Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.77 Mb.
bet7/10
Sana21.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1369419
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ййAvtoreferat Abdug\'aniyev yangisi 2 Восстановлен

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
лойиҳалаш фаолиятини тавсифловчи параметрлар ва индикаторларни аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари асосида ривожлантириш модели ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган;
робототехниканинг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқув материаллари билан интегратсиясини таъминлаш асосида ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришга қаратилган “Сcратч 3.0 дастурлаш муҳитида дастур тузишни ўргатиш” номли ўқув-қўлланма ишлаб чиқилган ва мактаб амалиётга жорий этилган;
робототехниканинг дидактик имкониятларидан фойдаланиб мактаб ўқувчиларнинг информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича синфдаги дарслар ва синфдан ташқари машғулотларда лойиҳалаш маданиятини ривожлантириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилган ва педагогик-тажриба синов ишларида амалиётга тадбиқ этилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ОАК рўйхатидаги ҳамда хорижий илмий журналларида чоп этилган мақолалар, халқаро ва республика миқёсдаги илмий конферентсия материаллари, илмий-методик таклифларнинг амалиётда татбиқ этилгани; мавзуга оид ўқув материалларининг нашр этилганлиги ва таълим жараёнига жорий қилинганлиги, тадқиқот вазифаларига мос келувчи тадқиқот методларининг қўлланилганлиги; олинган натижаларнинг математик-статистик қайта ишлов берилганлиги ва ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришда робототехниканинг дидактик имкониятларидан фойдаланиш модели, босқичлари ва таълим технологиялари яратилганлиги, ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришга оид махсус интерактив методлардан фойдаланилганлиги, лойиҳалаш маданиятининг ривожланганлик даражасини баҳолашга имкон берувчи меъзонлар белгиланганлиги, илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилганлиги ҳамда амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижалар умумий ўрта таълим мактабларида синфда ва синфдан ташқари машгъулотларда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундаки, умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари илмий-методик ишланмалар билан таъминланган, фан мазмуни бойитилган, ўқувчилар робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида лойиҳалаш маданиятига эга бўлган, умумий ўрта таълим мактабларида сифат ва самарадорлик оширилган, ўқувчиларда лойиҳалаш маданиятини таълим технологиялари асосида ривожлантиришга хизмат қилиши ҳамда замонавий дарслик ва ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича ташкил этиладиган синфдаги дарслар ва синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини ўқув материалларини импровизатсиялаш функсиясига устуворлик берилган таълим технологияларини (виртуал харита, ҳаракатларни кодлаш) қўллаш орқали кенгайтиришга оид таклифлар мактаб 5-7 синфлар информатика ва ахборот технологиялари дарсликлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 10-мартдаги 01/11-01/9-151-сонли маълумотнома). Натижада, тегишли ўқув фанлари мазмуни бойитилган;
умумий ўрта таълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича ташкил этиладиган синфдаги дарслар ва синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш модели, педагогик фаолиятнинг методик таъминоти, босқичлари (мотиватсион, лойиҳалаш, мониторинг) ва баҳолаш мезонлари (мустақил фикрлаш, башоратлаш, танқидий баҳолаш, креатив, моделлаштириш) бевосита лойиҳалаш фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Сcратч 3.0 дастурлаш муҳитида дастур тузишни ўргатиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 28-мартдаги 1-сонли йиғилиш баённомасидан кўчирма). Натижада, робототехниканинг дидактик имкониятларидан фойдаланиш учун ўрганувчиларга дидактик шарт-шароит яратилиб, информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда ижодий ёндашувлар орқали ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожланиш самарадорлигига эришилган;
мактаб ўқувчиларининг лойиҳалаш маданияти сифатларини (эрудитсия, ижодорлик, интуитсия, рефлексив қобилият, мантиқий фикрлаш қобилияти, тасаввурнинг кенглиги, эмоционал ривожланганлик) ни дифференциал ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича илмий-методик тавсиялардан ФЗ-2019080214 рақамли “Фавқулодда вазиятларда қўлланилувчи кўп функтсияли робот яратиш” (2021-2022 йй.) амалий лойиҳаси мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2023 йил 3 мартдаги 651/05-сонли маълумотномаси). Натижада, синфда ва синфдан ташқари машгъулотларида робототехниканинг дидактик элементлари асосида ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришга хизмат қилган;

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling