Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқот натижаларининг апробaцияси
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
arxitektura qurilish chizmalarini oqitishda grafik dasturlardan fojdalanish metodikasini takomillashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
- ДИССЕРТAЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Диссертaциянинг кириш
- Қурилиш чизмачилиги фанини ўқитишда график дастурлардан фойдаланишнинг бугунги ҳолати ва мавжуд муаммолар
Тадқиқот натижаларининг апробaцияси. Мазкур тадқиқот натижалари
10 та халқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуман ва семинарларда муҳокама қилинган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Тадқиқот мавзуси бўйича жами 32 та илмий иш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ОАК докторлик диссертациялари асосий натижаларини эълон қилиш учун тавсия этган журналларда 16 та илмий мақола, шундан 8 таси хорижий, 8 таси республика журналларида чоп этилган. Диссертaциянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертaция иши кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Диссертaциянинг ҳажми 133 бетни ташкил этади. ДИССЕРТAЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Диссертaциянинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён қилинган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети, тадқиқот ишининг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий 10 аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий қилингани, эълон қилингани, ишнинг тузилиши борасидаги маълумотлар келтирилган. Диссертaциянинг «Қурилиш чизмачилиги фанини ўқитишда график дастурлардан фойдаланишнинг бугунги ҳолати ва мавжуд муаммолар» деб номланган биринчи бобида олий таълим муассасаларида “Қурилиш чизмачилиги” фанининг ўқитилиш ҳолати ва мавжуд муаммолар, муаммоларни бартараф этиш бўйича мавжуд методларни такомиллаштиришга қаратилган қатор тавсиялар, дарс ўтиш жараёнида график дастурлардан унумли фойдаланиш, замонавий график дастурлар талабаларнинг фазовий тасаввурини ривожлантириш учун самарали воситалардан эканлиги баён қилинган. Архитектура қурилиш чизмаларини ўқитишда график дастурлардан фойдаланиш имкониятлари жадал суръатлар билан ривожланиши натижасида, компьютер графикаси алоҳида фанга айланди ва бу фаннинг асосий мақсади барча соҳаларга интеграциялашув жараёнидир. Қурилиш чизмачилиги фани ҳам бундан мустасно эмас. График дастурларнинг қурилиш чизмачилигига интеграциялашуви янги компьютерда лойиҳалаш фанининг пайдо бўлишига олиб келди. “Қурилиш чизмачилиги” фанларининг ўзига хос хусусияти шундаки, улар реал объектдан унинг моделига ўтишга ва тескари жараённи амалга ошириш, моделдан ҳақиқий объектга ўтишини имкон беради. Ҳажмли шакллардан текис чизмаларга ва текис чизмалардан ҳажмли шаклларга қайта ўтиш, бу нафақат шаклларнинг геометрик параметрларини сақлаш, балки фазода асл ҳолатини тиклашга имкон беради. Эндиликда график дастурлардан қурилиш чизмачилиги фанини ўқитишда дидактик восита ҳамда фан (ўрганиш объекти) сифатида иштирок этмоқда. Яъни, қурилиш чизмачилиги фанини ўқитишда кўргазмалиликни ошириш воситаси бўлиб хизмат қилади, компьютерда лойиҳалаш фанини ўқитишда ўрганиш объекти ҳисобланади. Талабалар компьютерда лойиҳалаш фанида автоматлаштирилган проекциялаш тизимларидан фойдаланишни ўрганадилар. Қурилиш чизмачилигида график дастурлардан (АrchiCAD) фойдаланиш муаммосига бағишланган илмий тадқиқот ишлари ҳамда бошқа илмий-методик манбалармиз таҳлилларидан аён бўлдики, график дастурлардан дидактиканинг мантиқий узвийлик ва узлуксизлик принциплари асосида фойдаланишнинг илмий асосланган яхлит педагогик тизими махсус тадбиқ этилмаган. Компьютерда лойиҳалаш фанида ўқитиладиган график дастурлар асосида “Қурилиш чизмачилиги” фанинг барча тушунча ва тамойиллари ётади. Қолаверса, график дастурларининг мулоқот ойнасини яратиш вақтида фойдаланувчига хос бўлган фазовий тасаввур элементлари (хаёлда объектни айлантириш, объект атрофида айланиш, узоқ ва яқинлаштириш, катта ва кичиклаштириш, объектларни йиғиш, ажратиш ва б.қ.) инобатга олинган. Бу эса “Қурилиш чизмачилиги” фанига комплекс ечим сифатида ўринли қарашлар пайдо бўлишига олиб келади. Замонавий график дастурлар кундан-кунга такомиллашиб, муҳандис вақтини беҳуда сарфланишининг олди олинмоқда. Бу ўз навбатида, олий таълим муассасалари битирувчиларининг муҳандислик- график тайёргарликларида муҳандислик компьютерда лойиҳалаш фанининг 11 муҳим аҳамият касб этишини кўрсатади. Бу йўналишда олиб борилган тадқиқот ишлари таҳлил қилинди. Жумладан, Т.В.Чернякова компьютер графикаси фанини моделли ўқитиш методикасини қўллаган ҳолда, ўқитиш методикасининг даражаси, барча таркибий қисмлари, уларнинг ўзаро алоқадорлиги, тамойиллари, методлари, восита ва шаклларини аниқлаган ва фанни ўқитиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиққан. О.А.Крайнова олий таълим муассасаларида Информатика мутахассислиги учун компьютер графикасини ўқитишнинг методик тизимини лойиҳалашнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиққан. Э.И.Рўзиевнинг илмий-тадқиқот ишида олий таълим муассасаларида «Компьютер графикаси» фанини «Графика» интегратив курси сифатида ўқитиш методикаси ишлаб чиқилган бўлсада, «Қурилиш чизмачилиги» фанини олий таълим муассасаларида график дастурларни ўзаро қиёслаб ўқитиш методикасига эътибор қаратилмаган. Ҳозирги кунга келиб АЛТ график дастурларининг имкониятлари 3D геометрик моделлаштириш, параметирлаштириш ва 4D моделлаштириш имкониятларига эга бўлиб, фанни ўқитишда АЛТ график дастурларидан фойдаланиш юқори самара беради. Бугунги кунда ўқув муассасалари ва лойиҳалаштириш ташкилотларида кенг тарқалган АЛТ АrchiCAD дастури мана шундай имкониятларга эга. Бу имкониятлар талабаларнинг фазовий тасаввурларини ривожлантириш, мустақил фикрлашлари учун асосий кўмакчи вазифасини бажаради. АЛТ АrchiCAD график дастури ёрдамида “Қурилиш чизмачилиги” фанидаги жуда кўплаб мавзуларни тушунтириш мумкин (1-расм). Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling