Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши устувор йўналишларига мослиги


Download 0.77 Mb.
bet4/10
Sana21.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1369419
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ййAvtoreferat Abdug\'aniyev yangisi 2 Восстановлен

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси: Мамлакатимизда лойиҳавий ёндашув назариясини ишлаб чиқиш, таълимда лойиҳавий ва ижодий фаолиятини амалга ошириш мазмуни, методлари, воситалари, инновацион технологияларни ишлаб чиқишнинг айрим масалалари бўйича ватанимиз олимларидан Ў.Қ.Толипов, И.М.Расулов, О.А.Қўйсинов, Н.А.Муслимов, Ж.Э.Усаров, Ҳ.О.Жўраев, Ж.Э.Пардабоев ва бошқалар, шунингдек мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларидан Д. Дюи, У. Килпатрик, Х. Паркхёрст, Э. Коллингс, Н.И. Нетесова, И. Трояновский, Е.С. Полат, М.В. Крупенина, Е.П. Алексеене, В.Ф.Сидоренко, Т.Л.Стенина, Н.Й. Пахомова, А.Е. Маркачев, В.В. Гузеев, Э.Ф. Зеер, В.А. Далингер, Т.В. Светенко, Е.Й. Коган, Н.В. Емелянова, Е.А. Карпов, А.А. Кузнетсов, Н.Н. Самилкина каби олимлар томонидан кўриб чиқилган.
Таълим тизимида ўқув робототехникасини қўллаш бўйича ватанимиз олимлари Ҳ.О.Жўраев, Ш.Н.Усмонов, О.А.Тўйчиев, Г.Й.Бўронова, Б.Б.Мўминов ва бошқалар, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари олимларидан В.В.Тарапата, Н.Н. Самилкина, С.А.Филиппов, Н.В. Емелянова, Д.Г.Копосов, Д.А.Гагарина, А.С.Гагарин, Й.А.Виннитский, А.А.Салаҳова ва бошқалар илмий тадқиқот ишларини олиб боришган.
Ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришда робоботехниканинг дидактик имкониятларидан фойдаланиш масалалари хорижий давлатлар олимлардан Р.Cорке, М.Марголис, Р.Сиегwард, Ҳ. Чосет, К.Лйнч, С.Ҳутчинсон, Б.Сиcиллиано, М.С.Кҳине, М.С.Шаннон, М.А.Ҳудсонларнинг илмий-тадқиқот ишларида қаралган.
Олиб борилган тадқиқот муаммосига оид илмий изланишлар ва илмий манбаалар таҳлили шуни кўрсатиб бердики, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг лойиҳалаш маданиятини робототехниканинг дидактик имкониятлари воситасида ривожлантириш масалалари етарли даражада ўрганилмаган.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling