Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
arxitektura qurilish chizmalarini oqitishda grafik dasturlardan fojdalanish metodikasini takomillashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Ж.Э.Усаров Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, п.ф.д., доцент Д.М.Махмудова Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш котиби, п.ф.д. доцент Р.А.Эшчанов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, б.ф.д., профессор 5 КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг ривожланган мамлакатлари олий таълим муассасаларида қурилиш чизмачилигига таълуқли бўлган дастурларни ўқитиш самарадорлигига эътибор тобора ортиб бормоқда. Чунки хозирги кунда ривожланган давлатларда қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда. Шу сабабли муҳандислик графикаси фанларини ўқитиш технологияси сифатли томонга сезиларли даражада ўзгармоқда. Замонавий таълим масканлари ҳозирги вақтга келиб энг янги дастурий таъминотлар, мултимедиа графика ва ўқув мажмуалари билан тўлдиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ривожланган давлатлар таълим муассасалари ўқув режаларида талабалар компетенцияларига қўйилган асосий талаблардан бири, муҳандислик компьютер графикасига оид халқаро тадқиқотлар йўлини эгаллашдир. Шу сабабли бугунги кунда муҳандислик графикаси туркумидаги фанларни ўқитиш жараёнига таълимнинг инновацион технологиялари ҳамда замонавий график дастурларни жорий қилиш орқали такомиллаштириш педагогика фанининг долзарб муаммолари сирасига киради. Жаҳон миқёсида архитектура-қурилиш чизмачилигини ўқитишда график дастурларидан фойдаланиш борасида мақсадли илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бунда илғор хорижий тажрибалар асосида бўлажак қурилиш соҳасидаги мутахассисларда ижодкорлик компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантириш, хусусан мураккаб буюмларнинг чизмаларини яратишда автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланишнинг методик тизимини ишлаб чиқишга асосланган таълим муҳитини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу омиллар архитектура-қурилиш чизмачилигини ўқитиш жараёнида замонавий график дастурларини ўзаро қиёслаб ўқитиш методикаси, талабаларни мустақил ижодий фаолият, илмий тадқиқотга йўналтиришнинг илмий асосланган методикасини ишлаб чиқиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистонда таълим тизимига доир ислоҳотлар доирасида олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш Концепциясида “таълим сифатини яхшилаш борасидаги илғор ҳорижий тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш жараёнларини жадаллаштириш ва ўқитиш усулларини такомиллаштириш” 1 устувор вазифа этиб белгиланган. Қурилиш чизмачилиги фанини ўқитишда график дастурлардан фойдаланиш ўқув материалларини ўзлаштиришга сарфланадиган вақтни тежаш, мавзуни тушунтириш осонлиги боис талабаларнинг тушуниши муҳим вазифалардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги ПФ- 4947-сонли Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича «Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» Фармони ва 2017-йил 27-июлдаги ПҚ- 3151-сонли «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг 4-банди 18-бўлими ҳамда 2018-йил 5- 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030- йилгача ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида. ПФ-5847. 2019-йил 8-октябр. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2019-й., 06/19/5847/3887-сон 6 июндаги ПҚ-3775-сонли «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling