Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
КИРИШ (фалсафа доктори (ПҳД) диссертатсияси аннотатсияси)
Download 0.77 Mb.
|
ййAvtoreferat Abdug\'aniyev yangisi 2 Восстановлен
КИРИШ (фалсафа доктори (ПҳД) диссертатсияси аннотатсияси)
Диссертатсия мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон таълим тизимида электрон ўқув-методик материалларни такомиллаштириш, рақамли технологиялар воситасида ўқув лойиҳаларини тайёрлаш, ўқувчилар длйиҳа маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, машғулотларни самарали олиб бориш мақсадида мултимедиа, ахборот тизимларидан кенг кўламда ва оммавий равишда фойдаланиш вазифалари қўйилмоқда. Бугунги кунда Англия, Германия, АҚШ, Россия, Япония, Италия, Жанубий Корея каби ривожланган давлатларда турли ёш тоифасидаги ўқувчилар робототехника (Лего Миндстормс ЭВ3, ЛегоWеДо, Ҳуна, Ардуино, Матрих, Лего Дигитал Десигнер, ТРИК Студио, ВЕХ) билан шуғулланиш, робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантириш масалалари ушбу давлатларнинг университетлари, илмий тадқиқот марказлари ҳамда таълим жараёнида тадқиқ этиб борилмоқда. Замонавий илмий ва технологик ютуқлар асосида маҳаллий муҳандислик корпуси робототехникаси соҳасида изланишларни жадаллаштириш ҳисобига ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Дунёда мактаб ўқувчиларининг лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришда робототехниканинг дидактик имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришга қаратилган кўплаб илмий изланишлар олиб борилмоқда. Жумладан, мактаб ўқувчиларини янги инновацион технологиялар шароитларига тайёрлаш, робототехника каби техник инновацион йўналишлар бўйича роботлаштирилган муҳитнинг бўлғуси истеъмолчилари сифатида ўқитиш ва тарбиялаш, робот ва роботлаштирилган тизимларни ишлаб чиқарувчиси, келажак мутахассисларни тайёрлашни талаб этади. Ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришда синфдаги дарсларда ва синфдан ташқари машғулотларда ўқув жараёнини амалга оширишда, робототехник қурилмалар ҳаракатларини лойиҳалаштириш ва моделлаштириш кўникмаларини ривожлантириш, ўқувчиларга замонавий технологияларнинг илмий асосларини ўзлаштиришни талаб этади. Мамлакатимизда робототехниканинг дидактик имкониятларидан фойдаланиб ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришнинг зарур шарт-шароитларини яратишга, таълим муассасаларининг моддий-техник базани мустаҳкамлашга, дидактик-методик таъминотни таъминлашга, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқишга доир қатор вазифалар амалга оширилди. Таълим тизими олдидаги устувор вазифалардан бири «2030 йилгача қўшимча таълим муассасаларида робототехника, ахборот технологиялари ва дастурлаш каби замонавий тўгараклар улушини 20 фоизга ошириш»1 дан иборат бўлиб, бу борада мактаб информатика ва ахборот ехнологиялари фанидан дарс ва синфдан ташқари машғулотларда лойиҳалаш маданиятига оид кўникмаларни ривожлантириш дидактик ва методик имкониятларини кенгайтириш, робототехниканинг дидактик имкониятлари асосида ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш, ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришга хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги ПФ-60-сон, 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш контсептсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон ва 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида” ги ПФ-5815-сон Фармонлари, 2019 йил 30 сентябрдаги “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4467-сон ва 2019 йил 26 ноябрдаги ““Замонавий мактаб” ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4537-сон Қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертатсия тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling