг маъруза 
машғулотларида қиёслаш ва кўргазмали тушунтириш, амалий машғулотларда 
қиёслаш, репродуктив ва муаммоли қиёслаш ва тадқиқот методларидан 
фойдаланиш қизиқиш уйғотди. Кўргазмали тушунтириш методи – билим 
«тайёр» ҳолда таклиф қилинади, педагог билим беришнинг турли усулларини 
ташкиллаштиради, талабалар маълумотларни қабул қилади ва хотирада 
сақлайди. Репродуктив метод – билим «тайёр» ҳолда таклиф қилинади, педагог 
нафақат билим беради, уларни тушунтиради ҳам, талабалар маълумотларни 
онгли равишда қабул қилади, маълумотни такрорлаш, қабул қилинишининг 
мустаҳкамлиги. Муаммоли ўқитиш методи – педагог муаммони ўрганиш 


13 
йўлини, унинг ечимини бошидан охиригача тушунтириш орқали кўрсатади. 
Талабалар кузатувчилар эмас, балки фикрлаш жараёнининг иштирокчилари 
бўлиб, улар билим олишдаги муаммоларнинг ечимини оладилар. Тадқиқот 
методи – педагог талабалар билан бирга муаммони шакллантиради, талабалар 
муаммони ечиш вақтида билимни мустақил ўзлаштирадилар, таълим жараёни 
жадаллаштирилган.
Жамиятда инсон фаолиятининг барча соҳалари компьютерлаштирилаётган 
ҳозирги шароитда ёш авлоднинг компьютер саводхонлигини юқори даражада 
бўлишини таъминлаш муҳим бўғин ҳисобланади. “Қурилиш чизмачилиги” 
фанини ўқитишда соф архитектуравий график дастурларидан (AutoCAD, 
ArchiCAD, 3dMax, Lumion, Revit ва бошқа график дастурлар) фойдаланиш 
таълим тизимини компьютерлаштириш–таълим олувчиларни ҳаётнинг ҳамма 
жабҳалари учун ҳар томонлама етук интеллектуал салоҳиятли кадрлар бўлиб 
шаклланишининг муҳим омилидир. Таълимни компьютерлаштириш ёрдамида 
нафақат табиат ва жамиятдаги, балки таълим жараёнидаги ҳодиса ва жараёнлар 
ҳам моделлаштирилади, бошқарилади, ўрганилади ва ташхис қилинади. 
Замонавий компьютер технологиялари янгидан-янги имкониятлар очиб 
бермоқда. Натижада мураккаб ҳисобланган лойиҳа ишлари тезлик билан ўз 
ечимини топишга имкониятлар яратмоқда. Бу технологиялар таълим тизимига 
ҳам ўз таъсирини ўтказиб, ўқитиш жараёнида кенг қўлланилмоқда. Қурилиш 
чизмачилигида бўлган лойиҳа ишлари учун жуда кўплаб график дастурлар ва 
тизимлар бўлиб, уларни дарс турига қараб фойдаланиш мумкин.
Ш.Д.Дилшодбековнинг 
илмий 
тодқиқот 
ишида 
компьютердан 
фойдаланган ҳолда ўқитишнинг тадқиқот методи маълум бир мавзу доирасида 
илмий-техник тадқиқотлар ўтказиш жараёнида талабаларнинг мустақил ижодий 
фаолиятини таъминлайди. Бу методдан фойдаланиш, фаол изланиш, 
ижодкорликка интилиш ва ўйин натижаси ҳисобланади. Натижада, юқорида 
санаб ўтилган бошқа усуллардан фойдаланишдан кўра муваффақиятлироқ 
бўлади. Ўқитишнинг тадқиқот методи объект ва вазиятларнинг уларга таъсир 
этиш жараёнидаги усулларини ўрганишни ўз ичига олади. Муваффақиятга 
эришиш учун таъсирларга жавоб берувчи муҳит керак. Бугунги техника даврида 
электрон китоб, ўқув қўлланма, услубий кўрсатма ва шу кабилар мавжуд. Улар, 
асосан вербал(матн) кўринишда бўлиб, фойдаланувчилар учун ахборот манбаи 
сифатида хизмат қилмоқда. Қурилиш чизмачилиги фани бўйича мультимедиали 
электрон дарслик яратиш зарурияти пайдо бўлди. Бунда “Қурилиш 
чизмачилиги” фани мавзулар бўйича берилаётган маълумотларни таҳлил қилиш 
ундаги лойиҳа ишларини анимацион тарзида кўриши натижасида талабаларда 
аниқ тушунча ҳосил бўлади. Шунинг асосида график топшириқларни бажариш 
жараёнида шу билимларга таяниш талаб этилади. Агарда график топшириқни 
бажариш жараёнида муаммога дуч келинса, мультимедиали электрон китобнинг 
топшириқлар тўплами бўлимидаги мавзулар бўйича ечиш намуналаридан 
фойдаланиши мумкин.


14 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling