Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/35
Sana24.12.2022
Hajmi0.55 Mb.
#1051038
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
arxitektura qurilish chizmalarini oqitishda grafik dasturlardan fojdalanish metodikasini takomillashtirish

Тадқиқотнинг мақсади архитектура қурилиш чизмаларини ўқитишда 
график дастурлардан фойдаланиш методикасини. 
Тадқиқотнинг вазифалари:
график дастурлар асосида архитектура-қурилиш чизмаларини ўқитиш 
ҳолатини ўрганиш, ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлаш; 
“Қурилиш чизмачилиги” фанини ўқитишда CAD график дастурларидан 
оптимал тарзда фойдаланиш методикасини такомиллаштириш; 
талабаларни илмий тадқиқотга ва лойиҳа ишига йўналтириш, график 
дастурлар воситасида “Қурилиш чизмачилиги” фанининг катта ҳажмли 
мавзуларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш; 



қурилиш 
чизмачилиги 
фанидан 
талабаларнинг 
тушунганлик 
параметрларини баҳолаш тизимида график дастурлардан фойдаланиш 
методикасини такомиллаштириш. 
Тадқиқотнинг объекти сифатида бўлажак муҳандис талабаларга қурилиш 
чизмачилиги фанини график дастурлар асосида ўқитиш жараёни белгиланиб, 
тажриба-синов ишларига Бухоро давлат университети, Тошкент архитектура-
қурилиш институти ва Фарғона политехника институтининг 310 нафар талабаси 
респондент сифатида жалб этилди. 
Тадқиқотнинг предметини график дастурлар асосида қурилиш 
чизмачилиги фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш усули, мазмуни,
шакл ва воситалари ташкил қилади. 
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда соҳанинг Давлат таълим стандарти
психологик ва педагогик ўлчовлар, психологик илмий манбалар, ижтимоий-
педагогик, ўқув режалар ва дастурларни танқидий таҳлил қилиш, ва тажриба-
синов ишларини ўтказиш ҳамда олинган натижаларни математик ва статистик 
қайта ишлаш усулларидан фойдаланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:  
CAD график дастурларининг архитектур композицияларни яратишга доир 
автоматлаштирилган-дидактик имкониятлари қурилиш чизмачилиги фанини 
ўқитиш 
самарадорлигини 
белгиловчи 
конструкциялаш, 
прогнозлаш, 
моделлаштириш каби компонентларнинг динамик архитектурли преспектив 
методика билан идентивлик даражаси продуктивлигини бевосита ҳисобга олиш 
орқали аниқлаштирилган; 
қурилиш чизмачилиги фанини ўқитиш методикаси автоматлаштирилган 
дастурлардан 
фойдаланиш 
орқали 
архитектур 
муҳитда 
визуал 
коммуникациясини ҳосил қилиш, силуэт излаш ёрдамида лойиҳалаш, 
объектларнинг 
аксонометрик 
ва 
перспектив 
тасвирларни 
яратишга 
йўналтирилган талабаларнинг графикли фаолиятини фазовий ва мантиқий 
фикрлаш 
билан 
ўзаро 
оптимал 
уйғунлигини 
таъминлаш 
асосида 
такомиллаштирилган; 
талабаларни илмий тадқиқотга ва лойиҳа ишига йўналтириш технологияси 
қурилиш чизмачилиги фанининг катта ҳажмли мавзуларини концентризм 
тамойили асосида йирик блокларга бирлаштириб ўқитишнинг дидактик 
имкониятларини кенгайтириш, касбий-мотивацияли фаолият, яратувчанлик, 
аналитик ва синтетик тафаккур параметрларининг идентивлик кўрсаткичи 
барқарорлигига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган; 
график дастурлар воситасида танланган объектнинг график акс эттириш 
шаклларини босқичма-босқич лойиҳалаш, талабаларнинг креатив салоҳиятини 
ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳавий топшириқлар мажмуини танлаш 
мезонларини ишлаб чиқиш каби “Қурилиш чизмачилиги” фанини ўқитишнинг 
методик шарт-шароитлари лойиҳавий фаолиятнинг технологик ва рефлексив 
фазалари интенсификациясини таъминлаш такомиллаштирилган. 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling