Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқот натижаларининг апробатсияси
Download 0.77 Mb.
|
ййAvtoreferat Abdug\'aniyev yangisi 2 Восстановлен
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертатсиянинг тузилиши ва ҳажми.
- ДИССЕРТАТСИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
- “Мактаб ўқувчиларида лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришнинг назарий асослари”
- “Таълимий робототехника воситасида ўқувчиларда лойиҳалаш маданиятини ривожлантириш методикаси”
Тадқиқот натижаларининг апробатсияси. Тадқиқот натижалари, жумладан 4 та халқаро ва 10 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларнинг эълон қилинганлиги. Диссертатсия мавзуси юзасидан жами 25 та илмий-услубий ишлар чоп этилган, шулардан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертатсиялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 9 та мақола жумладан, 3 таси хорижий журналларда 6 таси республика журналларида нашр этилган. Диссертатсиянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертатсия кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлиб, диссертатсиянинг умумий ҳажми ___ саҳифани ташкил этади. ДИССЕРТАТСИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш қисмида диссертатсия мавзусининг долзарблиги асосланган, диссертатсия мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи ва муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён қилинган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, шунингдек, обекти ва предмети белгиланган, тадқиқот ишининг республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши, эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши ва ҳажми бўйича маълумотлар берилган. Тадқиқотнинг “Мактаб ўқувчиларида лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришнинг назарий асослари” деб номланган биринчи бобида ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг имкониятлари воситасида ривожлантиришнинг мазмуни, ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш босқичлари ва технологиялари, ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантиришнинг назария ва амалиётдаги ҳолати ўрганилган. Замонавий мактабнинг муҳим вазифаларидан бири ўқувчиларнинг ижодий ташаббуси ва мустақиллигини, лойиҳалаш фаолиятига доир кўникма ва малакаларни ривожлантиришга йўналтириш ҳисобланади. Шу муносабат билан ўқувчи шахсини ривожлантиришда бугунги кунда лойиҳалаш маданиятининг роли ва ўрни тобора ортиб бормоқда. Тадқиқотда, ўқувчиларда робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожланадиган лойиҳалаш маданияти сифатларининг аниқланишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди ва муаммонинг назарий ва амалий тавсифини инобатга олган ҳолда, ўқувчи шахсининг лойиҳалаш маданияти негизида эрудиция, тасаввурнинг кенглиги, эмоционал ривожланганлик, техник лаёқат, интуиция, мантиқий фикрлаш қоблияти, технологик қоблият, рефлексив қоблият каби сифатлар акс этиши аниқланди. Э. Коллингс, Е.С. Полат, В.Н. Ястребцева, Ю.Г. Шихваргер, М.М. Эпштейн, Е.П. Алексеене, А.Е. Маркачев, П.П. Блонский, А.А. Вербицкий, В.А. Далингер, Е.Я. Коган, И.Д. Чечель, Е.Ю. Грудзинская, А.А. Кузнецов, Н.Н. Самылкина, М.А. Цветков, И.Ю. Цветкова, М.Н.Ахметова, В.Д.Васильева, В.М.Дюков, Г.А.Лукс, Г.С.Пьянкова, Т.Л.Стенина каби тадқиқотчилар томонидан лойиҳалаш, лойиҳалаш жараёнининг ўзига хос жиҳатлари, турли ёшдаги ўқувчиларда лойиҳалаш кўникма, малакаларини шакллантириш, замонавий шароитда лойиҳалаш маданиятига эга бўлишнинг ўқувчи шахси камолотига таъсири масалалари юзасидан қатор илмий изланишлар олиб борилган. Тадқиқотчиларнинг фикрлари асосида диссертацияда: хорижий мамлакатларда барча соҳаларда бўлгани каби педагогикада «лойиҳалаш», «лойиҳалаш маданияти» тушунчаларининг илмий-назарий талқини, таълим тизимининг турли босқичлари, хусусан, бошланғич, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим босқичларида ҳам талабаларда лойиҳалаш маданиятини ривожлантириш масаласи кенг кўламда ўрганилган; мавжуд тадқиқотларда турли ёшдаги ўқувчилар ва талабаларда лойиҳалаш маданиятини ривожлантириш муаммосининг ечими сифатида амалий таклифлар ишлаб чиқилган, илмий-амалий тавсиялар илгари сурилган. Лойиҳалаш маданияти – лойиҳалаш фаолиятини ташкил этиш жараёни учун зарур бўлган кўникма-малакаларнинг юқори даражаси бўлиб, у лойиҳалаш фаолиятининг ижтимоий ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар, техник меёрлар, замонавий лойиҳалаш қоидаларига мослигини ифодалайди. Лойиҳалаш маданияти асосини қуйидаги тушунчалар ташкил этади: лойиҳа ёки лойиҳалаштириш ғояси; умумий ва хусусий мақсадлар; лойиҳалаш фаолияти; воситалар мажмуи; лойиҳалаш фаолиятига доир кўникма ва малакалар; ижодий ва инновацион ёндашув; маълум соҳага оид ҳодиса, жараён ва тизимни башоратлаш; муайян ҳодиса, жараён ва тизим бўйича ташкил этиладиган фаолиятни режалаштириш; маълум соҳага оид ҳодиса, жараён ва тизимни шартли белги, схема ва тимсоллар ёрдамида лойиҳалаштириш; кўзда тутилаётган ҳодиса, жараён ва тизимни моделлаштириш; лойиҳа (модел, дастур). Тадқиқотда маданий ривожланиш назарияси асосчилари О.И. Генисаретский, Ю.А. Крючков, В.Ф. Сидоренко, Ю.А. Филимонюк, Э.Р. Хаматгалеелар томонидан замонавий инсонда “лойиҳалаш маданияти” ни шакллантириш ва ривожлантириш муаммосининг турли жиҳатлари бўйича олиб борилган изланишлар натижалари асосида “ўқувчи лойиҳа маданияти” тушунчаси учун қуйидаги ишчи таъриф қабул қилинди: “ ўқувчининг лойиҳалаш маданияти” -бу аниқ қадамларни чекли технологик бажариш орқаи натижа олишни кўзда тутувчи, таълимий муҳитда ташқи таъсирлар воситасида табиий эҳтиёжлардан шаклланадиган индивуднинг ўзида вужудга келадиган муаамоларни ечишга йўналтирилган қидирув-тадқиқотчилик фаолият билан боғлиқ муҳим индивидуал усуллар ва фикрлаш шакллари мажмуаси. Умумий ўрта таълим мактабларида робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ўқувчиларда лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришда улар учун аҳамиятга эга долзарб муаммоларни аниқлаш, лойиҳа яратишга доир қарорни қабул қилиш, лойиҳа учун танланаётган муаммони ҳал қилиш учун мавжуд ресурслар ва уларнинг имкониятларини баҳолаш, лойиҳани тегишли субъектларга тақдим этиш, илгари сурилган ғояларни ҳимоя қилиш, муаммони ҳал этиш йўлида амалий фаолият, яъни тажриба ишларини йўлга қўйиш, олинган натижаларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш, якуний натижаларга кўра умумий хулосага келиш ва лойиҳалаш фаолияти маҳсулоти (амалий ёки илмий тажриба моҳиятини ёритувчи концепция, модель, тақдимот, нашр иши ва бошқалар) ни етакчи мутахассислар ёки масъул ташкилот муҳокамасидан ўтказиш, лойиҳалаш фаолиятининг баҳоланишига эришиш каби малакаларнинг юқори даражада ўзлаштирилишини талаб этади. Рivojlangan davlatlar ta’lim tizimida qo‘llanilayotgan Fable, Fischertechnik, Hiwonder , Huna, KEYi Tech, Lego Education, Makeblock, Matrix, Mobsya, Mojobot, Pitsco Tetrix, Arduino, Robotical, Robotis, Robo Wunderkind, Studica, Scratchduino, Ubtech, VEX Robotics, Robotrek, Evolvektor kabi robototexnika konstruktorlaridan respublikamiz ta’lim tizimining imkoniyatlari va milliy ta’lim dasturi mazmunini inobatga olgan holda, Lego WeDo2.0, Lego Mindstorms, Arduino konstruktorlaridan foydalanish, robototexnika to‘garaklarini o‘qitishda nisbatan samarali va to‘garak ishtirokchilarining oson o‘zlashtirishlariga sabab bo‘lishini inobatga olib, ushbu konstruktorlardan foydalanish metodologiyasi tahlil qilindi. Lego Education Mindstroms EV3ni ўқув jarayonida qollash murakkab muammolarni hal qilishni qiziqarli tadqiqot jarayoniga aylantiradi, bu nafaqat ўrganilayotgan mavzu бўйича bilimlarni o‘zlashtirishga, balki boshqa har qanday mavzularni organish vositasini o‘zlashtirishga imkon beradi. EV3 platformasi ijodiy alternativ yechimlarni topish uchun noyob vosita sifatida ishlab chiqilgan, jamoaviy konikmalarni rivojlantirishga, goyalarni birgalikda amalga oshirishga va loyiha faoliyatini rivojlantirishga hissa qoshadi. Arduino – professional bolmagan robototexnika foydalanuvchilar uchun dasturiy va texnik ta’inotlar yigindisi. Arduino mutloq ochiq arxitektura bolib, undagi barcha konstruktor qismlari va dasturiy taminot ochiq tarqatiladi. U ўзининг platasi va IDE-dasturlash muhitiga ega. Arduino muvaffaqiyatga erishiga sabab bўluvchi loyihalar yaratish imkonini beruvchi platformalardan biridir. Таҳлил натижалаига кўра улар орасида Lego WeDo2.0, Lego Mindstorms, Arduino, VEX Robotics, Tetrix платформалар ижодий лойиҳалар яратиш учун катта диддактик имкониятларга эга эканлигини аниқланди. Диссертатсиянинг “Таълимий робототехника воситасида ўқувчиларда лойиҳалаш маданиятини ривожлантириш методикаси” деб номланган иккинчи бобида педагогик фаолият ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидктик имкониятлари воситасида ривожлантиришнинг муҳим омили, ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантиришнинг самарали шакллари, ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини роботехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантиришнинг самарали метод ва воситалари ўрганилган. Робототехниканинг дидактик имкониятларидан фойдаланиш воситасида ўқувчиларда лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришда устувор тамойилларнинг инобатга олиниши белгиланган педагогик-психологик вазифаларнинг маваффақиятли ҳал қилинишини таъминлаб беришда муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқот мазвусига доир назарий ва амалий манбалар билан танишиш, бу борадаги илғор тажрибаларни ўрганиш натижаларига суянган ҳолда виртуал робототехника воситасидан ижодий фойдаланиш асосида ўқувчиларда лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришда қуйидаги тамойилларнинг устувор ўрин тутиши аниқланди: фанлараро алоқададорлик тамойили; назарий ва амалиёт бирлиги тамойили; таълим жараёнига ягона, табақалаштирилган ёндашув; мқсадга мувофиқлик ва изчиллик тамойили; педагогик бошқарувни ўқувчиларда ташаббускорлик ва мустақилликни ривожлантириш билан қўшиб олиб бориш тамойили; ўқувчиларнинг ёш хусусияти ва ижодий қобилятини инобатга олиш тамойили; гуруҳли ва жамоавий ҳамкорлик тамойили; индивидуал-ижодий ёндашув тамойили; ўқувчиларнинг интеллектуал фаоллигини ривожлантириш тамойили; ўқувчилар ижодий имкониятларини намойиш этиш тамойили; ўқувчилар ижодий қобиляти ва виртуал робототехника интеллектуал имконияти бирлиги тамойили; беллашув тамойили; ўқувчилар фаолиятини бошқаришда бевосита ва параллел педагогик ҳаракатларни бирлаштириш; мактаб ўқувчиларини ўқитиш ва тарбиялашнинг қулайлиги ва мақсадга мувофиқлиги тамойили Лойиҳалаш мураккаб жараён саналади. Бинобарин, бу жараёнда ишлаб чиқилаётган лойиҳа моҳиятини тўла, батафсил ва тўғри ёритиш учун белгиланган талаблар, техник меъёрлар, замонавий лойиҳалаш қоидаларини ҳисобга олиш зарур. Шу сабабли ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида воситасида ривожлантириш босқичларини аниқлаш учун уларнинг шахсий ҳаёти ва ўқув-билиш фаолиятида инобатга олиниши шарт бўлган талаблар, техник меъёрлар, лойиҳалаш қоидаларидан хабардорликларини аниқлаш, бу борадаги мавжуд билимларини янада бойитиб бориш, ўзлаштирилган назарий маълумотларнинг амалиётга татбиқ этилиш даражасини таҳлил қилиш ва баҳолашга эътибор қаратилади. Шунга кўра, ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш жараёнини қуйидаги босқичларга ажратилди: 1) ўқувчиларнинг қизиқиш доирасини, улар учун долзарб бўлган муаммоларни аниқлаш; 2) аниқланган муаммолар устида изланиш ишларини олиб бориш; 3) ўқувчини танланган муаммони деталли қайта ишлаш билан машғул бўлишга ундовчи вазиятни моделлаштириш; 4) қидириш ишлари натижаларини лойиҳа даражасига қадар формаллаштириш;; 4) лойиҳа устида ишлаш ва продуктив натижа олиш; 5) лойҳа натижаларини кенг оммага тақдимот қилиш; 6) бажарилган лойиҳа ишини баҳолаш ва ўз-ўзини ривожлантиришнинг кейинги йўлларини аниқлаш. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан синфдаги дарслар ва синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришда робототехника дидактик имкониятлари воситасидан фойдаланишда ўқув материалларни тушунтиришда ўқитиш методларини танлаш муҳим аҳамият касб этади. Диссертацияда, компьютер технологиялари воситасида лойиҳаларни яратишга имкон берадиган таълим технологиялари тавсия этилган. I. «Виртуал харита» технологияси. Талабалар таълим даврида лойиҳалаш ишларини амалга ошира олишлари учун нафақат компьютер дастурлари билан таниш бўлишлари, шу билан бирга, улар ёрдамида амалий ҳаракатларни ташкил этиш малакаларини ҳам ўзлаштириб олишлари зарур. Талабаларни лойиҳалашдан иборат топшириқларни бажаришга жалб этишдан аввал уларнинг лойиҳалаш имкониятига эга бўлган компьютер дастурлари билан самарали ишлаш малакаларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. «Виртуал харита» технологияси ана шу мақсадга хизмат қилади. Мазкур харита «Шартли белгилар → уни ўқиш = ҳаракатлар» формуласига асосланади. Технология ўз номи билан маълум ўқув материалларини лойиҳалаштириш жараёнида бажариладиган барча амалларни босқичма-босқич тегишли шартли белгилар асосида ёритилишини кўзда тутади. II. «Ҳаракатларни кодлаш» технологияси. Ушбу технология ҳам талабаларни компьютер дастурлари бўйича аниқ ҳаракатларни код «шартли белгилар» воситасида ифодалай олишларини таъминлашга хизмат қилади. Агар «Виртуал харита»да талабалар шартли белги (код) лар асосида қандай амалий ҳаракатларни ташкил этиш зарурлигини англай олган бўлсалар, «Ҳаракатларни кодлаш» технологияси ёрдамида эса ана шу ҳаракатнинг тескарисини бажариш талаб этилади, яъни ушбу технология ёрдамида амалий ҳаракатлар сўзлар ёрдамида (м: «Нуқта қўйиш» дея ифодаланса), у ҳолда талаба белгини кўрсата олиши ва у ёрдамида амалий ҳаракатни компьютерда бажариб бериши зарур бўлади. Мазкур технологиялар «Ҳаракат мазмуни → шартли белгилар» тамойилига асосланади.. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling